96-модда. Қимматли қоғозлар
мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий рекви-
зитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли
қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур
ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин
бўлади.
Қимматли қоғозлар бошқа шахсга берилиши билан улар томонидан
тасдиқланадиган ҳамма ҳуқуқлар ҳам ўша шахсга ўтади.
Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация,
вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, коносамент,
акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига
киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
273
7-боб. моддий неъматлар
1. қимматли қоғозлар бозор асосида хўжалик юритишнинг зарур
атрибутидир. Уларни фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида
ашёлар қаторига киритилади, зеро улар ашёларнинг алоҳида туридир
(ФК, 81-м.).
Илгари, давлат иқтисодиётида зарурат юзасидан қимматли
қоғозлар муомаласи ниҳоятда қашшоқ бўлиб, асосан битта тур-
даги қимматли қоғозлар – облигациялардан, тақдим этилувчи
омонат дафтарчаларидан ва давлат меҳнат омонат кассаларининг
аккредитивларидан, ютуқли лотерея билетларидан ташкил топган,
юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китобларда эса ҳисоб-китоб
чекидан фойдаланиш мумкин бўлган. Бозор иқтисодиётига ўтилиши
билан қимматли қоғозлар муомаласи кенгайди, унинг бозори
шакллана бошлади. Бироқ бунда асосий эътибор «инвестицион» деб
номланувчи қимматли қоғозлар – хусусий тижорат тузилмаларининг
акциялари ва облигацияларига қаратилди. Тараққий топган
муомалада қимматли қоғозларнинг ўнлаб турлари мавжуд бўлади.
Буларнинг ҳаммаси қимматли қоғозларнинг туркумини аниқ
белгилаш ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш нақадар муҳим лигини
кўрсатади. Фуқаролик кодекси 96-модданинг 3-қисмида қимматли
қоғозларнинг турларини санаб ўтилар экан, уларнинг рўйхати
тугалланмаган, ёпилмаган. шу билан бирга унда ҳужжатларни
қимматли қоғозлар жумласига киритиш қонун ҳужжатларининг
имтиёзли ҳуқуқи эканлиги кўрсатилган. шу сабабли қимматли
қоғозларнинг янги шакллари тижорат банкла рининг ёки хусусий
шахсларнинг ташаббуси билан эмас, фақат қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда вужудга келиши мумкин.
мулкий муомалада алоҳида мақсадга қаратилган қимматли
қоғозларнинг хилма-хил турлари мавжуд. хусусан, денгизда ташиш
шартномаси асосида қабул қилинган юкни қабул қилиб олган-
лиги тўғрисида ташувчи юкни жўнатувчига қимматли қоғоз
ҳисобланадиган ва хилма-хил турларга эга бўлган коносамент тузиб,
тақдим этади.
Профессионал сақловчининг омборида муайян партиядаги моллар
мавжудлигини тасдиқловчи гувоҳнома варрантлар ҳам қимматли
қоғоз бўлиши, шунингдек, улар товарни тасарруф этиш ҳужжати,
ипотекани расмийлаштирувчи гаров хати (кўчмас мулк гарови) ва
ҳ.к. вазифасини бажариши мумкин.
274
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
2. ФК 96-моддасининг 1-қисмида қимматли қоғозга мулкий
ҳуқуқларни тасдиқловчи, улар тақдим этилгандагина мазкур
ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин
бўлган, қатъий белгиланган шаклга эга ҳужжат сифатида таъриф
берилган. Бинобарин, қимматли қоғоз биринчидан, муайян мулкий
ҳуқуқни (муайян миқдордаги пул тўлашни, муайян мол-мулкни
ўтказиб беришни талаб этиш ҳуқуқини) тасдиқловчи ҳужжат
эканлиги келиб чиқади. Унда мана шу ҳуқуқлар ва мол-мулк
субъекти ҳамда мажбуриятли шахс тўғрисидаги ахборот ёзилган
бўлади. Иккинчидан, гап айнан ҳужжат, яъни қатъий шаклга ва
мажбурий реквизитларга эга бўлган расмий ёзув тўғрисида кетяпти.
Учинчидан, бу ҳужжат унда ифода этилган мулкий ҳуқуқ билан
чамбарчас боғлиқ, чунки бу ҳуқуқни амалга ошириш ёки бошқа
шахсга ўтказиш фақат ана шу ҳужжатнинг ўзидан тегишли равишда
фойдаланилган ҳолда бажарилиши мумкин. Бошқача айтганда,
бундай ҳужжатдан фойдаланилиши ёки уни бошқа шахсга ўтказиб
берилиши унда ифодаланган ҳуқуқдан фойдаланилиши ёки бошқа
шахсга ўтказилиши билан баравардир.
Ҳозирги замон мол-мулк муомаласида унинг иштирокчиларини
қайд этишнинг электрон-ҳисоблаш техникаси қўлланиладиган янги
шаклларидан фойдаланилмоқда. Бунда қимматли қоғозлар бевосита
қоғоз воситасида чоп этиб чиқарилмайди (эмиссия), балки уларнинг
эгалари ҳақидаги, ана шу шахсларга тегишли ҳуқуқларнинг мазмуни
тўғрисидаги тегишли ёзувлар ЭҲмнинг хотирасига бухгалтерия
ҳисоб варағи шаклида киритиб қўйилади. Бу ҳолат ҳуқуқларни
қайд этишнинг анъанавий умумий қоидаларини мана шу усулларга
нисбатан ҳам қўлланилиши мумкинлиги масаласини ўртага
қўймоқда, чунки улар кўпинча «беҳужжат» («қоғозсиз») қимматли
қоғозлар деб аталмоқда.
Аввало шуни эътибордан четда қолдирмаслик керакки, бу
муаммо барча турдаги қимматли қоғозларга тегишли бўлиши мум-
кин эмас. шубҳасиз, мол-мулк муомаласига оид ҳуқуқларнинг бу
тарзда қайд этилишини тақдим этувчига бериладиган қимматли
қоғозларга нисбатан ишлатиб бўлмайди, чунки улар қоғозда чоп
этилишдан бошқа бирон шаклда мавжуд бўла олмайди. Бу усулни
шунингдек, векселлар, чеклар, депозит ва жамғарма сертификатлари,
коносаментлар, варрантлар, гаров хатлари каби қимматли қоғозларга
нисбатан, ҳатто улар эгасининг номи ёзилган шаклда бўлса ҳам,
275
7-боб. моддий неъматлар
қўллаб бўлмайди. Юқорида айтилган гапларга беистисно тарзда
акциялар ва облигацияларга тегишли бўлиб, улар ўз эгасининг
номи кўрсатиладиган қатъий хусусиятга эга бўлса-да, ўзлари
тасдиқлаётган ҳуқуқларнинг «қоғозсиз» шаклда қайд этилишига йўл
қўйиб беради.
Аммо бу ҳолатларда гап оддий қимматли қоғозлар тўғрисида
ва уларга мўлжалланган қоидалар тўғрисида юритилмайди. Зеро,
ЭҲм хотирасида сақланиб турган «ҳисоб варақда»ги ёзувни унинг
эгаси йўқотишигина эмас, ҳатто ҳар қандай расмиятчиликка риоя
этган ҳолда бошқа шахсга ўтказиб бериши ҳам мумкин эмас:
бунда бирон ёзув тўлиғича ўчириб ва йўқ қилиб ташланади ҳамда
бошқа ёзув билан алмаштирилади. шу сабабли бундай «қимматли
қоғозлар»нинг «муомаласи» ниҳоятда ўзига хосдир. Ҳолбуки, унинг
эгаси амалда мулк эгалиги ҳуқуқини (ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни)
берувчи бирон бир ашёга эга бўлолмайди ва «ҳисоб варақдаги ёзув»
бўйича ҳужжатли қимматли қоғоз эгаси каби хатти-ҳаракатларни
амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлади.
қимматли қоғозлар (одатда акциядорлик жамиятларининг
акциялари) қоғозли шаклда ҳам, қоғозсиз шаклда ҳам эмиссия
қилинмайдиган, балки эгаларининг ҳуқуқи махсус реестрда мустаҳ-
камлаб қўйиладиган ҳолатларни «ҳужжатсиз қимматли қоғозлар»
билан адаштириш мумкин эмас. Бундай ҳолатларда мулкий ҳуқуқ
субъектларида уларнинг ҳуқуқларини тасдиқловчи қимматли
қоғозлар ёки умуман бўлмайди, ёхуд уларнинг вазифасини
акцияларнинг сертификатлари (булар қонунда белгиланган шароит-
ларда махсус қимматли қоғозлар деб эътироф этилади), ё бўлмаса
қимматли қоғоз деб саналмайдиган «акциядорлар рўйҳатидан
кўчирмалар» бажаради. Бироқ бундай ҳолатлар эндиликда фақат
қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган шартлар асосида ёки уларда
қайд этилган рухсат асосида содир бўлиши мумкин.
276
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |