281
8-боб. Номоддий неъматлар
ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя
этилиши мумкин.
Номоддий неъматлар ўзининг ноиқтисодий
табиати билан,
инсоннинг беқиёслиги ва бетакрорлигини таъкидлаган ҳолда шахс
билан бевосита боғлиқ эканлиги билан ажралиб туради.
Номга бўлган ҳуқуқи (ФКнинг 19-м.сига шарҳга қар.), муаллиф-
лик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар инсонда қонунга
мувофиқ вужудга келади. Бу ҳуқуқлар ҳуқуқий лаёқат мазмунига
тегишли бўлиб, бунга кўра ҳар бир фуқаро томонидан фуқаролик
ҳуқуқларига эга бўлишлик ва мажбуриятлар олишлик лаёқатига эга
(ФКнинг 18-м.сига шарҳга қар.).
Номоддий неъматлар жумласига киритилган ҳаёт,
саломатлик,
шахсий дахлсизлик, инсоннинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ
бўлиб, туғилган пайтидан унга тегишлидир. Ҳаёт энг асосий номод-
дий немат сифатида қолган барча ҳуқуқларни келтириб чиқаради.
Бошқа номоддий неъматлар инсоннинг ижтимоий муҳитда
мавжудлиги билан боғлиқ ва унга қонунга мувофиқ тегишли
бўлиб ҳисобланади. Бу шаън ва қадр-қиммат,
шахсий ва оила сири
кабилардир. Инсон бошқаларда ўзига тегишли бўлган сифатлари
билан, ижтимоий бурчини адо этиш даражаси билан қизиқиш
уйғотади. Инсонда бошқа одамларга нисбатан ҳурмат, хайрихоҳлик,
олийжаноблик, меҳр-шафқат туйғулари ва бошқа ижобий хусусият-
лар қанчалик ривожланган бўлса, жамият учун у шунчалик кўпроқ
қимматга эга бўлади ва шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўси каби
ахлоқий мезон ёрдамида шунчалик юқори баҳо олади.
Инсон қардр-қимматининг шаклланишида унинг ўз
атрофидаги
борлиққа муносабати, ўз теварагидаги жамоа билан ўзаро муносабати
муҳим ҳисобланади. Жамият ҳар бир алоҳида шахсга баҳо беришида
инсон қадр-қиммати мезон бўлиб ҳисобланади. шаън деганда
инсонга бериладиган муайян ижобий ижтимоий баҳо ёки
унинг
қадр-қиммати бошқа кишилар онгидаги инъикоси англанилади.
Фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати билан бир қаторга унинг
ишчанлик обрўси қўйилган. Бу нарса фақат фуқаролар учунгина хос
бўлмай, балки юридик шахсларга ҳам тегишлидир. Бозор ва рақобат
шароитида обрў-эътибор тадбиркорлик дунёсида юқори баҳоланади.
Ишчанлик обрўси фуқаронинг ёки юридик шахснинг касбий,
ишлаб чиқариш, воситачилик, савдо ва бошқа фаолиятлари жараёни-
да шаклланади.
282
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Номоддий неъматларга тажовуз фақат бошқа фуқаролар ва
ташкилотлар томонидан эмас, балки неъмат эгасининг ўзи томонидан
бўлиши ҳам мумкин. У ўзининг саломатлигига наркотик моддалар,
алкогол истеъмол қилиш, даволаниш кўрсатмаларини
бажармаслик
ёки шифокор ёрдамини назарга илмаслик орқали зиён етказиши,
ўзини ҳаётдан маҳрум этиши мумкин.
Номоддий неъматларга тажовуз бошқа фуқаролар ёки ташки-
лотлар томонидан бўлса, турли хил ҳимоя воситаларини қўллаш
чорасини кўрувчи неъмат эгаси тажовузга қарши туради.
худди шу
имконият ҳуқуқ эгасининг ворисларига, қонуний вакиллари (ота-
онаси, фарзандликка олувчиси, васийлари) га ҳам берилган.
шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўсини (ЎзР ФКнинг 100-мод-
дасига шарҳга қар.) ҳимоя қилиш тобора кенг қўлланилмоқда.
Бузилган номоддий неъматларга ёки шахсий номулкий ҳуқуқнинг
моҳиятига нисбатан, ана шу бузишнинг оқибатига боғлиқ
равишда
ФКнинг 11-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ҳимоялаш усуллари
қўлланади. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолатлари
ва чегаралари бошқа қонунлар воситасида ўрнатилиши ҳам мумкин.
масалан, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш улар
бузилган тақдирда, шунингдек, яратилган
асарга тажовуз содир
этилганда жоиз бўлади. Бунда тажовуз асарни қалбакилаштириш,
ўзга шахснинг асарини ўзбошимчалик билан ва ноқонуний тайёрлаш
ва тарқатишда ифодаланади. ЎзРнинг «муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг (2006 йил 20 июл.)
65-моддасида назарда тутилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни
ҳимоя қилиш усуллари ЎзР ФКнинг 11-моддаси меъёрларига мос
келади. Зарарни қоплаш ўрнига муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни
бузувчи томонидан олинган даромадни ундириб олишга рухсат
берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: