Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   407
казуал ва абстракт 
турларга фарқланади. 
Ҳар қандай битим ҳуқуқий асосга – субъектлар эришишни кўзлаёт-
ган ҳуқуқий мақсадга эга. шу сабабли (казуал) битимда ундан 
қандай мақсад кўзда тутилаётгани, яъни нима сабабдан тузилаётгани 
кўриниб туради. хусусан, олди-сотди шартномасида харидор қандай 
мол-мулкка мулк ҳуқуқини қўлга киритмоқчи эканлигини ва сотувчи 
қандай молни сотиш сабабидан харидорда тўлов мажбурияти юзага 
келаётганини ҳамиша билиб олиш мумкин.
Субъектларнинг казуал (сабабли) битимдан келиб чиқадиган 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг асосига – ҳуқуқий мақсадига мос 
келиши, унга таяниши шарт. шу сабабли битим асосида вужудга 
келган ҳуқуқий муносабатни амалга ошириш, яъни мана шу 
ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини ташкил этувчи субъектив ҳуқуқ 


302
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ва мажбуриятларни амалга ошириш фақат битимнинг шартларини 
бажариш асосида бўлиши мумкин. шу сабабли бизнинг мисолимизда 
сотилган мол-мулк тўловини талаб этиш ҳуқуқининг ҳақиқийлиги 
тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси ўзининг ҳақиқийлигига 
ҳамда ана шу талаб қилиш ҳуқуқи олди-сотди шартномасининг 
мақсадга мувофиқ эканлигига боғлиқ. Сотилган мол-мулк учун 
тўлов бўйича талабни амалга ошириш имконияти сотувчи томонидан 
сотилган мол-мулкни ўтказиб бериш бўйича мажбуриятининг ёки 
битимнинг шартларига кўра бошқа мажбуриятнинг бажарилиши 
билан мустаҳкам боғланган бўлади.
Абстракт (мавҳум) битимлар 
гўёки битим асосидан узилиб 
қолган ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи битимлардир 
(лот. abstrahere – узиш, ажратиш). Абстракт битимга мисол – вексел 
бериш. Гап шундаки, вексел ёки вексел берувчининг ҳеч нарса 
билан шартланмаган мажбуриятини тасдиқлайди (оддий вексел), 
ёхуд векселда таклиф этилган ва ҳеч нарса билан шартланмаган 
ва унда кўрсатилган миқдордаги пул маблағини векселда кўзда 
тутилган муддат етиб келгач тўловчига тўлаб бериш (ўтказма вексел) 
мажбуриятини тасдиқлайди. Векселдан вексел сақловчининг пул 
маблағларини тўлаб берилишини талаб этиш ҳуқуқи қандай асосда 
вужудга келганлиги кўринмайди. Унинг муомалага киришувчанлик 
лаёқати худди шунга асослангандир.
6. Битим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларига хос алоҳида 
хусусиятларга кўра битимларни 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish