Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   407
фидуциар ва нофидуциар 
турга 
ажратиш мумкин. Фидуциар битимлар (лот. fiducia – ишонч) – бу 
тарафларнинг алоҳида шахсий ишонч муносабатларига асосланган 
битимлардир. Тарафлар ўртасидаги муносабатларда ана шу 
ишончнинг йўқотилиши тарафларнинг ҳар бирига битимни ижро 
этишдан бош тортиш ҳуқуқини беради (масалан, топшириқ шартно-
масида топшириқ олган ҳам, худди шу каби топшириқ берувчи 
ҳам исталган вақтда сабабларини кўрсатмасдан уни ижро этишни 
рад қилиши мумкин). Тўлиқ ширкат иштирокчиси исталган вақтда 
бошқа иштирокчиларнинг розилигисиз ширкатдан чиқиши мумкин, 
бу эса таъсис шартномасидан эркин чиқиш маъносини билдиради. 
Бундай битимлар камдан-кам бўлиб, асосан мол-мулк муомаласига 
тегишлидир.


303
9-боб. Битимлар
103-модда. Бир тарафлама битимларни ҳуқуқий тартибга 
солиш
Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб 
чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар билан 
келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши 
мумкин.
Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, 
битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва 
шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III 
бўлими) қўлланилади.
Ушбу нормага мувофиқ бир тарафлама битим уни тузган 
субъектлар учун мажбуриятларни юзага келтиради.
 
У қонунчилик 
ҳужжатларида ёки ушбу шахслар билан тузилган битим билан 
белгиланган ҳоллардагина бошқа шахслар учун мажбуриятларни 
юзага келтириши мумкин. Бир тарафлама битим тузиш йўли билан 
мажбуриятларни юклашга мисол сифатида васиятнома асосида 
васият ижрочисига мажбурият юкловчи васиятномани кўрсатиш 
мумкин. 1132-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчи васиятнома 
ёки қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўр зиммасига мерос 
ҳисобидан бирон-бир мажбуриятни бажаришни юклашга ҳақлидир 
(васият мажбурияти).
Умумий қоидага кўра бир тарафлама битимда бир неча киши 
томонидан эрк-ирода билдирилиши мумкин. масалан, уйни сотиш 
учун ишончнома унинг бир нечта эгалари томонидан берилиши 
мумкин, танлов уюштирувчилар бир гуруҳ шахслар бўлиши мумкин 
ва ҳ.к. Ушбу шахслар мазкур ҳолатда бир тараф сифатида иштирок 
этадилар. шу билан бирга баъзи битимлар, масалан, васиятнома 
фақат шахсан, бир шахс томонидан тузилиши мумкин (ФК 
1120-моддаси).
Бир тарафлама битимларга тегишлича икки ва кўп тарафлама 
битимларнинг ҳақиқийлиги ёки ҳақиқий эмаслиги шартларига 
тегишли нормалар қўлланилиши лозим. ФК 103-моддасига мувофиқ 
бир тарафлама битимларга нисбатан мажбуриятлар ва шартномалар 
тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади, агарда бу қонун 
ҳужжатлари, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса.
Битим тузувчи бир шахснинг истаги бошқа шахс учун унинг 
хоҳишидан ташқари ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирадиган 


304
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бир тарафлама битимлар ижтимоий муносабатларни фуқаролик-
ҳуқуқий тартибга солиш учун хос эмас.
Фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш усулининг диспозитивлиги 
сабабли фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини юзага келтирувчи, 
ўзгартирувчи ва бекор қилувчи асосий юридик фактлар икки 
тарафнинг (икки томонлама битимлар), ёки уч ёки ундан ортиқ 
тарафнинг (кўп томонлама битимлар) келишилган иродасини акс 
эттирувчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish