Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Битимларнинг бошқа турлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   407
Битимларнинг бошқа турлари.
Битимлар ҳақ эвазига ва текин турларга ҳам бўлинади. Бадалли 
(ҳақ эвазига) битим деб бир тарафнинг муайян ҳаракатни амалга 
ошириш бўйича мажбуриятлари иккинчи тарафнинг моддий ёки 
бошқа неъматларни тақдим этиш бўйича муқобил мажбуриятларига 
мос келишига айтилади. Битимдаги бадаллилик пул, ашёларни 
бериш, муқобил хизматларни тақдим этиш, ишларни бажариш ва ҳ.к. 
орқали ифодаланади. Бадалсиз (текин) битимда иккинчи тарафдан 
муқобил қаноатлантириш мажбурияти бўлмайди. шу сабабли фақат 
икки тарафлама ва кўп тарафлама битимлар бадалли (ҳақ эвазига) 
бўлиши мумкин. Бир тарафлама битим ҳамиша текиндир.
Битимларнинг бадаллилиги ёки бадалсизлиги уларнинг табиатига 
кўра ёки томонларнинг келишувига биноан кўзда тутилиши мумкин. 
Фақат товар – пул айирбошлаш мақсадида амалга оширилган мол-
мулкни мулк сифатида ўтказиб бериш битимлари табиатига кўра 
бадалли (ҳақ эвазига) битимлар турига киради. Ўз навбатида, ҳадя 
битими ҳамиша бебадал (текин) битимдир. Тарафларнинг кели-
шувига биноан, масалан, топшириқ шартномасининг, сақлаш 
шартномасининг ва ш.к. бадалли ёки бадалсиз бўлишлиги белгила-
ниши мумкин.


301
9-боб. Битимлар
Бебадал (текин) битимлар фуқаролар ўртасидаги муносабатларда 
чекловларсиз амалга оширилиши мумкин. Юридик шахслар 
иштирокидаги муносабатларда фақат қонун ҳужжатлари талабларига 
зид келмайдиган ҳолатлардагина бебадал (текин) битимлар тузилиши 
мумкин (ФК, 505-м.).
4. 
Икки тарафлама 
ва кўп тарафлама битимлар (шартномалар) 
консенсуал ва реал
турларга бўлинади. Консенсуал (лот. Consensus – 
келишув) битимлар шундай битимларки, уларда фуқаролик ҳуқуқ-
лари ва мажбуриятлари тарафлар ўзаро келишувга эришган 
пайтларидан бошлаб вужудга келади. Кейинчалик ашёни ўтказиб 
бериш ёки бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш келишувни 
ижро этиш мақсадида бажарилади. Олди-сотди, ижара ва бошқа 
кўплаб ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича 
битимлар (пудрат шартномаси, воситачилик шартномаси ва ҳ.к.) 
консенсуал битимлар ҳисобланади.
Реал (лот. res – ашё) битимни амалга ошириш учун тарафлар 
ўртасидаги келишувнинг ўзи кифоя қилмайди. Бундан ташқари 
ашёни ўтказиб бериш ёки бошқа бирон ҳаракатни амалга ошириш 
талаб этилади. Баъзи битимлар мол-мулкни мулк ёки бошқа турдаги 
ашёвий ҳуқуқ асосида ўтказиб берилиши (масалан, совға қилиш ёки 
қарз беришни ваъда қилиш шаклида расмийлаштирилмаган) ҳадя ва 
қарз шартномалари реалдир. Ашёларни вақтинчалик ўтказиб бериш 
тўғрисидаги баъзи битимлар (масалан, сақлаш, юкларни ташиш ва 
шу каби шартномалар) ҳам реалдир.
5. Барча битимлар яна 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish