4-кичик бўлим. Битимлар ва вакиллик
9-боб. БИТИмЛАР
1-§. БИТИмЛАР ТУШУНЧАСИ, ТУРЛАРИ вА ШАКЛИ
101-модда. Битимлар тушунчаси
Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган
ҳаракатларига айтилади.
1. Битимлар жисмоний ва юридик шахсларнинг онгли, аниқ
мақсадга қаратилган, эрк-ирода асосидаги хатти-ҳаракатлари бўлиб,
уларни амалга ошириш орқали улар муайян ҳуқуқий оқибатларга
эришишга интиладилар. масалан, қарзга пул бериш қарзга пул
берган шахсда (қарз берувчида) қарзни қайтариб олиш ҳуқуқини,
қарзни олган шахсда (қарздор) эса қарзга олган пулини ёки ашёларни
қайтариш мажбуриятини вужудга келтиради.
Битимнинг моҳияти субъектнинг эрк изҳорига асосланган, унинг
негизида унинг иродаси ётади. Эрк изҳори шахснинг қўйилган мақ-
садга эришиш йўлига йўналтирилган ва асосланган истагидир.
Битим субъектларининг эрк-иродаси мазмуни ижтимоий-иқтисодий
омиллар таъсири остида шаклланади: тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи шахслар фойда олиш мақсадида товарларнинг сотилиш,
хизмат кўрсатиш учун битим тузадилар; фуқаролар битим тузиш
орқали моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирадилар ва ҳ.к.
Эрк изҳори – шахснинг ўз ифодасини ташқарига баён этмоғи
бўлиб, шу орқали бошқа шахслар ҳам ундан воқиф бўлишлари
мумкин бўлади. Эрк изҳори битимнинг айнан моҳиятидир. шу
сабабли, умумий қоидага кўра, барча ҳуқуқий оқибатлар эрк изҳори
билан боғланади. Айрим ҳолларда битимдан ҳуқуқий оқибат вужудга
келиши учун, фақат эрк изҳорининг ўзигина эмас, балки мол-мулкни
бошқа шахсга ўтказиш ҳаракати ҳам талаб этилади. масалан, ашёни
ҳадя қилиш битими вужудга келиши учун ҳадя қилувчининг ҳадя
қилиш, ҳадя олувчининг ҳадяни олиш эрк изҳоридан ташқари, ҳадя
қилувчи ашёни ҳадя қилинаётган шахсга ўтказиб бериши талаб
этилади.
293
9-боб. Битимлар
Битим субъект томонидан учинчи шахсларга қаратилган эрк
изҳоридир. Ўз-ўзига нисбатан битимни амалга ошириш мумкин эмас.
Битимларга субъектнинг шундай эрк изҳорини киритиш мумкин-
ки, бунда субъектнинг учинчи шахслар билан муносабати ҳуқуқ ва
мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш мақсадида
амалга оширилади.
Субъектнинг иродаси атрофдагилар учун аниқ ва тушунарли
тарзда ифодаланиши зарур. Битим тузаётган субъектлар иродасини
ифодалаш, мустаҳкамлаб қўйиш ёки тасдиқлаш амаллари битим
шакллари деб аталади. Ирода қуйидагича ифода этилиши мумкин:
– оғзаки;
– ёзма;
– конклюдент ҳатти-ҳаракатларни бажариш;
– сукут (ҳаракатсизлик).
Битим шаклини субъектнинг иродасининг ифодаси деб эъти-
роф этилиши қуйидаги азалий масалани ўртага қўяди: битим
қатнашчиларининг ҳақиқий майиллари (хоҳиши) ва мақсадларини
аниқлаш учун асосий эътиборни нимага қаратиши – юқорида
кўрсатиб ўтилган шакллардан бирида амалга оширилган эрк изҳорига
қаратиш зарурми ёки иродагами? худди шу ўринда битимни талқин
этишда муаммо юзага келади. Бу муаммо цивилистиканинг абадий
муаммоларидан ҳисобланади. Сўз ва ирода ўртасидаги тарафларнинг
кураши бутун мумтоз (классик) юриспруденция орқали ўтади
31
.
Амалдаги қоунучилик битимларнинг ҳаққонийлиги ёки ҳаққоний
эмаслиги масаласини ҳал этишда муайян ҳолатларда субъектнинг
эрк изҳорини эмас, балки унинг ҳақиқий иродасини устувор қўяди.
Бу нарса айниқса кўзбўямачилик битимини, яъни бошқа битимни
ниқоблаш учун тузилган битимни ифодалашда яққол намоён
31
қар. Римское частное право. Дарслик/ И.Б.Новицкий ва проф. И.С.Петровский
таҳрири остида. м.1996. 317-б. Бу ақида мазкур дарслик бир бобининг муаллифи
И.С.Розентал томонидан рим адлияси тарихида бўлиб ўтган, causa Curiana
сифатида ном чиқарган ворислик жараёнини ёритиш чоғида ифодалаб берилган.
Кимдир васият қолдириб, унда: «агар мен ўғил кўрсам ва у балоғат ёшига етмай
нобуд бўлса, мен Курий ворисим бўлишлигини хоҳлайман» деб ёзибди. Тақдир
тақозоси билан умуман ўғил туғилмади. Собиқ олий коҳин Квинт муций Сцевола
васиятнинг сўзма-сўз матнига биноан Курий ушбу ҳолатда ҳуқуққа эга эмас, мерос
эса қонуний ворисларга берилиши шарт. машҳур нотиқ Красе васият қилувчининг
иродасига ва васият маъносига иқтибос қилиб, Курийнинг ҳуқуқини ҳимоя қилади.
Курий жараёнда ютиб чиқади.
294
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бўлади (ФК, 124-м. 2-қ.). шахснинг эрк изҳорини ифода этувчи
кўзбўямачилик битимининг ўзи ҳамиша ўз-ўзича ҳақиқий эмасдир.
Бунда шахснинг кўзбўямачилик битими остига яширилган ҳаққоний
хоҳиши, иродаси устуворликка эга бўлади. шу сабабли, қонун
бундай ҳолларда кўзбўямачилик битимларига тааллуқли қоидаларни
қўллаш зарурлигини тақозо этади.
шу билан бирга қайд этиш лозим-ки, амалдаги фуқаролик
қонун ҳужжатларида умумий қоида сифатида эрк изҳорининг хо-
ҳиш ирода олдидаги устуворлиги эътироф этилади. ФКнинг
363-моддасига биноан шартноманинг шартларини шарҳлашда суд
томонидан унда мавжуд сузлар ва ибораларнинг асл, том маъ-
носи эътиборга олинади. шартноманинг шарти аниқ бўлмаса,
унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг
маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар баён этилган
қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса,
тарафларнинг ҳақиқий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини
ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли
ҳолатлар, шу жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган
ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муно сабатларида қарор топган
амалиёт, иш муомаласи одатлари, тараф ларнинг кейинчалик ўзини
қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Кўриниб турибдики, шартномани шарҳлашнинг қонун томонидан
белгилаб берилаётган услублари биринчи навбатда тарафларнинг
эрк изҳорининг мазмунини аниқлашга қаратилган ва фақат буни
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг ҳақиқий хоҳиши
(иродаси) аниқланиши даркор.
2. Битимнинг асоси (мақсади).
Битим субъектнинг учинчи шахсларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбу-
риятларни юзага келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш мақсадида
амалга ошириладиган эрк изҳоридир. Битимни тузаётган субъектлар
томонидан кўзланаётган мақсад ҳамиша ҳуқуқий хусусиятга эга
бўлади яъни мулк ҳуқуқини, муайян ашёдан фойдаланиш ҳуқуқини
қўлга киритиш ва ҳ.к. шу сабабли, ҳуқуқий мақсадни кўзда
тутмайдиган маънавий-маиший келишувлар – учрашув тўғри сидаги,
сайр қилиш тўғрисидаги келишувлар битим бўла олмайди. Битимлар
амалга оширилиши учун асос бўлувчи мана шундай турдаги
битимлар учун хос бўлган типик ҳуқуқий мақсад битимнинг асоси
деб аталади.
295
9-боб. Битимлар
хусусан, қарз шартномасининг асоси (типик ҳуқуқий мақсад)
қарз берувчи томонидан қарз олувчининг эгалигига пул ёки бошқа
тур белгилари билан ажратиладиган ашёларни унинг зиммасига
ўша миқдордаги пулни ёки ўша турдаги ва сифатдаги тенг
миқдордаги ашёларни қайтариш шарти билан ўтказиб беришдан
иборат. Ҳадя шартномаси учун ҳадя қилувчи томонидан мол-
мулкни ҳадя олувчининг эгалигига текин ўтказиб бериш асос (типик
ҳуқуқий мақсад) бўлиб ҳисобланади. Табиийки, агар бирон шахс
иккинчисининг эгалигига, айтайлик, пул ўтказиб бераётган бўлса,
уларнинг иккаласи учун ҳам пулни бераётган томонидан қандай
ҳуқуқий мақсад – уларни қайтариш мажбуриятисиз текин ўтказиб
беришми, ёки уларни қайтариш мажбурияти биланми, яъни ҳадя ёки
қарз кўзда тутилганини билиш муҳимдир. мана шу ҳолатда нима
сабабдан ҳуқуқий мақсад битимнинг асоси деб аталиши кўриниб
турибди. Битимни ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш
ёки бекор қилиш мақсадида амалга оширилувчи ҳатти-ҳаракат деб
таърифланиши мавҳум тушунча ҳисобланади. Битим тузаётган
шахс томонидан кўзда тутилган ҳуқуқий мақсад туфайли у муайян
ҳуқуқий аниқликка эга бўлади, яъни бу битим эрк изҳорининг амал-
даги фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан эътироф этилган
қайси турига (бир тарафлама битим ёки шартнома) киради деган
саволга жавоб бериш имконини беради.
Битимнинг тузилиши сабабли субъектлар учун келиб чиқадиган
ҳуқуқий оқибатлар унинг ҳуқуқий натижасини ташкил этади.
Битимларнинг ҳуқуқий натижалари ниҳоятда турли-туман. Бу
мулк ҳуқуқини қўлга киртиш, мажбурият бўйича талаб қилиш
ҳуқуқининг кредитордан учинчи шахсга ўтказилиши, вакилга
тегишли ваколатларнинг вужудга келиши ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Битим тарзида ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилган
ҳолатларда мақсадлар ва ҳуқуқий натижа мос келмаслиги мумкин.
Агар, ҳадя қилиш баҳонаси остида фуқаро жиноий йўл билан
қўлга киритган мол-мулкини мусодара этилишидан қутқариб
қолаётган бўлса, қалбаки битимнинг ҳақиқий эмаслиги сабабли
мулк ҳуқуқининг ўтказиб бериш тарзидаги ҳуқуқлари кучга
кирмайди ва мол-мулк мусодара қилинаверади. Битим субъектлари
интилган ҳуқуқий натижага, масалан, битимдан келиб чиқадиган
мажбуриятнинг бажарилмай қолиши ёки битим нарсаси ҳисоблан-
ган ашёнинг нобуд бўлиши каби ҳолатларда ҳам натижага эришил-
маслиги мумкин.
296
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Битимнинг ҳуқуқий мақсадларини унинг амалга оширилишига
сабаб бўлган истак майлдан (мотивидан) ажрата билиш зарур мотив
онгли эҳтиёж, онгли интилиш сифатида субъектларни битимни
тузишга даъват этади ва унинг ҳуқуқий таркибий қисми бўлиб
хизмат қилмайди.
3. Битим қонуний ҳатти-ҳаракат сифатида.
Фақат қонун талабларига мувофиқ равишда амалга оширилган
қонуний ҳатти-ҳаракатлар битим деб ҳисобланиши мумкин.
Битимнинг қонунийлиги унинг битимни тузаётган шахслар вужудга
келишини хоҳлаган ҳамда мазкур битим учун қонунда белгилаб
қўйилган ҳуқуқий оқибатларни юзага келтирувчи юридик факт
сифатига эга эканлигини англатади. шу сабабли қонун талабларига
мувофиқ амалга оширилган битим ҳақиқий, яъни битим субъектлари
хоҳлаган ҳуқуқий натижани вужудга келтирган ҳуқуқий факт
ҳисобланади.
Фуқаролик қонунчилиги битим қонуний хатти-ҳаракат эканли-
гидан келиб чиққан ва келиб чиқади. Ўғирланган мол-мулкнинг
сотилиши, қарз олиш ёки бошқа шаклда амалга оширилган
ўзгаларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олиниши
ҳуқуқий натижани – мулк ҳуқуқининг ўтказиб берилишини юзага
келтирмайди, зеро бу хатти-ҳаракатлар ноқонуний бўлиб, фақат
битим кўринишида ниқобланган. Бундай хатти-ҳаракатлар қонун
чиқарувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга
оширилиши борасида кўзда тутган оқибатларни келтириб чиқари ши
мумкин. Бинобарин, қонунда битимларни ҳақиқий эмас деб топи-
лишининг асослари ва оқибатлари ўрнатилар экан, қонун чиқарувчи
бу орқали мазкур ҳолатларда битим кўриниши остида ноқонуний
хатти-ҳаракатлар бажарилганлигини ҳисобга олади.
Битимларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти уларнинг
моҳияти ва алоҳида юридик-ҳуқуқий хусусиятларидан келиб чиқади.
Фуқаролик ҳуқуқи тенг, мустақил ва бир-бирига тобе холи бўлмаган
тарафларнинг товар – пул ва бошқа турдаги муносабатларининг
тартибга солинишига хизмат қилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган
субъектлар ўртасида ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш ва бу
муносабатларнинг мазмунини белгилаш учун асосий ҳуқуқий
восита бўлиб битимлар хизмат қилади. Айнан битимлар шундай
ҳуқуқий воситадирки, унинг ёрдамида ижтимоий ва иқтисодий
жиҳатдан тенг ҳуқуқли ва мустақил субъектлар ўзларининг
297
9-боб. Битимлар
ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайдилар ва шу орқали ўзаро
муносабатларининг қонуний чегараларини белгилайдилар.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида икки тарафлама (кўп
тарафлама) битимлар – шартномалар алоҳида аҳамият касб этади.
шартномалар иқтисодий фаолият субъектлари хоҳиши бўйича
келишув воситасидир. шу сабабли шартномаларни иқтисодий
тизимнинг шу шартномалар доирасида ҳаракат қилаётган фуқаролар
ва ташкилотларнинг тенглигига асосланган ўз-ўзини тартибга солиш
воситаси дейиш мумкин. Товарларни, хизматларни айирбошлаш
бўйича кўплаб иқтисодий амалиётларни бирлаштириб турувчи
шартномалар туфайли бозор ишлаб чиқариши шароитларида
жамиятдаги иқтисодий манфаатларнинг мутаносиблигига эришилади,
зеро шартномалар жамият аъзоларининг реал эҳтиёжлари ва
манфаатларини ҳисобга олиш имконини беради.
Битимларнинг тузилиши субъектив фуқаролик ҳуқуқларининг
амалга оширилишининг муҳим қонуний усулидир. Битимлар
тузиш орқали субъектлар ўзларига тегишли ижтимоий-иқтисодий
неъматларни тасарруф этадилар ва бошқаларга тегишли неъматларни
олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Битимлар жамият ҳаётида кўп қиррали аҳамият касб этади. шу
сабабли фуқаролик ҳуқуқида қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай
битим ҳақиқий деб эътироф этиладиган йўл қўйиб бериш тамойили,
яъни битимларнинг эркинлиги тамойили ўрнатилган (ФК, 8-м.).
Do'stlaringiz bilan baham: |