Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Асосий ва мансуб ашёлар



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   407
90-модда. Асосий ва мансуб ашёлар
Фойдаланиш туфайли вужудга келадиган муносабатларнинг 
моҳияти билан бошқа ашё (мансуб ашё)га боғлиқ мустақил ашё асосий 
ашё ҳисобланади.
Асосий ашёга хизмат қилиши керак бўлган ва у билан умумий 
хўжалик вазифаси орқали боғлиқ ашё мансуб ашё ҳисобланади.
мансуб ашё, агар қонунлар ёки шартномада бошқача тартиб 
белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади.
Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар анаънавий равишда асосий ва 
мансуб ашёларга тақсимланади. мансуб ашё асосий ашёга хизмат 


266
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қилиши керак ва умумий вазифаси орқали унга боғлиқдир. шу 
боисдан, агар қонунлар ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб 
қўйилган бўлмаса, умумий қоидага кўра, у асосий ашёнинг 
тақдирига бўйсинади. Бу ҳолда бу ашёларнинг нисбий қиймати 
аҳамият касб этмайди (масалан, суратнинг нусхаси солиб қўйилган 
қимматбаҳо ром мансуб ашёлигича қолаверади).
Бинобарин, ускунани ижарага олувчи, агар ижара шартномасида 
бошқа қоида ўрнатилган бўлмаса, ушбу ускунанинг меъёрида 
ишлатиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ҳам ижарага берувчи 
тарафидан тақдим этилишига умид боғлашга ҳақлидир.
Асосий ва мансуб ашёлар мураккаб ашё бўлиб ҳисобланмайди, 
мансуб ашёни эса асосий ашёнинг таркибий қисми сифатида талқин 
этиб бўлмайди. Бу ашёларнинг ҳар бири тўлиқ равишда мустақил 
бўлиб, ўз мақсад вазифасига эга. Асосий ашё ва мансуб ашё 
тушунчалари ўзаро нисбий боғлиқдир, чунки мазкур ашёларнинг ўзи 
хўжалик ёки бошқа жиҳатдан боғлиқ бўлиб, ана шу доирада мансуб 
ашё асосий ашёга нисбатан қатъий бўйсунувчанлик хусусиятини 
касб этади.
қадимий анъанавий мулкий муомалада ҳар доим ер (ер участ-
каси) асосий ашё, унда жойлашган барча объектлар, шу жумладан, 
бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас объектлар мансуб ашё (яъни 
улар умумий қоидага кўра бегоналаштирилганда асосий ашёнинг 
тақдирига бўйсиниши шарт) ҳисобланади. Ерга нисбатан давлатнинг 
мутлақ эгалиги шароитида, мамлакат ҳуқуқ тартиботига мувофиқ, 
ерда жойлашган бинолар, иншоотлар ва шу каби объектлар асосий ашё 
бўлиб ҳисобланади-ки, улар бегоналаштирилган тақдирда, ўз-ўзидан 
ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам келиб чиқади (Ер Кодекси, 22-м.).
Ерга хусусий мулкчиликнинг тан олиниши ва ривожланиши 
билан анъанавий ёндашувга қайтиш содир бўлади ва бунда кўчмас 
объектни бегоналаштирувчи ва қабул қилиб олувчи биринчи 
навбатда ана шу объект жойлашган ер тақдирини ҳал этадилар.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish