Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

3. Тарбиявий вазифалар.
Болаларда спорт машғулотларига муҳаббатни, 
уларнинг натижалари, спортчиларнинг ютуқларига қизиқишни тарбиялаш 
лозим. Жисмоний машқларни бажаришда ҳарактернинг ижобий хусусиятлари 
(уюшқоқлик, интизомлилик, камтарлик, кўнгилчанлик, ва ҳ.к ) ва ахлоқий 
фазилатлар (ҳалоллик, ҳаққонийлик, ўртоқлик ҳисси, ўзаро ёрдам), жамоада 
шуғулланиш малакаси, жисмоний тарбия асбобларини эҳтиёт қилиш, 
топшириқни масъулият билан бажаришларини тарбиялаш, шунингдек, 
иродавий 
фазилатлар 
(ботирлик, 
қатъийлик, 
ўз 
кучига 
ишонч, 


100 
қийинчиликларни енгишда саботлилик, чидамлилик ва б.)ни намойиш қилиш 
учун қулай шароит яратилади. 
“Болажон” таянч дастурида мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний 
тарбиялаш вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб берилган: 
- болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни чиниқтириш: 
- уларни жисмоний жиҳатдан бақувват қилиш;
- болаларда ахлоқий сифатларини тарбиялаш;
- уларда мақсадга тўғри йўналтирилган ҳаракатларни фаоллаштириш учун 
шароит яратиш,
- жисмоний ҳаракатларнинг муҳим сифатлари: юриш, югуриш, сакраш, 
эмаклаш, ўрмалаш, отиш, илиб олиш, сузиш, велосипедда учиш, оёқ, қўл, тана, 
бош ҳаракатларини ривожлантириш, сафланиш ва қайта сафланиш кабиларни 
шакллантириш;
- ўйин ҳаракатларини кенгайгириш ва чуқурлаштириш, жисмоний 
сифатларни ривожлантириш: чаққонлик, эпчиллик, зийраклик, иродалилик, 
сабр-қаноат, кучлилик ва бошқаларга тенглашиб тик туриш малакасини 
ошириш;
- бола қоматини тўғри шакллантиришга таъсир кўрсатиш ва ясси 
оёқлиликиинг олдини олишга ёрдам бериш;
- жисмоний машқ ва ўйинларнинг фойдаси, асосий гигиеник талаблар ва 
қоидалар ҳақида етарли даражада тасаввур ва билимлар бериш;
- болаларда фаол ҳаракатга қизиқишни тарбиялаш. 
Бола организмини чиниқтириш - организмни мустаҳкамлаш, 
чидамлилик, зарарли таъсирларга қаршилик кўрсатиш, ҳаётий шароитларнинг 
ўзгаришига тез мослашиш қобилиятини ривожлантиришга каратилган 
тадбирлар тизими. Ҳаво орқали чиниқтиришда совуқ ҳаво билан жисмоний 
машқлар ўзаро бирликда таъсир эттирилади. Ҳаво ваннасидан уйқу вақтида ёки 
ҳаво будут бўлган вақтларда фойдаланилади. Уйку вақтида болалар салқин ерга 
қўйилган каравотга ёткизилади. Ҳаво ваннасидан фойдаланишда қуруқ, 
шамолдан холи текис майдон танланади. Тарбиячи бу майдончада енгил 
кийинган болалар билан 10-15 дақиқа енгил ҳаракатли ўйинлар ёки машкдар 
бажаради. Ҳаво ваннаси аста- секин 10-15 дақиқадан 25 дақиқага олиб 
борилади. 
Сув билан чиниқтириш барча ёш гуруҳларида йилининг хамма 
фаслларида ўтказилиши мумкин. Сув билан чиниқтиришда болаларнинг 
тиббий-физиологик ўзига хосликлари ҳисобга олиниши лозим. Сув, ҳаво 
температурасининг ўзгариб бориши бола организмининг терморегуляцион 
аппаратини машқ қилдиради, ташқи шароитга, об-ҳавонинг ўзгаришига 
одатланиш реакциясини шакллантиради. Бола организмининг чиниқиши билан 


101 
бир қаторда, унинг иродаси ҳам чиниқиб боради. Қуёш нурида чиниқтириш 
орқали организмда “Д” витамини пайдо бўлишига ёрдам беради. Аммо ундан 
ортиқча фойдаланиш болада бош оғриги, уйқусизлик, иштаҳа бўғилиши, 
камқонлик, ланжлик бўлишига олиб келади. Сил, безгак касаллиги билан 
оғриган болаларга қуёш ваннаси мутлақо маън этилади. Қуёш ваннаси дастлаб 
тўрт дақиқадан қабул қилинади, тананинг ҳар бир томони бир дақиқадан 
тобланади. Қуёш ваннаси қабул қиладиган майдонча қуруқ, текис, ҳаво яхши 
айланадиган, кучли шамоллардан пана бўлиши лозим. Яқинрокда душ, болалар 
кийинадиган, ечинадиган жой бўлиш керак. Ўзбекистан шароитида қуёш 
ваннасини эрталаб соат тўққиз-ўн бир соат оралиғида олган маъқул. Болалар 
фанердан ёки тахталардан ясалган суриларга оёқларини қуёш томонга, 
бошларини эса соя томонга қараб ётқизилади. Қуёш ваннаси қабул қилингандан 
сўнг уларнинг устидан сув қуйиш ёки чўмилтириш лозим. Бунда боланинг руҳи 
енгиллашади, терлари ювилади, қизиган тана ва совуқ ўртасидаги фарқ 
организмни чиниқтиради. 
Бола организмини чиниқтиришда ҳам мактабгача ёш даврларининг 
ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашувни татбиқ 
этиш лозим. Жумладан:

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish