Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

Илк ёш гуруҳида: - ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш, ҳаракатларни 
намунага мувофиқ бажариш; - бадантарбияни очик ҳавода, енгил кийимда 
бажариш; - эрталабки бадантарбия машқларини сув муолажалари билан 
тугаллаш (катталар кўмагида); - ёзда очик ҳавода иложи борича кўпроқ бўлиш; 
- катталар назорати остида кичик очик сув ҳавзасида (бассейнда) чўмилиш 
(гигиена талабларига амал қилган ҳолда).
Кичик гуруҳда: - ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш;- ҳаракатларни 
намунага мувофиқ бажариш; - бадантарбияни очиқ ҳавода, енгил кийимда 
бажариш; - эрталабки бадантарбия машқларини сув муолажалари билан 
тугаллаш (катталар кўмагида); - эрталабки бадантарбия машқларини аниқ ва 
изчил бажариш; - болаларни юз қўлларини мустақил ювишга одатлантириш, 
сувни сачратмаслик, совундан тўғри фойдаланиш, баданини хўл сочиқда 
артиш, ёз ойларида очиқ ҳавода иложи борича кўпрок бўлиш, чўмилишга, 
душдан фойдаланиш; - очиқ сув ҳавзаси (бассейн)да чўмилиш.
Ўрта гуруҳда: - ҳар куни катталар назоратида бадантарбия машқларини 
хонада, дарчаларни очиб қўйган ҳолда бажариш; очиқ ҳавода эса спорт 
кийимида бажариш; - қўл, оёқ, гавда учун машқларни аниқ ва изчиллик билан 
бажариш, қоматни тўғри тутиш; - ҳар куни эрталаб бадантарбия машқларини 
бажариш, ҳар қандай об-ҳавода хам ҳаракатли ўйинлар ўйнаш; - ҳар куни 
оёқларни ювиш, секин-аста сув ҳароратини пасайтириб бориш; - хона 
ҳарорагидаги сувда ҳўлланган губка ёки пахмоқ қўлқоп билан дастлаб 


102 
қўлларни, кейин оёқларни, кўкракни, қорин ва орқани тескари йўналишда тери 
қизаргунча артиш.
Катта гуруҳда: ҳар куни катталар назоратида эрталабки бадантарбия 
машқларини бажариш; - бадантарбия машқларини очик ҳавода гиламча устида, 
енгил кийимда предметлар билан ва уларсиз бажариш, машқларни сув 
муолажалари билан тугаллаш; - муайян изчилликда, аниқ, шиддат билан 
мускулларни таранг ҳолга келтириш, машқларни, коматни тўғри тутган ҳолда 
бажариш; - юз, бўйин, қўлни тирсаккача совуқ сув билан ювиш; - 
бадантарбиядан сўнг дархол губка ёки уй ҳароратдаги сувда хўлланган 
кичикроқ пахмоқ сочиқ билан тана аъзоларини артиш: аввал қўлларни, кейин 
баданни қуруқ сочиқ билан тана қизаргунча, тезда қуруқ қилиб артиш; - фақат 
катталарнинг рухсати билан чўмилиш, катталарнинг назорати остида 
чўмилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиш; - оёқни шикастлантириш хавфи 
йўқ жойларда ялангоёқ юриш; - чиниқтириш қоидаларини онгли равишда 
бажариш.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish