АМАЛИЙ ВАЗИФА:
Тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари учун намунавий кун тартибини ишлаб
чиқинг
Вақти
Иш тури
105
Ўқитувчининг варианти:
7.00 - 7.30
Ўриндан туриш, эрталабки ювиниб - тараниш (уйда)
7.30-8.30
Қабул, соғлигини текшириш, ўйинлар, эрталабки
бадантарбия
8.30-8.55
Нонуштага тайёргарлик, нонушта
8.55-9.10
Ўйинлар, машғулотларга тайёргарлик
9.10- 11.00
Машғулотлар
11.00-11.15
Сайрга тайёргарлик
11 15-13.00
Сайр (ўйинлар, мехнаг, кузатиш, ҳаракатли ўйинлар - 10
дақиқа, жисмоний машқлар 20-30 дақиқа)
13.00 - 13.15
Сайрдан қайтиш
13.15 - 13.35
Тушлик
13.35-15.25
Уйку
15.25 - 15.50
Уйқудан туриш, ювиниш
15.50 - 16.05
Енгил 2-тушлик
16.05 - 18.15
Ўйинлар, мустақил фаолият, сайр
18.15 - 18.40
Кечки овқат
18.40- 19.30
Ўйинлар, болаларни уйга кетиши
19.30-20.10
Сайр (уйда)
20.10-20.40
Тинч ўйинлар, гигиеник муолажалар (уйда)
20.40-6. (7)30
Тунги уйқуга тайёрланиш, тунги уйқу (уйда)
Ўзбекистон
Республикасида
ижтимоий
муносабатлар
мазмуни
янгиланаётган айни пайтда ўсиб келаётган ёш авлодни меҳнатсеварлик руҳида
тарбиялашни янгича асосларда, бир томондан, миллий педагогик қадрият-
ларимиз заминида, иккинчидан, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан
фойдаланган ҳолда олиб боришга ижтимоий зарурият сифатида қаралмоқда.
Чунки меҳнат ижтимоий тараққиётнинг манбаи, барча моддий ва маънавий
эҳтиёжларни қондиришнинг асосий шарт- шароитидир. Демак, меҳнат инсон
фаолиятининг асосий шакли, киши ҳаётининг мазмуни, ҳар бир жамият
аъзосининг вазифаси, шахс тараққиётининг асосидир. Меҳнат қадимдан
жамиятнинг ахлоқий тамойили ҳисобланиб келган, моддий ва маънавий
маданиятнинг ҳамда ижтимоий тараққиётнинг негизи ҳамдир. Меҳнат фақат
6 – амалий машғулот
МЕҲНАТ ТАРБИЯСИ
106
шахсий моддий фаровонлик манбаигина бўлиб қолмай, балки халққа хизмат
қилиш, ватан учун қайғуриш, шахсий манфаатдан халқ манфаатини устун
қўйишнинг асоси ҳамдир. Таълим-тарбия жараёнида меҳнат тарбиясини
болаларга янгича сингдириш, уларда меҳнат қилишга иштиёқ ўстириш, меҳнат
натижасидан завқлана билиш каби ҳисларни таркиб топтириш орқали уларда
меҳнат аҳлига ҳурматни, жамият фойдасига меҳнат қилиш қобилиятини,
фидойилик ва меҳнатга ижодий муносабатда бўлиш каби ахлоқий сифатларни
таркиб топтириш лозим. Болаларни меҳнатга ўргатишда, энг аввало, уларни
психологик ва амалий тайёрлаш: жамоада меҳнат қилиш кўникмаларини
тарбиялаш муҳим роль ўйнайди. Меҳнатга руҳий, ақлий ва амалий тайёрлаш
жараёнида ёшларда меҳнатсеварлик, шижоат, фидойилик, ҳалоллик,
интизомлилик каби сифатлар шаклланиши билан бирга уларда ахлоқий-
иродавий хусусиятлар ҳам шаклланиб боради. Айниқса, меҳнат маданияти
кўникмаларини тарбиялай бориш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан,
меҳнатни севмайдиган ва қадрламайдиган инсондан маданиятли киши
чиқмайди. Инсоннинг онглилиги, тарбияланганлиги аввало, меҳнатга бўлган
муносабатида кўринади. Меҳнат инсонни улуғлайди, гўзалликка чорлайди.
Меҳнатсиз турмуш мазмунсиз, дейилади. Меҳнат қилмайдиган инсоннинг
ҳаёти зерикарлидир. Ундай инсон маънавий қашшоқ ва жисмонан заиф бўлади.
Узоқ умр кўришнинг сири ҳам меҳнатдир. Меҳнат қилмасанг ҳатго истеъдод
ҳам сўнади. Меҳнат қар қандай қобилиятни ривожлантиради. Меҳнатга болалар
дастлаб оилада, мактабгача тарбия муассасаларида ва тарбия жараёнининг
бутун тизимида ўргатилиб борилади. Болалар боғчасида ва оилада
бажариладиган унча мураккаб бўлмаган ҳар бир топшириқ унинг кун- далик
вазифасига айланиши керак. Бола меҳнатнинг аҳамияти ва маданиятини
тушуниб етиши учун педагог катталарнинг меҳнати, болаларнинг ўзлари
бажарадиган меҳнат турларини кузатиш юзасидан экскурсиялар уюштиради.
Болааарнинг ҳар хил меҳнат жараёнида иштирок этиши, катталар меҳнати
билан танишиши, уларнинг теварак-атрофдаги ҳаёт, кишиларнинг ўзаро
муносабатлари тўғрисида, нарсалар ва уларнинг хусусиятлари, материалларга
ишлов бериш усуллари, қурилмалар ва асбоблар тўғрисида муайян
таассуротларга эга бўлишларига ёрдам беради. Меҳнат болалардан диққат,
ўткир зеҳн, топқирлик, ижодкорлик қобилиятларини эгаллашни талаб этади.
Меҳнат жараёнида болалар айрим иш турларини (бир варақ қоғозни буклаш,
бирор бир шаклни андозага қараб қирқиш, керакли узунликни ўлчаш каби ҳара-
катларни) англатувчи бир қанча тушунча ва атамалар- дан фойдаланишга,
бажарилган ишдаги изчилликни бе ришга тўғри келади. Бу бола нутқини янги
сўзлар билан бойитади, фикрлаши, дунёқарашини шаклланти ришга имкон
беради. Меҳнат ҳар бир ёш гуруҳидаги болаларнинг ўзига хос хусусиятларни
107
ҳисобга олган, унга тўғри назорат ёки раҳбарлик қилгандагина ижобий натижа
бериши мумкин. В.И. Логиновнинг таъкидлашича, болаларга меҳнат тарбияси
бериш учун улар меҳнат ва меҳнат малакалари тўғрисидаги билимлар тизимини
ўзлаштириб олишлари керак бўлади:
1. Меҳнат мақсад ва унинг натижасини белгилаб олишдан бошланади
(мақсад — меҳнат тасвири).
2. Меҳнат қилишдан кўзланган мақсад бўйича керакли материалларни
танлаб ажратиб олиш.
3. Материални ишлаш учун керакли асбобларни танлаб ажратиб олиш.
4. Натижага эришиш учун меҳнат ҳаракатларини бажариш.
Шундай қилиб, мактабгача тарбия ёши даврида меҳнат фаолияти
шакллантирилади. Мактабгача тарбия ёши даврининг ўзига хос томонларидан
бири болалар меҳнатининг ўйин билан боғлиқлигидир. Ўйин жараёнида бирор
ҳаракат доимо бирор меҳнат жараёнини акс эттиришга йўналтирилган бўлади.
Иккинчи томондан, меҳнат жараёнини бажаришда уни ўйин шаклига ай-
лантиришади. Меҳнат тарбиясининг вазифаси хилма-хил бўлиб уларни
гуруҳлар бўйича қуйидагича туркумларга ажратилади:
1. Биринчи гуруҳ вазифалари: болаларнинг мустақил меҳнат фаолиятига
педагогик ёндашув, болаларни мақсад асосида меҳнат малакалари,
кўникмалари ҳамда меҳнат маданияти бўйича керакли материал ва
қўлланмаларни танлашга ўргатиш.
2. Болаларда меҳнат фаолиятига қизиқишни ва меҳнатда ижобий
натижаларга эришиш малакаларини шакллантириш.
3. Меҳнат фаолияти жараёнида болалар меҳнатининг ижтимоий
аҳамиятли эканлигини тушуниб етишиш.
Иккинчи гуруҳ вазифалари болаларда катталар меҳнатига ижобий
муносабатни шакллантиришга қаратилган:
1. Болаларда катталарнинг меҳнати орқали эришаётган ютуқлари ҳақида
тушунча бериш.
2. Болаларда меҳнат аҳлига ҳурматни ва улардан ўз ёрдамини аямаслик
ҳақидаги хоҳишларини тарбиялаш.
Учинчи гуруҳ вазифалари бола шахсини шакллантиришга қаратилган
меҳнат фаолияти билан боғлиқ. Болаларда меҳнатсеварлик орқали меҳнатда
қатнашиш, бошлаган ишини охирига етказиш, ўзининг меҳнатига нисбатан
тўғри муносабатни тарбиялаш жавобгарлик, қатьийлик, сабр матонатлилик,
чидамлилик, ўзи ва ўртоқларининг меҳнатини холисона баҳолаш тарбияланади.
Меҳнат ижтимоий тараққиётнинг асоси барча моддий ва маънавий
эҳтиёжларини қондириш шарти бўлиши билан бирга айни вақтда инсон
ҳаётининг асосий шакли, мазмуни сифатида барча халқларнинг энг асл
108
фарзандлари — мутафаккирлари, олиму фозилларининг диққат марказида
бўлган. Шоир Абу Шукур Балхийнинг меҳнатни улуғловчи қуйидаги
сатрларини келтириш мумкин: Орзу тилак йўли меҳнат тагида, Хазинанинг
мўли меҳнат тагида. Алишер Навоий, Фурқат, Муқимий, Ҳамза ва бошқалар
меҳнат инсонни маънавий гўзаллаштирувчи ролига, меҳнатсеварликни
тарбиялашга ва меҳнат аҳлини қадрлашга катга ўрин берадилар. Қадимда ота-
боболаримизнинг меҳнат ҳақида айтган доно нақллари ҳозирга қадар ҳам ўз
қадрини йўқотмаган. Меҳнат қилсанг кўксинг тоғ, Ҳурмат қилсанг, дилинг боғ.
Меҳнатли нон — шакар, Меҳнатсиз нон заҳар. Меҳнат бахт келтирар, Меҳнат
қилиб топганинг, Қанду асал тотганинг. Бу мақоллар орқали доно халқимиз
меҳнатни улуғлайди, унинг самараси ҳақида фикр юритади. Ўзбек болалар
ёзувчи ва шоирлари ҳам катталар меҳнатининг мазмунини ёртиб берганлар.
Бунга Қ.Муҳаммадийнинг “Этик”, “Бир ҳовуч ёнғоқ” каби шеърлари мисол
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |