Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#29856
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97
Bog'liq
2-2-mtm-maktabgacha-pedagogika

Тайёрлов гуруҳида: - ҳар куни эрталабки бадантарбия машқларини 
бажариш; - бадантарбия машқларини очиқ ҳавода гиламча устида, енгил 
кийимда буюмлар билан ва уларсиз бажариш, машқларни сув муолажалари 
билан тугаллаш; - муайян изчилликда, аниқ, шиддат билан мускулларни тарант 
холга келтириш, машқларни қоматни тўғри тутган ҳолда бажариш; - хонада 
енгил кийимда бўлиш, дераза дарчасини очиб қўйиш; - эрталабки бадантарбия 
машқларини ҳар куни, ҳар кандай ҳавода бажариш; - юз, бўйин, қўлни 
тирсаккача совуқ сув билан ювиш; - бадантарбиядан сунг дархол губка ёки уй 
ҳароратидаги сувда хўлланган кичикроқ пахмоқ сочиқ билан тана аьзоларини 
артиш, аввал қўлларни, кейин баданни қуруқ сочиқ билан тана қизаргунча, 
тезда қуруқ қилиб артиш; - факат катталарнинг рухсати билан чўмилиш, 
катталарнинг назорати остида чўмилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиш; - 
шикастлантириш хавфи йўқ жойларда ялангоёқ юриш. 
Жисмоний тарбиянинг муҳим шарти кун тартиби саналади. Кун тартиби 
турли фаолият ҳамда дам олишнинг вақт жиҳатдан мақсадга мувофиқ 
тақсимланиши, ҳаёт тартибидир. Кун тартибини ташкил этувчи барча қисмлар 
(овқатланиш, уйқу, ўйин, сайр, машғулотлар)ни бир меъёрда такрорлаш 
натижасида болаларда фаолиятнинг бир туридан иккинчи турига ўтишни 
енгиллаштирувчи мустаҳкам кўникма ҳосил бўлади. Айнан кун тартибига риоя 
этиш боланинг асаб фаолияти тизими ва барча физиологик жараёнларнинг 
кечишига самарали таъсир кўрсатади. Кун тартибига қўйиладиган асосий талаб 
болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олишдир. Кичик гуруҳларда уйқу, 
овқатланиш, ечиниш, ювиниш ва б.га кўп вақт ажратилади. Катта бўлган сари 
болаларнинг мустақиллиги ортиб, ўйин ва фаолиятнинг бошқа турларига 


103 
кўпроқ эътибор берилади. Кун тартиби, ҳам гигиеник, ҳам тарбиявий 
функцияни бажаради. Кун тартибини тузиш ва уни ташкил этишда қуйидаги 
жиҳатларга эътибор каратиш зарур: - кун тартибини тузишда йил фасллари 
(ёзда болаларнинг кўпроқ очиқ ҳавода бўлиши, эрталаб эртароқ уйғотилиб, 
кечқурун ухлашга кечроқ ёткизилиши ва б.)ни эътиборга олиниши; - кун 
тартибини бажаршцда болаларнинг саломатлиги, уларнинг руҳий ривожланиш 
даражаси (заиф, касал болаларнинг ухлаш, очиқ ҳавода бўлиш, вақтининг 
кўпайтирилиши, таълим-тарбия мазмунига ўзгартириш киритилиши)ни ҳисобга 
олиниши; - кун тартибининг ўзгармаслиги (болалар вақтида овқатланишлари, 
шуғулланишлари, ўйнашлари, ухлашлари)га алоҳида эътибор қаратиш (бу 
болаларни тартиблилик, интизомлиликка ўргатади); - кун тартибини тузишда 
ота-оналарнинг иш вақтининг бошланиши ва тугаши ҳам ҳисобга олиниши 
(айрим ота-оналар иш вақтининг бир оз кеч тугашини ҳисобга олган ҳолда, 
индивидуаллаштирилган ва табақалаштирилган кун тартиблари ишлаб 
чиқилади). 
Жисмоний машқлар - жисмоний тарбия қонуниятлари, вазифалари 
билан боғлиқликда махсус ташкил этилувчи ҳамда онгли равишда бажаришга 
қаратилган ҳаракатлар йиғиндиси. Жисмоний машқларга тасниф этишга доир 
хилма-хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, кўпроқ умумлашган тасниф ўзида 
гимнастика, ўйин, сайр кабиларни қамраб олади. Педагогик нуқтаи назардан 
гимнастика соғлиқни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган жисмоний машқлар 
мажмуидир. Гимнастиканинг асосий, гигиеник, спортга оид, бадиий, ишлаб 
чиқаришга доир, тиббий турлари мавжуд. МТМ ўқув дастурлари билан 
боғлиқликда тарбияланувчилар асосий гимнастика (нарса буюмлар ва нарса 
буюмларсиз бажариладиган умумий ривожланишга доир машқлар, сакраш, 
югуриш, элементар акробатик машқлар) билан шуғулланишлари лозим. Ўйин - 
тарбияланувчиларни тарбиялаш мақсадида ташкил этиладиган эркин ҳаракат 
ёки машғулот. Ўз моҳиятига кўра ўйин боланинг жисмоний кучини, 
қўлларининг қаттиқлигини, қадди- қоматининг тиклигини, ишончли кўзларни 
ривожлантиришга хизмат қилиб, унда ўткир зеҳни, топқирлик, ташаббускорлик 
каби сифатларни тарбиялайди. Ўйиннинг тарбиявий аҳамияти катта бўлиб, 
болаларда 
ғамхўрлик, 
ўз 
жамоаси 
учун 
қайғуриш, 
биргаликдаги 
ҳаракатланишдан қувониш, дўстлик ва ўртоқлик ҳиссини кучайтиради. 
Мактабгача таълим ёшидаги болаларда асосан очиқ ҳавода ташкил этилувчи 
ҳаракатлантирувчи ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мактабгача 
таълим ёшида кенг қўллашни талаб этадиган жисмоний машқлардан яна бири 
сайрдир. Сайр - осуда ерларда, оромгоҳ, сайргоҳларда айланиб юриш, томоша 
қилиш, ором олиш саналади. Одатда сайр пиёда, қайиқда, чанада ва 
велосипедда ўтказилиши мумкин. Сайр болаларнинг узоқ вақт очиқ ҳавода 


104 
бўлиб, уларнинг соғлиги ва жисмоний тараққиётига ҳар томонлама ижобий 
таъсир кўрсатади. Боланинг сайр вақтида очиқ ҳавода бўлиши натижасида қон 
кислородга тўйинади, температуранинг ўзгариб туриши, ҳавонинг намланиши, 
шамол таъсири терморегуляцион аппаратни машқ қилдиради, организмни 
чиниқтиради. Боланинг фаоллиги ошади, ҳаракатлари, жисмоний сифатлари 
такомиллашади. Сайрни ташкил этиш ва ўтказишда қуйидаги педагогик 
талабларга риоя этиш мақсадга мувофиқ: 
- сайрга йиғилиш кўп вақтни олмаслиги, болаларни бир тартибда кийиниш 
ва ечинишга ўргатиш керак; - сайр шунчаки ташкил этилмай, унинг режасига 
атроф-муҳитни кузатиш, спорт машғулотлари, меҳнат ва ўйин фаолияти қамраб 
олиниши лозим; - сайрни ташкил этиш учун зарур жиҳозлар аввалдан тайёрлаб 
қўйилиб, белгиланган талабларга жавоб бериши керак; - сайрнинг давомийлиги 
уч-тўрт соатдан ошмасдан, ҳаво ҳарорати ҳисобга олиниши зарур; - сайрнинг 
давомийлигига эмас, унинг мазмунли ташкил этилиши, болага ҳиссий, 
жисмоний мадад бери олишига эътибор қаратиш лозим. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish