140
гапли қўшма гапнинг «Ўртоғим имтиҳон топширди», — деди Аҳмад шаклидаги
кўчимида ҳам тўлалигича сакланади.
Аммо мазкур гап муаллиф гапи тўлиқ кўчирма гапдан олдин келадиган шаклга
кўчирилса, мазкур муносабат бир қадар бошқача бўлади: Аҳмад деди: «—Ўртогим
имтиҳон топширди». Бундай кўчирма гап деди феълининг кучли мазмуний валентлигини
тўғридан-тўғри беркита олмайди, яъни кўчирма гап тегишли бирлик сифатида бевосита
деди сўзига тобе бўла олмайди. Нега? Бу ўринда яна бир мазмуният ходисасига
тўхталиш керак.
Тил бирликларининг
1 Ўзбек тили грамматикаси. II том. Сицтаксис. Тошкент^ Фан, 1970, 459-бет.
2 Совет даврида ўзбек адабий тилинииг тараққиѐти. II том. Синтаксис. Тошкент: Фан,
1989, 270"бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi
141
мазмуний валентликлари бир тарафлама ва икки тарафлама бўлиши мумкин. Масалан,
феъл бир тарафлама валентликка эга, яъни фақат олд валентлиги бор, валентлиги талаб
этган сўзлар унинг олдидан келади. Лекин феъл функционал шаклларини олса, у икки
тарафлама валентлик касб этади, масалан, ўқиган сифатдоши ҳам олд, яъни «китобни
ўқиган» ва ҳам орқа, яъни «ўқиган бола» валентликларига эга. Ана шунга кўра деди
феъли ўзидан кейин келган кўчирма гапни бсвосита тобелантира олмайди, бундай
кўчирма гап деди нинг очиқ кучли валентлигини тўғридан-тўғри беркита олмайди.
Шунинг учун муаллиф гапи таркибида ҳавола бўлакка эҳтиѐж сезилади. Эргаш гапли
қўшма гапларнинг айрим типларидаги бош гапларда бўлгани каби муаллиф гапи
таркибига шундай, бундай каби хавола бўлак киритилади. Бу ҳавола бўлак деди
феълининг мазкур валеитлигини кўчирма гап мазмунига ҳавола қилган ҳолда беркитади.
Аҳмад шундай Деди: — «Уртоғим имтиҳон топширди». Демоқ феълининг мазмуниятига
кўра кўчирма гап бевосита бу феълнинг олдида келиши керак.
Агар муаллиф гапи
яхлитлигича мантиқан таъкидланиши лозим бўлса, яъни олдии бутун муаллиф гапини.
сўнг кўчирма гапни ўриилаштиришга зарурият бўлса, у ҳолда муаллиф гапидаги демоқ
феълидан олдин тегишли кўчирма гапнинг бўш қолган ўрни мазкур ҳавола бўлак билан
тўлдирилади. Бу ҳолда кўчирма гап демоқ феъли бияан бевосита эмас, балки бавосита
боғланади ва демакки, кўчирма гагнинг муаллиф гапи билан алоқаси у қадар зич
бўлмайди.
Кўчирма гапли қўшма гапларнинг, асосан, 2 турини фарқлаш мумкин; 1) муаллиф
гапида ҳавола бўлаги йук 2) муаллиф гапида хавола бўлаги бор. Кўчирма гап демоқ
феълидан олдин келса, ҳавола бўлак эхтиѐжи бўлмайди ва бундай гапларнинг кўчирма
гапли қўшма гапларнинг хавола бўлаксиз турига киритиш мумкин. Бу тур уч
кўринишга эга: 1. Аҳмад ―Ўртоғим имтихон топширди‖, - деди. 2. ―Ўртоғим имтихон
топширди‖, - деди Аҳмад. 3. ―Ўртоғим, - деди Аҳмад, - имтиҳон топширди‖.
Охирги
гапда уўчирма гапнинг бир қисмигина деди феълидан олдин келган, холос. Аммо бу
ҳол мазкур тасниф ва талқинни ўзгартирмайди, чунки деди феъли ўз мазмуниятига кўра
кўчирма гапнинг қисми билан бўлсада, боғланган, мазкур кўчирма гап эса бир бутундир.
Бу турдаги қўшма гапларда кўчирма гап ва муаллиф гапи бевосита боғланган, улар
ўртасидаги алоқа жуда зич, мустаҳкам.
Кўчирма гап демоқ феълидан кейин келса, таъкидлаб ўтилганидай, ҳавола
бўлакка эҳтиѐж юзага келади ва бундай гаплар кўчирма гапли кўшма гапларнинг ҳавола
бўлакли турига киради. Бу тур, асосан, бир кўринишга эга: Аҳмад шундай деди:
«Уртоғим имтиҳон топширди». Аммо шундай (бундай ва ш.к.) ҳавола булаги шаклан
қўлланмаслиги ҳам мумкин: Аҳмад деди: «Ўртоғим имтиҳон топширди». Бироқ у
мазмуиан мавжуд бўлаверади, чунки демоқ феълининг муаллиф гапининг ичида
реаллашмаган кучли валентлиги унга ишора қилаверади. Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма
гапларнинг бир ҳавола бўлакли туридаги каби ҳолат (Аҳмад шуни биладики, ўртоғи
имтиҳон топширган—Аҳмад биладики, ўртоғи имтиҳон топширган)ни бу ерда ҳам
кўриш мумкин.
Кўчирма гапли (қўшма гапларнинг кўрсатилган ҳар икки турида ҳам уларнинг
шаклига мувофиқ тарзда, асосан, икки (ѐки ундан ортик) мазмун муносабати —
пропозиция ифодаланади. Фақат бундай қўшма гапларнинг
биринчи турида бу
пропозициялар бири иккинчисининг ичига кирган ҳолда, иккинчи турида эса ѐнма-ѐн
ҳолда жойлашган бўлади. Шунга кўра пропозицияларнинг ўзаро алокасининг
мустаҳкамлиги бу икки турда фарқли бўлса-да, умуман, шакл ва мазмун мувофиқлиги
деярли ҳамиша кузатилади.
Муаллиф гапнинг кесими вазифасида, албатта, демоқ Феълидан ташқари нутқ ва
бошқа турли семантикага эга феъллар ҳам кенг қулланади.
1
Ундай ҳолларда ҳам гапнинг
шакл ва мазмун жиҳатидан хусусияти юқоридагича бўлаверади.
Кўчирма гапли қўиша гаплариинг хар икки турида ҳам муаллиф гапи таркибида
равишдош билан ифодаланган ҳол бўлиши мумкин. Масалан: Чечан янга: — Ҳой қизлар,
www.ziyouz.com kutubxonasi
143
олиниб, муаллиф гапининг кесимига берилади. Проф. М. Асқарова деб ѐки дея
равишдоши сўзлаш ҳаракати билан боғлиқ бўлмагаи феъллар билан бирга келганда,
кўчирма гап бутунлигича муаллиф гапидаги мазкур феъллар билап ифодаланган кесимга
нисбатан ҳол ѐки ҳол эргаш гаплик вазифасини бажаришини жуда тўғри таъкидлайди ва
«Бу хом хаѐл», — дея «каромат» қилган эди Қодиров каби гапларда кўчирма гаплик
хусусиятининг бир оз кучсизланганлигини ўринли қайд этади.
1
Мазкур гапда кўчирма
гаплик хусусиятининг кучсизланиши билан яхлит гап содда гапга айланган ва мазмун
мунюсабатлари— пропозициялар айнан сақлангани учун шакл ва мазмун
номувофиқлиги юзага келган. Гап ҳол, кесим ва эгадан иборат.
Таъкидлаш лозимки, кўчирма гаплик хусусиятининг кучсизланиши оқибатида
қўшма гап содда гапга айланиб кетса ва мазкур мазмун сақланса, шубҳасиз,
шакл ва
мазмун номувофиқлиги юзага келади. Лекин кўчирма гаплик хусусияти кучсизланса ҳам,
гап қўшма гаплигини сақласа, табиийки, шакл ва мазмун мувофиқлиги ҳам
сақланаверади, фақат қўшма гапнинг таснифий мақоми ўзгаради, холос. Масалан:
Жамшид акам кўриб қолмасин деб,..ариқ ѐқалаб кетди (О. Ёқубов). Бу гапда кўчирма
гаплик хусусияти кучсизланиб, гап сабаб ергаш гапли қўшма гап мақомини олган.
Кўчирма гапли қўшма гапларнинг ҳавола бўлаксиз турида яна бир ҳодиса кузатилади.
Аҳмад «Ўқишни битирай», — деди гапини олиб (кўрайлик. Бу гап кўчирма гапли қўшма
гап сифатида шакл ва мазмун мутаносиблигига эга. Лекин бу тур гапларда синтактик
қайта бўлиниш имконияти мавжуд, яъни ундаги кўчирма гаплик хусусияти йўколиши
мумкин. Бу хусусият йўқолса, ѐзувдаги тиниш белгилари ҳам ўзгартирилиб ѐзилади:
Аҳмад ўқишни битирай деди. Мазмун жиҳатидан ҳам, синтактик жиҳатдан ҳам бутунлай
бошқа гап синтактик қайта бўлиниш натижасида юзага келган. «Аҳмаднинг ўқишни
битиришига оз қолди» маъносидаги бу гап, табиийки, содда гапдир. Синтактик жиҳатдан
эга, тўлдирувчи, кесимдан иборат. Синтактак қайта бўлинишдан олдинги шаклдаги
кўчирма гапнинг ва муаллиф гапининг кесимлари (битирай, деди) биргалашиб, бир
содда гапнинг кесими ўрнини эгаллаган. Демак, кўчирма гаплик хусусиятининг
йўқолиши билан бундай ҳолларда қўшма гап содда гапга айланади. Аммо шакл ва
мазмун номувюфиқлиги
юзага келмайди, чунки мазмун айнан сақланмайди, балки
пропозицияларнинг бири йўқолади. Муаллиф гапининг кесими бўлган демоқ феъли
ўзининг асосий маъносини йўқотади, у ѐрдамчи феъл мақомини олади. Шунга кўра
Аҳмад ўқишни битирай деди гапида «Аҳмад сўзлади» тарзидаги пропозиция йўқ. Демак,
бир «Аҳмад тезда ўқишни битиради» шаклидаги пропозиция бир содда гапда
ифодаланган. Демоқ феъли бундай ҳолларда асосий маъносини йўқотганлиги учун ҳам
эга вазифасида ҳар қандай семантикали сўзлар кела олади. Мисоллар: Ҳамидулла
дарвозага етай деб қолган эди (Ў. Умарбеков). «Нафс» тўлиша-тўлиша китоб ҳолига етай
деб қолди (Н. Аминов). Қўшнимизнинг ити тишлаб олай деди (Р. Орипов).
Кўчирма гапли қўшма гаплардаги бош (муаллиф гапи) ва эргаш (кўчирма гап)
гапларнинг ўзаро муносабати ўзига хосдир. Бу тур қўшма гапларнинг шакл ва мазмун
муносабатларини янада чуқур ўрганиш матн синтаксиси учун ҳам аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: