Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ХАБАР ТИЛИДА ШАКЛ ВА МАЗМУН



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ХАБАР ТИЛИДА ШАКЛ ВА МАЗМУН 
 
Хабар газетанинг бошқа жанрларидаи ўзининг ихчамлиги, шаклан сиқиқлиги 
билан ажралиб туради. Хроника — ахборотнинг энг содда кўринишларидан бири, у 
кўпинча бирор муҳимроқ воқеа, янгилик ҳақидаги хабардан иборат бўлади. Хрониканинг 
вазифаси муайян фактни тасвирлаш эмас, балки ана шу факт ҳақида фақат ахборот 
беришдангина иборат. 
Хабар ҳажман қисқа ва ихчам бўлса-да, ундаги ҳар бир гап атайин 
мураккаблашган, турли синтактик шакллар хилма-хил синтактик тузилмалар билан 
кенгайган бўлади. Гап таркибида жуда кўп ҳолларда хабар талаби ва мантиқига мос 
равишда турли кириш ва киритма тузилмалар қўлланади, кўплаб сифатдош ва равишдош 
www.ziyouz.com kutubxonasi


144 
ўрамлар, ҳаракат номили ва шарт феълли тузилмалар учрайди, турли-туман изоҳловчили 
бирикмалар кўзга ташланади. Айтиш мумкинки, бундай тузилмаларнинг ҳар бири 
муайян мазмун муиосабатини ифода этади, мустақил гап мазмунига тенг маълумотни 
анчайин умумлаштирган, ихчамлаштирган ҳолда акс эттиради. Аммо барча асосий 
ҳолларда улар иштироки билан содда гаплар қўшма гапга айланмайди. Фақат содда 
гаплар мураккаблашган содда гапларга айланади, холос. 
1. Ғуломов А. Асқаров М. Ҳозирги ўзбек тили. Синтаксис.: Тошкент, 1961, 263-бет
www.ziyouz.com kutubxonasi


145 
Шу тарзда мураккаб мазмунни содда гап шаклида ифода қилиш имконияти 
туғилади. Тўғри, хабарнинг композицион-синтактик қурилишида қўшма гаплар ҳам 
жуда кенг тарқалган, уларда шакл ва мазмун (мувофиқлиги тўлиқ сақланшн бўлади, яъни 
мураккаб шаклда мураккаб мазмун ифодаланади. Аммо нисбатан мураккаблашган содда 
гаплар миқдори сезиларли даражада ортиқ. Бу ҳолат, албатта, хабар жанрининг доимий 
талаби билан, яъни нисбатан кичик, ихчам синтактик бирликлар орқали кўпроқ 
маълумот ифода қилиш зарурияти билан изоҳланади. Ҳар қандай тил тараққиѐтидаги 
муҳим тамойил бўлган тил воситаларини тежаш тамойили газетанинг хабар жанрида яна 
ҳам ѐрқин намоѐн бўла-ди. Масалан: 11 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида иқтисодий 
ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Узбекистон қўмиталарининг қўшма 
мажлисида қатнашиш учун республикамизга ташриф буюрган япониялик тадбиркорлар 
республика Бош вазири ўринбосари, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония 
қўмитаси раиси Ўткир Султонов билан учрашди («Ўзбекистон овози», 1995 йил 12 
сентябръ). 
Г. Я. Солганик таъкидлаганидек, хабарнинг синтактик қурилиши статик 
характерга эга
1
. Бу жанрнинг вазифаси, таъкидлаб ўтилганидек, воқеани тўлиғича, барча 
икирчикирлари билан, ҳаракатда тавсифлаш эмас, балки у ҳақда хабар бериш, уни
кўрсатишдан иборат. Шунинг учун ҳам кесим синтактик ўрнида кўпроқ ўтган замон 
феъл шакллари, натижа маъносига эга шакллар қўлланиши кўзга ташланади: адо 
этдилар, бўлиб ўтди, бошланди, бажардилар, тугалланди, ниҳоясига етди, талаб қилди 
ва ҳокозо. 
Бундай феъллар эса кўпинча тавсифий ўрамларни тақозо этади, яъни айни 
феълларга мувофиқ равишда ҳаракат номили ўрамлар ѐки воқеа, фактни яхлит ифода 
этувчи маъносида воқеа, факт мазмуни етакчи бўлган от сўзлар қўлланади. Бу, албатта, 
хроника жанрининг асосий мақсадига мос келади, яъни асосий таъкид феълга эмас, 
балки кенг маънодаги отга қаратилади. Хроникада воқеа, жараѐн тасвири асосий эмас
балки факт ҳақидаги хабар таъкиди асосийдир, унда воқеа, факт иложи борича 
предметлаштирилган ҳолда кўрсатилади. Бунинг учун эса энг қулай шакл ҳаракат 
номили ўрамлар ва бошқа шу каби феълдан ясалган от шакллар асосида шаклланувчи 
тузилмалар жуда ҳам қулайдир. Масалан: Бухорода халқ депутатлари вилоят 
кенгашининг сессияси бўлди. Унда аҳоли турмуш даражасини ҳамда унинг эҳтиѐжманд 
табақаларини ижтимоий-ҳимоялашни яхшилаш масалалари муҳокама этилди. 
Сессияда сўзга чиққанлар республика ҳукуматинииг иқтисодий ислоҳотни 
чуқурлаштириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аҳолини 
ижтимоий ҳимоялаш борасида кўраѐтган чора-тадбирларини маъқулладилар 
(«Халқ 
сўзи», 1993 йил 28 июлъ). 
Хуллас, хабар тилининг синтактик тузилиши ўзига хос бўлиб, унда 
мураккаблашган содда гаплар жуда фаол равишда қўлланади. Бундай гаггларда шакл ва 
мазмун мувофиқлиги ҳамиша бузилган бўлади, уларда номувофиклик мавжуд бўлади. Бу 
эса кичик шаклларда катта мазмунни ифодалаш имконини беради. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


146 
1. Вакиров В.Н., Кохтяев Н.Н., Солганик Г.Я., Стилистика газетных жанров М., 
1978, с 41.
www.ziyouz.com kutubxonasi


147 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish