Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


НАТИЖА ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

НАТИЖА ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР 
Натижа муносабати бундай қўшма гапларнинг мазмунини ташкил қилади. 
Иккинчи воқеа биринчи воқеанинг иатижаси сифатида юзага келади. Шуни айтиш 
www.ziyouz.com kutubxonasi


135 
керакки, бош гапдаги ҳаракат атай аргаш гапдаги ҳаракатни амалга ошириш учун 
қилиимайди, балки эргаш гапдаги ҳаракат бош гапдаги ҳаракатнинг натижаси сифатида 
ўз-ўзидан келиб чиқади. Мисоллар: Йигитлар... уни шунчалик иззат қилишар эдики, 
Асқар ота бу жувоннинг оддий тракторчигина эканига шубҳаланиб қолди (А. Қаҳҳор). 
Бироқ деҳқонлар ўртасида меҳнат тақсимлаш шундай ўзгардики, ҳар икки томон бир-
бировларини камситмай бошладилар. (Ғ. Ғулом). Малик муаллим Суярқулнинг қулоғини 
шундай бурадики, боланинг кўзларидан тирқираб ѐш чиқиб кетди (А. Кўчимов). Ўша 
коммунистни шундай белини узишадики, у ҳеч қанақа курашга ярамай қолади (Н. 
Қобул). 
Айтиш керакки, бундай қўшма гапларнинг бош гапи таркибида деярли, ҳамиша, 
шундай, шунақа, чунонам каби сўзлар бўлади ва улар бош гапдаги воқеанинг натижаси 
борлигига, яъни эргаш гапга ишора қилиб туради, шунинг учун уларни ҳавола бўлаклар 
дейиш мумкин. Натижа эргаш гапли қўшма гаплар, демак, бир ҳавола бўлакли 
гаплардир, бу бўлаклар бош гапда, асосан, ҳол ўрнида келади. Ана шу бўлакка кўра бош 
гап мазмунан эркин бўлолмайди, эргаш гап зса эркин бўла олади. 
Натижа эргаш гапли қўшма гапларда воқеаларнинг мазмуний хусусиятлари 
асосан икки хил бўлади. М. А. Аскарова тўғри кўрсатганидай, 1) «натижа эргаш гапдаги 
фикр реал бўлади», 2) «натижа эргаш гапдаги фиқр мўлжалланган ва тахмин қилинган 
бўлади»
1
. Бошқача қилиб айтганда, натижа эргаш гапли (қўшма гапларда баъзан реал 
воқеалар ўртасидаги, баъзан эса ирреал воқеалар ўртасидаги муносабат ифодаланади. 
Юқорида келтирилган гапларда реал воқеалар ўртасидаги муносабат ифодаланган. Агар 
ирреал вақеалар ўртасидаги натижа муносабати ифодаланадиган бўлса, эргаш ва бош 
гапларнинг кесими буйруқ-истак майлидаги феълдан иборат бўлади, баъзан бош гапнинг 
кесими керак, зарур каби сўзлар иштирок этган, бирикмадан иборат бўлиши ҳам мумкин. 
Мисоллар: Сан раис Тўрани бир ўрай-бир ўрайки, қайси тешикка кирганингни билмай 
қолгин (А. Кўчимов). ...Шундай тасвирлаб берсинки, ўқувчи бу одамнинг яхши ѐки 
ѐмонлигини шу овқат еб ўтиришидан билиб олсин (Ф. Мусажонов).Бир иш қилайликки, 
ўз оѐғи билан келсин (Ш. Холмирзаев, Т. Усмонов). ... Биз чорвачиликда ишни шу қадар 
онгли ва давр талаби даражасида ташкил этишимиз керакки, ѐшлар энг яхши заводларга 
оқиб боргандек унга интнлсин (11. Қобул). 
1 Ғуломов А., Асқарова М. Кўрсатилган асар, 222-6. 216 
www.ziyouz.com kutubxonasi


136 
Натижа эргаш гапли қўшма гаплардаги мазмуний муносабат ҳам субъектив 
мураккаблашиши мумкин. Бу натижа маъносини таъкидлаш, эргаш гапдаги воқеанинг 
келиб чиқиши мумкин, бўлган бир неча натижадан бири— энг «кичиги» эканлигини 
кўрсатиш маъноси кабилар ҳисобига бўлади. Биринчи маъно нозиклиги оқибатда, 
натижада каби сўзлар воситасида ифодаланади: Кейинги вақтларда у шундай тадбирлар 
қўлладики, оқибатда Малош Золтан билан Зуфар бир-бирларини кўра олмади (О. 
Юсупов). Ёзувчи ана шундай оддий бир воқеани шундай фавқулодда маҳорат билан 
тасвирлаганки, натижада китобхон инсоннинг ҳаѐтга муҳаббати бениҳоя қудратли куч 
эканини ҳис қилади (А. Қаҳҳор). Кейинги маъно нозиклиги ҳатто сўзи билан 
таъкидланади: Кеча шу қадар жимжитки, ҳатто кекса қайрағочда мудраган чумчуқнинг
инига сигмай типирчилагани ҳам эшитилади (Саид Аҳмад). Мен унинг оғзини шундай 
маҳкамлаб қўяманки, ҳатто ичидаги сирини соясига ҳам айтмайдиган бўлади (О. 
Юсупов). 
Воқеаларнинг табиати қандай бўлишидан қатъи назар, барибир улар 
денотативдир. Шунинг учун ҳам натижа эргаш гапли қўшма гапларда асосий ҳолларда 
мазмуний-синтактик номувофиқлик юзага келмайди. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish