132
келган. Тайинки, шартнинг ўзи ирреал бўлгач, унга боғлиқ натижа ҳам ирреал бўлади.
Қисқаси, шарт муносабатидаги воқеалар ҳамиша, асосан, фаразий (гипотетик), ирреал
бўлади.
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда ифодаланган воқеалар мантиқан ўзаро шарт
муносабатига киришади. Бу муносабат шаклан икки нисбий гап — бош ва эргаш гаплар
ўртасида бўлар экан, эргаш гапдаги шарт-воқеа муайян узв сифатида бош гапдаги воқеа
ичига киради. Шаклий-функционал жиҳатдан эргаш гап бош гапнинг синтактик
қурилишида шарт ҳоли ўрнини эгаллайди. Қуйидаги мисолларда буни кўриш мумкин:
Мирвали ѐнимда бўлса, мени пашша ҳам чақмайди (Саид Ахмад). Сиз кетмон
ушласангиз, мен Мадаминга йигит бўлиб кетаман (Ё. Яквалхўжаев). Разведка сал хато
маълумот берса, армия ҳалок бўлади (А. Мухтор). Сизни ҳайдашса, биз ҳам бу
мактабдан кетамиз (Н. Қобил).
Баъзан эргашгапнинг предикати бўлишсиз феъл билан ифодаланган бўлади, бош
гапдаги предикат эса бўлишли феъл билан ифодаланади, бу табиийки, бош ва эргаш
гаплар ўртасидаги зидликни кучайтиради. Бунинг натижасида шарт воқеа бир қадар
таъкидли ифодага эга бўлади. Мисоллар; Сизни сувдан ўтказиб қўймасам, менга берган
нонингиз ҳаром бўлгай (П. Қадиров). Бошингга ташвиш тушмаса. қайтиб келмасдинг (С.
Ахмад). Шу қоидаларга итоат қилмасангиз, бўйнингиз чопилади (Ғ. Ғулом). Ўзингиз иш
бермаганингиздан кейии. мен нима ҳам кила олардпм (Ф. Мусажонов).
Айрим ҳолларда шарт воқеа бирдан ортиқ бўлиши ҳам мумкин, бу шарт
воқеалар муайян бир воқеанинг юзага келиши учун шарт вазифасини бажариб
келади. Миисоллар, Агар садоқати самимий бўлса, хақон ҳазратлари сингари бўлсалар,
камина учун эътирозга ўрин колмас эди (Ойбек). Агар дафъатан қоялар устига қоялар
қуласа, музликлардан кўчкилар кўчса, ер қатламлари уйғониб, тоғларга ларза келса,
бу жимлик уларнинг даҳшатли гумбурини дунѐга келмасданоқ ютиб юборарди (А.
Мухтор).
Шарт воқеа. агар, модомики, бордию каби воситалар билан таъкидланиши ҳам
мумкин. Бунда шарт муносабати субъектив мураккаблашуви мумкин. Субъектив таъкид
орқали мураккаблашув қўшма қисмлари йўқса, бўлмаса каби воситалар орқали
боғланганда жуда ҳам аниқ бўлади. Масалан: Уни тез олиб келинглар, йўқса, қамоқда
бир кун нчида жувонмарг бўлади (3. Мўминоеа), Сен тезрок кел, бўлмаса, онанг хафа
бўлади. Бундай мазмуний мураккаблашув қўшма гап қисмлари -ми, -са -борми каби
воситалар билан боғлангаида ҳам кузатилади: Ҳаѐтхон олдига бир аниқ мақсад
қўйдими,. минг уринсанг ҳам қайтара олмайсан (М. Исмоилий). У ишга киришса борми,
ҳеч бир иш чала қолмайди.
Шарт эргаш гапли қўшма гапларда, асосан, икки (ѐки ундан ортиқ) денотатив
(воқеа ифодаланади, шунга кўра уларда мазмуний-синтактик номувофиқлик юзага
келмайди. Аммо айрим ҳолларда шарт воқеа модусдан иборат бўлиши ҳам (мумкин.
Бундай ҳолатларда (мазмуний-синтактик номувофиқлик юзага келади, эргаш гап
мазмунан кириш тязимларга яқинлашади. Қуйидаги гапларда буни кўриш мумкин: У
ѐғини суриштирсангиз. мен одам боласининг... дунѐдан умид узишига ишонмайман (А.
Қаҳҳор). У ѐғини сўрасанг, Афғонистондаям ҳозирлик кўрилаѐтир (Ш. Холмирзаев, Т.
Усмонов). Лекнн. мен сизга айтсам, вей, яхшиликни ҳам билган биларкан (Н. Қобул).
Агар малол келмаса, деразани очиб қўйинг (Н.Қобул).
Шарт эргаш гапли қўшма гаплар ҳавола бўлаксиз бўлади. Бош гап мазмунаи
эркин, эргаш гап эса боғлилик хусусияти билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: