128
озиқ-овқат мўл бўлади. Агар деҳқонлар астойдил меҳнат қилсалар борми, озиқ-овқат мўл
бўлади. 3. Тўлиқсизлик муносабати, яъни 1-воқеа 2-воқеанинг бажарилиши учун шарт
бўлсада, бу тагбилимга (пресуппозицияга) кўра англашилиб турсада, бу шарт тўсиқ
бўлмайди: Деҳқонлар астойдил меҳнат қилсалар ҳам, озиқ-овқат мўл бўлмади ѐки
Деҳқонлар астойдил меҳнат қилмасалар ҳам, озиқ-овқат мўл бўлди. 4. Мақсад
муносабати, яъни 2-воқеа 1-воқеани амалга оширишнинг мақсадди
натижаси сифатида
юзага келади: Озиқ-овқат мўл бўлсин деб, деҳқонлар астойдил меҳнат цилдилар. Озиқ-
овқат мўл бўлсин учун, деҳқонлар астойдил меҳнат қилдилар. 5. Натижа муносабати,
яъни 2-воқеа Ьвоқеанинг ўз-ўзидан воқе бўладиган натижаси сифатида юзага келади:
Деҳқонлар шундай астойдил меҳнат қилдиларки, озиқ-овқат мўл бўлди. Деҳқонлар
шундай астойдил меҳнат қилдиларки, натижада озиқ-овқат мўл бўлди.
С. А. Шувалованинг таъкидлашича, сабаб, шарт ва мақсад муносабатлари шундай
фарқланади: агар 1-воқеа объектив борлиққа нисбатланганда, реал бўлса, сабаб
муносабати, агар бу воқеа реал эмас, фаразий, тахминий (гипотетик) бўлса, шарт
муносабати, агар 2-воқеа амал-га оширилиши мўлжалланган ният бўлса, мақсад муно-
сабати юзага келади. Кўриниб турганидай, шарт ва са-баб мазмунларининг фарқланиши
1-воқеанинг тавсифи асосида бўлса, мақсад мазмунининг фарқланиши эса 2-воқеанинг
тавсифи асосида бўлади, яъни биринчи икки мазмунда келтириб чиқарувчи воқеа муҳим
бўлса, кейинги мазмунда келиб чиқувчи мазмун муҳимдир
2
.
Мантиқшунос П. В. Таванец ҳам сабаб ва шартли ҳукмлар ўртасидаги муҳим
фарқлардан бири ҳақида шундай ѐзади: «Бу фарқ
шундан иборатки, сабаб ҳукмдаги
вокеа ѐки далиллар ҳамиша борликда мавжуд воқеа ѐки далиллар сифатида намоѐн
бўлгани ҳолда, шартли ҳукмда бу воқеалар фақат бизшшг тафаккуримиз орқали мавжуд
деб тахмин қилинадиган воқеалар тарзида намоѐн бўлади
3
. Ҳакиқатан ҳам, масалан,
юқоридаги сабаб ва шарт муносабатлари ифодаланган икки гап қиѐсланса, буни аниқ
кўриш мумкин: Деҳқонлар астойдил меҳнат қилдилар, шунинг учун озиқ-овқат мўл
бўлдн. Деҳқонлар астойдил меҳнат қилсалар, озиқ-овқат мўл бўлади. Биринчи гапдаги
иккала воқеа ҳам реад борлиқда мавжуд, иккинчи гапдаги иккала воқеа ҳам реал
борлиқда мавжуд эмас, амалга ошмаган, уларнинг амалга ошиши тахмин, фараз,
тасаввур қилинади. Буни умумий тилшуносликдаги атама билан айтадиган бўлсак, сабаб
муносабатидаги воқеалар реал, шарт муносабатидаги воқеалар эса ирреалдир.
Шарт муносабати билан тўсиқсизлик муносабати бир-бирига яқин туради, бу
уларнинг асосий ифода воситаларида ҳам кўринади, яъни ҳар
иккала муносабатнинг
ифодаланишида -са шарт майли қўшимчаси иштирок этади. Фақат тўсиқсизлик
муносабатининг ифодаланишида -са билан биргаликда ҳам (-да) юкламаси ҳам
қўлланади ва бу юклама шарт муносабатини
1. III у в а л о в а С. А. Кўрсатилган асар, 53-6.
2. Ш у в а л о в а С. А. Кўрсатнлган асар, 56-6.
3 Т а в а и е ц Т. В. Суждсние и сго шгдм М : Изд-во АН СССР, 1953, с/125.
кучсизлантиради. Аммо таъкидлаш зарурки, шарт муносабати барибир мавжуд бўлади,
лекин у бевосита эмас, балки тагбилим сифатида тўсиқсизлик муносабатининг асосида
ѐтади.
Агар ана шундай тагбилим мавжуд бўлмаса, тўсиксизлик
муносабати юзага
келмайди. Лекин шарт муносабатидан фарқли ўлароқ, тўсиқсизлик муносабатидаги
вокеалар ирреал эмас, балки реал бўлади. Қиѐсланг: Деҳқонлар аетовдил меҳнат
қилсалар, озиқ-овқат мўл бўлади (шарт муносабати, воқеалар ирреал). Деҳқонлар
астойдил меҳиат қилсалар ҳам, озиқ-овқат мўл бўлмади (тўсиксизлик муносабати,
воқеалар реал). Айтиш керакки, айни гапдаги шарт муносабати
тагбилим сифатида
кейинги тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапнинг мазмунида мавжуд.
Натижа муносабатидаги воқеалар ҳам реал бўлади. Бунда 1-воқеа 2-воқеани
келтириб чиқариш учун атай амалга оширилмайди, балки 1-воқеа шундай бажарила-
дики, натижа 2-воқеа сифатида ўз-ўзидан келиб чиқади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
129
Шартланганлик муносабатларининг кўрсатилган беш хил беш хил эргаш гапли
қўшма гапларда ифодаланади: сабаб, шарт, тўсиқсизлик, мақсад ва натижа эргаш гапли
қўшма гаплар. Бундай эргаш гапли қўшма гаплардаги шаклий хусусиятлар, қисман
мазмунип ўзига
хосликлар, боғловчи воситалар ўзбек тилшунослигида тавсифланган
1
.
Шунинг учун мазкур эргаш гапли қўшма гаплардаги айни жиҳатларга батафсил
тўхталишга зарурият йўқ. Айни эргаш гапли қўшма гапларнинг бу ўринда асосий
мазмуний жиҳатларига эътибор қилишнинг ўзи етарли деб ҳисоблаимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: