121
(қабилидаги гаплар кесим эргаш гапли қўшма гаплар сифатида талиқин этилган
1
.
Бизнингча, ундай эмас. Бу қабилдаги гаплар аниқловчи эргаш гапли қўшма гаплардир.
Мазкур гапда ифода зтилган мазмун «Ер ўзи гуллаб, ўзи пишаверадиган ўрик эмас»
тарзида. Мазкур гапдаги ўрик сўзи олдидан бир сўзи қўшилса бу назарий жиҳатдан
мумкин, кейинги гапнинг ана шу бирнинг маъносини очиш учун келганлигини бемалол
англаш мумкин. Бунинг устига, аввалги ҳолатлар-даги каби бош гапдаги предикат эргаш
гапдаги субъект билан денотат жиҳатдан бир нарса, яъни ўрик — (ўрикнинг) ўз. Бош
гапдаги аниқлокчи вазифасидаги ҳавола бўлакнинг баъзая тушиб қолиши бор ҳодиса.
Айниқса, мазкур мисолдаги каби ҳолаугларда мантиқий тагбилим (пресуппозиция) жуда
аниқ билиниб туради, яъни ўрикнинг ўзи гуллаб, ўзи пишиши ҳаммага маълум нарса.
Ана шунга кўра ҳам бундай ҳолатларда предикат бўлишсиз шапклда (ўрик эмас)
ифодаланади, эргаш гапнинг кесими эса шарт майлидаги феъл билая ифодаланади.
Демак, бундай гапларда эргаш гап бош гапдаги бўлишсиз шаклда ифодаланган от
кесимни аниқлайди, яъни улар аниқловчи эргаш гапли (қўшма гаплардир. Яна қуйидаги
мисолларни ҳам қиѐсланг: Бу носқовоқ бўлмасаки, битта-яримта хинжирига қисган
бўлса (Ғ. Ғулом). Мен адресний стол эмасманки ким кўрганнинг турар жойини
билаверсам (Ғ. Ғулом). Йигирмата мол игнамаски, бир ковакка беркитиб қўйсак (А.
Кўчимов)
Қиосқаси, бир ҳавола бўлакли аниқловчи эргаш гапли кўшма гапларда мазмуний-
функционал ва мазмуний-синтактик мувофиқлик мавжуд бўлади, улардаги мазмун икки
(ѐки ундан ортиқ) денотатив воқеа ўртасидаги муносабатдан иборат. Бу муносабатнинг
юзага келишида воқеалар узвлари ўртасидаги денотатив умумийлик муҳим роль
ўйнайди. Бош гапда ҳавола бўлак қайси бўлакни аникласа, шу бўлакнинг денотати эргаш
гапда ҳам муайян бўлакнинг денотати сифатида мавжуд бўлади. Бундай гаплардаги
шаклий боғлокчи восита -ки узвидир.
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гапларнинг икки ҳавола бўлакли турида
кимнинг—уйинг, ким—у, қандай— шундай, қайси—ўша тарзидаги қаршилантирилган
ҳавола бўлаклар мавжуд бўлади. Бундай гапларда ҳам икки деноиатив воқеа
ифодаланади ва улар ўртасидаги алоқа жуда зич бўлзди, чунки бундай гапларда ҳам
мазмунан, ҳам шаклан ўзаро тобеланиш мавжуд. Мисоллар: Кимнинг қуроли билим
бўлса, унинг келажаги порлоқ (Ж. Абдуллахонов). Ким олдига каттароқ суяк ташласа,
ўшанинг орқасидан кетаверади (О. Юсупов). Халқ қайси йўлдан юрса, сен ҳам шу
йўлдан юр (Ойбек).
Ниҳоят, шуни айтиш керакки, аниқловчи эргаш гапли кўшма гаплариянг биринчи
турида бош гап автосемантик бўла олади, эргаш гап эса ҳамиша синсемантак, гаккинчи
тури (кенг таркалган эмас) да эса ҳар икки кисм ҳам синсемантикдир.
Do'stlaringiz bilan baham: