Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ЎРИН ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
ЎРИН ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР 
 
Ўрин эргаш гапли қўшма гаплар, асосан, икки ҳавола бўлакли бўлади. Бундай 
қўшма гапларда бош гап ҳам, эргаш гап ҳам денотатив воқеани ифодалайди. Бу 
денотатив воқеалар ўрин жиҳатидан умумийликка эга бўлади, аммо эргаш гапда 
ифодаланган денотатив воқеанинг содир бўлиш ўрни анвқ эмас, балки умуман айтилади, 
шунинг учун ҳам у қаерда, қаердаки, қаерга каби сўроқ шакллари билан ифодаланади. 
Бош гапда эса ана шу сўроқларга мувофиқ келувчи ўша ерда, у ерда, у ерга каби ҳавола 
бўлаклар мавжуд бўлиб, улар бош гапдаги ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдиради, 
яъни ўрин ҳоли синтактик позициясида бўлади. Қаерда—у ерда кабилида-ги ҳавола 
бўлаклар бир-бирини доимий тақозо қилади ва денотатив воқеалар ўртасндаги 
мустаҳкам алоқани таъмин этади. Масалан, Қаерда сув еероб бўлеа, у ерда табиат кўркам 
бўлади «Ёшлик» гапидаги бош гапда ҳол оинтактик ўрнида келган у ерда ҳавола бўлаги 
эргаш гапдаги қаерда ҳавола бўлаги (у ҳам ҳол ўрнида) билан ннсбатланади ва шу асосда 
эргаш гапдагп денотатив воқеани асоеий войқеа ичига олиб киради. Бунда бош гапдаш 
денотатив воқеанинг содир бўлиш ўрни таъкидли ифодага эга бўлади. Агар шундай 
таъкидли ифода зарурияти бўлмаса, ҳавола бўлаклар гапдан чиқариб юборилади ва гап 
содда гапга айланади. Киѐсланг: Сув сероб бўлган жойда табиат кўркам бўлади. 
Куйидаги мисоллар ҳам айтилганларни далиллайлн; Беор мусича қаерда ғув-ғув 
қилса, ўша ерда унинг ҳаловати йўк (Мирмухсин). Оқсоқол қаерда бўлса, ўша жойда иш 
www.ziyouz.com kutubxonasi


127 
бир тартибда борарди (Ў. Ҳошимов). Эгардаги суворий жиловини қаѐққа тортса, ўша 
томонга йўл соларди (Саид Аҳмад). Ҳозирча қаерга юбореалар, ўша жойга бораверинг
(Н. Раумат). 
Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, икки ҳавола бўлакли эргашган кўшма гапларда 
бош ва эргаш гапларни боғловчи шаклий восита асосан айни ҳавола бўлакларнинг ўзи ва 
-са шарт майли қўшимчасидир. Келтирилган мисолларда бу кўриниб турибди. 
Айтиш керакки, баъзан ҳавола бўлакларнинг бири, яъни бош гапдагиси шаклан 
ифодаланмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу билан икки ҳавола бўлакли ўрин эргаш гапли 
қўшма гап бир ҳавола бўлаклига айланиб қол-майди. Чунки бош гапдаги ўрин ҳоли 
синтактик ўрнининг очиқ эканлиги сезилиб туради. Аввалги ҳолатлардаги мазмуний-
синтактик алоқа белгиси амал килаверади, яъни бош гапдаги ҳавола бўлак шаклан 
ифодалав-маганда ҳам, яхлит кўшма гапдаги мазмуний муносабат ифодасида сезиларли 
ўзгариш бўлмайди. Қуйидаги гапларда буни кўриш мумкин: Қаерда пайдо бўлсалар, эл 
оѐққа туриб кутиб олади (А, Мухтор). Қаерда ишламасин, орқасидан фақат яхши гап 
қолади (Саид Аҳмад). Қаердаки, бу мутаносиблик бузилса, фожиа келиб чиқади (С. 
Сиѐев). 
Ўрин эргаш гапли қўшма гапларда мазмуний-синтактик мувофиқлик асосан 
сақланади. Айни пайтда уларда бош гап ҳам, эргаш гап ҳам мазмунан эркин эмас, чунки 
қўшма гап қисмлари аро ўзаро тобеланиш мавжуд. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish