Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ЎЛЧОВ – ДАРАЖА ЭРГАШ ГАПЛИ КЎШМА ГАПЛАР



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
ЎЛЧОВ – ДАРАЖА ЭРГАШ ГАПЛИ КЎШМА ГАПЛАР
 
Ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гапларнинг мазмун муносабатининг 
ифодалнишига кўра икки хил кўриниши фарқланади: 1) икки ҳавола бўлакли ва 2) бир 
ҳавола бўлакли. 
Икки ҳавола бўлакли ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гаплар нисбатан кенг 
тарқалган. Эргаш гапли қўшма гапларнинг бошқа икки ҳавола бўлакли турларидага каби 
бундай гапларда ҳам қаршилантирилган ҳавола бўлаклар мавжуд бўлади, яъни қанча — 
шунча, қанчалик — шунчалик кабилар. Бош гапда шунча, шунчалик каби ҳавола сўзлар 
мавжуд бўлади ва улар ўлчов-даража ҳоли синтактик ўрнида келади. Қанча, қанчалик 
сўзлари ҳам эргаш гапда шундай ўринда бўладй, демак, улар орасида мувозийлик 
бўлади, икки депотатив воқеа ҳаракатнинг миқдорий белгисига кўра умумий бўлади. 
Воқеалар ўртасидаги муносабат ўзаро тобеланишга кўра жуда зич бўлади. Қуйидаги 
мисолларда буни кўриш мумкин: Тоҳиржоннинг дарди қанча оғирлашса, у шунча 
қувонади (Ойбек). Одатда шоликорлик ботқоғида қанча кўп шалоплатиб юрилса, шунча 
қиѐғи кўп бўлади (Саид Аҳмад). У йигит қанча ишлаган бўлса, Сиддиқжон ҳам шунча 
ишлашга аҳд қилди (А. Қаҳҳор). Қанчалик омадинг юришса, шунчалик сени жини 
суймайдиганлар кўпаяди (Н. Қобул). 
Бундай гапларда (мазмуний-синтактик мувофиқлик асосан, ҳамиша сақланади. 
Қўшма гап қисмларидаги ўзаро тобеланишга кўра бош гап ҳам, эргаш гап ҳам мазмунан 
эркин бўлолмайди. 
Бир ҳавола бўлакли ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гаплардаги бош гапда 
шундай, шу даражада, шу қадар, шунчалик каби ҳавола сўзлар мавжуд бўлади, бу сўзлар 
баъзан ўлчов-даража ҳоли сифатида бир ўзи, баъзан бирикма таркибида келиши мумкин. 
Бу ҳавола бўлак эргаш гапни бош гапга олиб кирувчи, эргаш гапнинг бош гапдаги 
«ўриябосари» сифатида муҳимдир. Эргаш гапдаги денотатив воқеа бош гапдаги 
денотатив воқеадаги ҳаракатнинг бажарилиш даражасиии кўрсатувчи узв сифатида айни 
асосий воқеа билан алоқаланади. Мисоллар: Бир йилда кабинетини шу даражада 
ўзгартириб юбордики, кўрсангиз, тарих музейи дейсиз (А.Кўчимов). Ўшанда шу қадар 
ўлгим келдики, буни сўз билан тасвирлаб бўлмайди (Н. Қобул).Ҳалп Онахонинг 
билмаганлари шу қадар кўп эдики, сўраб охирига етолмасдай кўринди (А. Мухтор). 
Бу турда бош гап мазмунан эркин бўлолмайди, эргаш гап эса бўлиши мумкин. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish