62
иштирок этиб, мазмун жиҳатдан диктум чакирилувчи субъектни ѐки модусни ифодалаши
мумкин. Масалан: Ойим бир сесканди, аммо кўзини очмади.
— Ўғли-им! — деди ожиз инграб.
— Ойижон! — дедим бошига эгилиб. (
Ў. Ҳошимов.)
- Келасизми?
- Албатта. (
Ў. Ҳошимов.)
Юқоридаги матнларда Уғлим! Ойижон! Албатта синтактик шакллари гап
вазифасида келяпти.
Чақирилувчи субъект ѐки модал муносабат ва вазият (диктум) бир синтактик шакл
— ундалма ѐки кириш орқали ифодаланади. Бу синтактик шаклининг қандай объектив
вазиятни (диктумни) ифодалаши нутк вазияти ва контекст билан боғлиқ. Чунки Ўглим!
синтактик шак-ли турли нутқ вазиятида турли маъноларни (объектив вазиятни) ифодалаши
мумкин: ўглининг килган ишларидан фахрланиш ѐки аксинча, килган ишларидан
норозилик туфайли бундай ишдан қайтариш; ўғли билан хайрлашиш ѐки видолашиш ва
бошқалар. Юкорида Углим! синтактик шаклининг қаидай объектив вазиятни
ифодалаѐтганлиги фақат нутқ вазияти орқалигина эмас, балки синтактик куршов —
коптекст орқали ҳам аниқланади: ожиз инграб синтактик шакли онаиинг оғир бир вазиятда
ўғли билан хайрлашаѐтгани эҳтимолки, бир умрга видолашаѐтганлигига ишора қилади.
Дедим бошига эгилиб синтактик шакли эса ойисига «тинчланинг, ўзингизни йўқотманг »
деган мурожаатига ишора килади.Ёки Ойижон! синтактик шакли контекстдан ажратиб
олинганда, қайси маънода ифодаланаѐтганлигини факат нутқ вазияти чегаралайди.
Масалан, (илондаи қўрқип кетган қиз бирданига қичқиради) Ойижон?
Шаклий ва мазмуний тузилиш ўртасида мувофиқлик бўлган ундалмали ва киришли
мураккаблашган гаплар нутқ вазияти ва контекст билан унчалик зич богланмайди. Нутқ
вазияти ва контекстдаи ташқарида ҳам чакирилувчи субъект ѐки модал муносабат ва
муайян объектив вазиятни (диктумни) ифодалайди.
Шаклий ва мазмуний тузилиш ўртасида номувофиқлик бўлган ундалмали ва
киришли мураккаблашган гаплар эса, аксинча, нутқ вазияти ва
контекст билан зич
боғланган
бўлади.
Ундан
ташқарида
кандай
объектив
мазмун
(диктум)
ифодаланаѐтганлигини билиб бўлмайди. Шунинг учун бундай гапларни нутқ вазияти ва
контекст билап боғлиқлик даражасига кўра икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) матний ва ситуатив эркин гаплар;
2) матний ва ситуатив боғлиқ гаплар.
Шаклий ва мазмуний тузилиш ўртасида номутаносиблик бўлган ундалмали ва
киришли гаплар иккинчи гуруҳга маисуб бўлади.
Матний ва сихуатив боғлиқ гаплар мавжуд адабиѐтларда турли атамалар билан
номланади: «сўз—гаплар» «бўлакларга ажралмайдиган гаплар», «ундош гаплар»., «вокатив
гаплар» ва бошқалар.
Бироқ бу атамаларнинг ҳаммаси ҳам юқоридаги ҳодисанинг моҳиятини тўла акс
эттирмайди. Хусусан, сўз-гап атамаси гапнинг моддий асоси битта сўздан ташкил топ-
ганлигига ишора килади. Лекин битта сўздан юқоридаги типдаги гаплардаи ташқари,
тўлиқсйз ва бир таркибли гаплар ҳам ифодаланиши мумкин. Ундаш гаплар, вокатив гаплар
атамаси эса матний боғлиқ гапларнинг фақат бир турини —
ундалма асосида шаклланган
мураккаблашган гапларни ўз ичига олади.
«Бўлакларга бўлинмас гаплар» атамаси бир оз маъқулроқдек туюлади. Лекин у ҳам
кўп сўзли бўлганлиги сабабли атама талабига тўла жавоб беролмайди. Шунинг учун
юқоридаги атамалар ичида сўз-гаплар атамаси айрим ноқислигини ҳисобга олмаганда,
бошқалардан қулайроқ кўринади. Лекин «сўз-гап» атамаси остида ифодаланган ҳодисани
бир сўздан ифодаланган бир таркибли гаплардан ва тўликсиз гаплардан фаркламоқ лозим.
Бундай гаплар бир сўздан ифодаланиш белгиси билан кейинги икки гап билан
умумийликни ҳосил қилса ҳам, лекнн сўз-гаплар вазифасида келган сиитактик шакл
шаклий ва мазмуний тузилиши ўзаро мувофик бўлган гап таркибида муайян гап бўлаги
www.ziyouz.com kutubxonasi
63
вазифасида келмаган синтактик шакл эканлиги билан фарқланади.
Сўз-гаилар (матний ва ситуатив боғлиқ гаплар) турли маъноларни ифодалаши
мумкин:
1) тасдиқ: Ҳа, Дуруст, Шукур, Шундай, Тўғри, Яхши. Майли, Хўп,
Рост ва
бошқалар;2) инкор: Йўқ, Асло, Ҳеч, Ҳеч қачон, Сира ва бошқалар;
3)нутқий одатлар, рағбатлантириш: Баракалла, Офарин,Марҳамат,Раҳмат, Марҳамат,
Раҳмат, Салом ва бошқалар;
4)Буйруқ: Бас! Жим каби;
5) ҳаяжон, нидо: Ойижон! Ўғлим! сингари1 Мазмуний мураккаблашиш
Ажратилган бўлакли мураккаблашган гаплар
Гап таркибидаги маълум гап бўлаги унинг аҳамиятлилик даражасини бошқалардан
ажратиш мақсадида ажратилиши мумкин. Лекии унинг тапнинг шаклий тузилишдаги
синтактик вазифаси ўзгармайди. Демак, ажратилган бўлак гапнинг синтактик шаклига
эмас мазмунга таъсир этади. Ажратилган бўлак шу гап таркибида
мазмун томондан энг
аҳамиятли бўлакка — ремага айланади,
Ажратилган бўлак гапниинг бошқца қисмларидан ифодалангап асосига ахборотга
кўшимча ахборот юклайди. Натижада бупдай бўлаклар иштирок этган гаплар мазмуни
мураккаблик касб этади: аоосий ахборот, қўшимча ахборот. Масалан: Унинг хаѐлига
Аҳмаджони тўиғич ўғли,
кслиб қолди. (Ш.)
Бу гапда икки ахборот бор: биринчиси, унинг хаѐли Аҳмаджои келиб қолганлиги;
иккинчиси, Аҳмаджоннинг унга тўнғич фарзанд эканлиги, ундан бошқа фарзандлар ҳам
мав жудлиги.
Шунинг учун ҳам ажратилган бўлаклар синтактик тузилишнинг эмас,
балки
мазмуний тузилишининг ўрганиш объектидир2.
Юкламалар ва кўмакчилар ѐрдамида мазмуний мураккаблашиш
Кўп ҳолларда икки объектив вазият, икки пропозиция битта содда гап орқали
ифодаланади. Лекин содо гапни ташкил эгган гап бўлаклари таркибида ҳеч қандай микдори
ўзгариш рўй бермайди. Факат баъзи ѐрдамчи сўзлар қўшилиши мумкин. Бундай вақтда
гапнинг шаклин тузилиши билан мазмуний тузилиши ўртасида кучли номувофиқлик
бўлади. Қўшма гап орқали ифодаланиш лозим бўлган воқеликлар ўртасидаги муносабат
содда гап орқали ифодаланади, Содда гап таркибида воқеликлар ўртасидаги муносабат
мазмунига мос келадиган маълум лисоний воситалар — ташқи сигналлар иштирок этади.
Ана шу ѐрдамчи лисоний воситалар ўз шаклий
1.Бундай гапларнинг шакл ва маъно турлари ҳақида қаранг.Ғуломов А., А с қ а р о в
а М. Ўша асар, 137-бет.
2.Буҳақда кенгроқ маълумот олиш учун қаранг: Нурмонов А., М а ҳ м у д о в Н. ва
бошқалар. Ўша асар, 94-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi
64
ифодасини топмаган иккинчи воқеликнииг сўзлашувларр ўртасида тўғри
тушинилишига ѐрдам беради. Масалан, Шу хатгина ундан ѐдгорлик бўлиб қолди.
(«Туркистон») Бу гапдаги -гина юкламаси бошқа ҳеч қандай ѐдгорлик қолмаганлиги
ҳақидаги пропозицияга ишора қилади.
Содда гап таркибида фақат, ѐлгиз, биргина, худди, гўѐ, холос, -гина, ҳам каби
юкламалар, каби, сингари кўмакчилари, -дай, -дек ѐрдамчилари
иштирок этса, бу
воситалар ўзининг шаклий ифодасига эга бўлмаган воқеликка — пропозицияга ишора
қилади. Сўзлашувчиларнинг ўз тиллари ҳақидаги умумий амалий билимга эга
бўлишлари асосида ташқи шаклга эга бўлмаган воқеликни ҳам ўзаро тўгри
тушунадилар 1.
Do'stlaringiz bilan baham: