Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

Модал муносабат 
Сўзловчи маълум объектив мазмун, воқелик ҳакида ахборот бериш давомида шу 
воқеликка ўзининг шахсий мупосабатини (тасдиқлаш, тахмин, ишонч ва бошкалар) ҳам 
ифодалаши мумкин. Ана шундай муносабат модал муносабат саналади. Модал муносабат 
икки хил бўлади: 
1)объектив; 
2)субъектив1. 
Объектив модаллик кесим вазиятида келган синтактик шакл орқали ифодаланиб, 
муҳим категориал белгилардан бири бўлса, субъектив модаллик ҳамма гапларда бўлиши 
шарт эмас. 
Объектив модаллик иштирок этган гапларда бу гап орқали ифодаланаѐтган объектив 
мазмунга сўзловчининг модал муносабати махсус лексик воситалар ѐрдамида қўшилади. 
Натижада мазмуний мураккаблик вужудга келади: объектив мазмун + модал муносабат. 
Шу билан бирга, объектив мазмунни ифодаловчи синтактик шакллар ўзаро 
тобелашиш муносабатида бўлса, модал муносабатни ифодаловчи синтактик шакл гапнинг 
бошқа синтактик шакллари билан бундай муносабатда бўлмайди, грамматик алоқага 
киришмайди. IIIу сабабли бундай гаплар шаклий тузилиши жиҳатдан мураккаблашади: 
тобе алоқага киришадиган синтактик шаклларга тобе алоқага киришмайдиган синтактик 
шакллар қўшилади. Масалан: Ўшанда, негадир, ўрнимга келган — янги котибага оғибман, 
ажаб. (Қутлибека
Хайрият, хайрият. Қулоғим Сизда. (Қутлибека
Хуллас, тўлиб кетдим, энди ѐзаман. (Қутлибека) 
Модал маъво ифодаловчи синтактик шакллар ҳам мазмун, ҳам шакл томондан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


61 
умумийлик ва хусусийлик диалектикасини намоѐн этувчи зиддиятлар бирлигидан иборат 
бўлади. 
Мазмун жиҳатдан бирлаштирувчи сема ҳисобланувчи модаллик семаси бошқа барча 
семаларда такрорланиш хусусиятига эга бўлиши билаи бирга, бир қанча хусусий семалар 
орқали намоѐн бўладп: 
1. Ишонч семаси: Роби опанг ҳам, албатта боради. Ў. Ҳошимов
2.Тасдиқ семаси: Тўғри, сиз ҳақсиз. (Ў. Ҳошимов.) 
3.Гумон семаси: Агар Салтанат индамай кетаверганида эди, эҳтимол, у «бундан 
кейинги ҳаѐтимиз нима бўлади, Беҳзод нима бўлади», — дсб бош қотирарди. (Ў. 
Ҳошимов.) 
4.Қувонч семаси: Бахтимдан ўргилайки, сен келиб қолдинг. (III.) 
5.Афсусланиш семаси: Афсуслар бўлсинки, бу китобни ѐзиб,мухлисларни хурсанд 
қилишгаЎктамжоннинг умри қисқалик қилди.(Н.Фозилов
6.Таажжубланиш семаси: Шунча нафис, шу гўзалликка, таажжуб, бу ништар не 
ҳожат экан? (Ш.) 
7. Далиллаш семаси: Манна, масалан, биринчи китобда бош қаҳрамонингиз Азиз, 
Муҳиддин Жабборовлар, Расул Оллоѐровичларнинг дастидан дод деб, урилиб, сурилиб, 
шунчаликка етди.
1.Модаллик ва унинг турлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қаранг: Ғ у л о 
м ов А., ва Маҳмудов Н.ва бошқалар.Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси. Тошкент, 
1992,80-бет. 
(Н. Фозилов)
8.Тартиб семаси: Авваламбор, севмагил эди, ўзиннг ҳам, мени ҳам қийнаб. (У). 
9.Фикрнинг кимга тааллуқли эканлиги семаси:Дунѐда ҳеч бир халқ тўғри келолмас. 
менинг билишимча,сенинг элингга (Ҳ.О.)ва бошқалар. 
Шунингдек, шаклий тузилиши томонидан гап таркибида кириш вазифасида 
келадиган бу синтактик шакл бир қанча морфологик шакллар асосида намоѐн бўлади: 
1. Модал сўзлар: Эҳтимол, келиб қолар. (Ў. Ҳошимов )
2. Отлар: Толеимга, сен туғилдинг. (Н. С.) 
З. Сифат: Яхши, бу фикрингизни инобатга оламан.( М. К.)
4. Равиш: Тўғри, сиз ҳақсиз. (М. К.) 
5.Сон: Бириичидан, тўғри ўстирдим. (Эртакдан
6.Феъл: Айтайлик, бепоѐн бир чўлда кетаяпсиз. (М.К.) 
7.Олмош: Менимча, бу унчалик тўғри эмас.(Ҳ. Н) ва бошқалар. 
Модал муносабат билдирувчи бундай синтактик шаклларда шакл ва маъно 
муиосабати хусусий намоѐи бўлувчи вариантларидан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси учун 
умумий бўлгаи инвариант шакл билан инвариант маънога нисбатан белгиланади. Демак, 
субъектив модал муносабат кириш вазифасида келган синтактик шакллар орқали 
ифодаланади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish