Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ГАПНИНГ МАЗМУНИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ГАПНИНГ МАЗМУНИЙ ТУЗИЛИШИ 
 
Ҳар қандай гап шакл ва мазмуй бирлигидан иборат бутунлик бўлишига 
қарамасдан, яқин йилларгача синтактик тадқиқотларда,асосан, гапнинг шаклий 
томонига зътибор берилган. Фақат айрим ўринлардагина (масалан, гапнинг ифода 
максадига кўра турларини белгилайди, иккинчи даражали бўлакларнинг ички 
таснифида) мазмун томонига мурожаат килинди. Ҳозирги кунда гап мазмунини 
ўрганувчи мазмуний синтаксис деярли ҳамма тилшунослар томонидан эътироф этилган 
бўлса ҳам, аммо мазмуний синтаксис мақоми масаласида бир хиллик йўк, улар орасида 
икки карама-қарши йўналиш ажралиб туради. 
Бириичи йўналиш тарафдорлари гапнинг зарурий унсурларининг,грамматик
маъносига асосланадилар2. 
Бу йўналишда гапнинг ҳар бир тузилиш тарихинииг умумий грамматик 
маъносини топишга ҳаракат қилинади ва тузилиш тархининг умумий грамматик 
маъноси доирасида мазмуний тузилиш аниқланади. Уларнинг фикрига кўра, мазмун 
грамматик шаклланмай,ўз ҳолича, мавжуд бўлмайди. Шунинг учун гапнинг барча
синтактик хусусияти гап мазмунинг ифодачиси бўлиб хизмат қилади. 
Гап мазмунини тузилиш тархлари асосида таҳлил қилиш Н.Ю. Шведова 
асарларида ўз ифодасини топди.. 
Иккинчи йўналиш тарафдорлари гапнинг номинатив минимуми узвларининг 
лексик маъноларига асосланади. Бунга мувофиқ, гапнинг мазмуний тузилиши 
тузилиши тархлари доирасида эмас, балки ундан ташқарида ажратилади. Тузилиш 
тархлари ва мазмуний тузилиши бир-бири билан кесишмайдиган ѐнма-ѐн каторларга 
терилади. Бундай қараш 0. И. Москальская ишларида намоѐн бўлади 3. 
Мазмуний синтаксиснинг келишиги ютуқлари гапга номинатив вазифа 
бажарувчи бирлик деб қарашга олиб келди. II.Д.Арутюнова гапга объектив борлиқдаги 
воқеанинг номини ифодаловчи бирлик спфатида ѐндашади. Воқеа пропозиция атамаси 
билаи номланади. Демак, гап пропозиция номи ҳисобланади ва у предмет номи бўлган 
сўзга карама-қарши кўйилади. 
Предикат ва воқеа иштирокчилари ўртасидаги муносабат гапнинг мазмунини 
ташкил этади.Воқеа ва уни ифодаловчи гап ўртасидати муносабат икки йўналишда — 
ифода томонидан маъно томонига қараб ва аксинча, маъно томонидан ифода томонига 
қараб ўрганилади. Биринчиси, нутқий фаолиятдаги тушуниш ҳодисасини, иккинчиси 
эса ифодалаш ҳодисасини намоѐн қилади. Бунга мувофиқ, мазмуний синтаксисда ҳам 
ўзаро боғланган ва айни пайтда йўналишига кўра бир-бирига зид бўлган икки қараш: 
семасиология ва ономасиология ажратилади 4. 
Биринчиси, маълум синтактик бирлик нимани ифодалашини, иккиичиси маълум 
вокеа кандан ифодаланганини ўрганади.Биринчи йўналиш гап маъноси объектив 
борлиқ билан боғланганлиги учун воқеани, вазиятни аниқлашга ва таҳлил қилишга 
алоҳида аҳамият беради. Таҳлилнинг бу томонини гапнинг денотатив ѐки номинатив 
аспекти дейиладн. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


65 
Пропозиция фақат гап орқали ифодаланиши шарт эмас.
У сўз бирикмаси ва ҳатто сўзлар орцали ҳам ифс-даланиши мумкин. Масалан: 
Режа бажарилди — режа-дошг бажарилиши. 
1Бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун қаранг: Н у р м о новА, Маҳмудов Н. ва 
бошқалар.Ўша асар,113-бет; Айи китобнинг кейингп қисмларига қаранг. 
2 Шведова Н.Ю.0 соотношении грамматической и семантической структури 
предложения. Славянское язькознание.УП Международний съезд славистов
Докладм советской делегации.М 1973. с.461. 
3. МоскальскаяО.И.Проблсмь1системного описания синтаксиса. М., 1974, с,9—
19. 
4. ГакВ.Г.Вьшказмвание нситуации. Проблемм структурной лингвистнки.
1972, М., 1973; с.358; Кубрякова Е.С. Номинатнвпмй аспект речсвой деятельности.
М., 1986, с.32—33. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


66 
Демак, маълум бир синтактик қурилма гап бўлиши учуи маълум пропозицияни 
ифодалашдан ташқари яиа бошка белгиларни — коммуникатив мустақиллик ва 
модаллпк белгиларига, бошқача айтгаида, гапнинг грамматик категорияларига эга 
бўлиши керак. Масалан, юқори-да солнштирилган икки синтактик қурилма бир 
пропозицияни ифодалаш жиҳатидан умумийликни ҳосил қилади. Лекпн пропозицияпи 
қандай ифодалаш жиҳатидаи бир-биридан фарқ қиладй. Биринчпси предикативлик, 
коммуникативлик, модаллик каби категорияларга эга бўлио, гап сифатида шаклланган. 
Иккинчиси эса бундай категорияларга эга эмас. Шунпнг учун гап бўлиб шакиллана 
олмаган. 
Демак, ҳар қакдай гап мазмунида маълум пропозициядан ташқари 
ирсдикативлик, сўзловчининг коммунккатив нияти (тема-ремага ажратиш) иштирок 
этиши керак бўлади. 
Бошқача аитганда, пропозициядан реал гап мазмуиига ўтиш учун пропозиция 
устига яна икки унсурни — предикативликии ва актуалликни қўшиш керак бўлади. 
Кейинги икки унсур ҳар қандам гапнинг мазмуний тузилишининг зарурий узвлари 
ҳисобланади 
1


Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish