СОФ ҚИЁСИЙ СОДДА ГАПЛАР
Соф қиѐсий содда гапларда бир предмет (жараѐн, ҳодиса ва ҳ. к.) иккинчиси билан
ўхшатиш мақсадида эмас, балки бирини иккинчисидан фарқлаш мақсадида қиѐсланади.
Бунда шу нарса характерлики, қиѐсланаѐтган предметларнинг ҳар иккаласи ҳам айни бир
белги — хусусиятга эга бўлади. Аммо бу белги қиѐсланаѐтган предметларга айнан бир
www.ziyouz.com kutubxonasi
90
хил даражада эмас, балки турли даражада тегишли бўлади. Албатта, қиѐсланаѐтган
предметлар белгининг тегишлилик даражасидаги ана шу фарқда кўра бир-бирига
қарама-қарши қўйилади ва шу тариқа предметлар ўртасидаги фарқ кўрсатилади. Бундан
содда гаплардаги қиѐслашнинг мақсади ана шундан иборат.
Бундай қиѐслашнинг ифодаланишида жуда кўп тилларда, хусусан, рус тилида
қиѐсий
1 Р е й м а н Е. А. Конкретизаторн глагола в английских ху дожественньх и научннх
текстах. В сб.: «Лингвостилисти-ческие особенности научного текста». М., 1981, с.81.
даражадаги сифатлар ва равишлар билан шаклланган тизимлар иштирок этади, Жуда кўп
тилшунослар ўзбек тилида ҳам сифатлар ва равишларда қяѐсий даража мавжуд
эканлигини таъкидлайдилар ва бу даражанинг шаклий кўрсаткичи сифатида -роқ
қўшимчасини кўрсатадилар
1
. Аммо аслида ўзбек тилида, умуман, туркий тилларда
қиѐсий даража йўқ
2
, мазкур -роқ кўшимчаси эса қиѐсланиш эмас, балки ўзи қўшилган
сифат ифодалаган белгининг меъѐрдан озлигини, кучсизлигини билдиради, шунинг учун
ҳам А. Ҳожиев ўзбек тилида озайтирма даража мавжудлигини ва айни -роқ қўшимчаси
ана шу даражанинг шаклий-кўрсаткичи эканлигини таъкидлайди
3
. Диѐслаш муносабати
оса ўзбек тилида бошқа туркий тиллардагидай чиқиш келишикли (баъзан айрим
кўмакчилар) тизимлар билан ифодаланади
4
. Бунда қиѐс эталони чиқиш келишигидаги
сўз формаси билан, қиѐе субъекти бош келишикдаги сўз формаси билан, қиѐс асоси эса,
асосан, оддий (нейтрал) даражадаги сифат билаи ифодаланади. Албатта, чикиш
келишигининг қўшимчаси -дан (баъзан айрим кўмакчилар) қиѐснинг шаклий кўрсаткичи
вазифасини бажаради. Масалан: Аҳмад Раҳматдан ақлли. Бунда Аҳмад — қиѐс субъекти,
яъни А.Раҳмат — қиѐс эталонинг яъни В, -дан — қиѐснинг шаклий кўрсаткичи, яъни β,
ақлли — қиѐс асоси, яъни С. Яхлит гап формулада: {А[(В) β]С}.
Бундай гапларнинг синтактик қурилиши содда бўлса-да мазмуний қурилиши
ҳамиша мураккаб, яъни энг ками иккита пропозициядан иборат бўлади.
Соф қиѐсий содда гапларнинг мазмуний ташкил қилувчи пропозициялардан
бирини синтактик қурилиш тўлиғича ўз ичига олса ҳам, иккинчисини тўлиғича олмайдb,
bккинчи пропозидиянинг маълум қисмигина синтактик қурилишга киради. Юқоридаги
Аҳмад Раҳматдан ақлли гапида икки проиозиция акс этган, яъни «Аҳмад ақлли» ва
«Раҳмат ақлли». Аммо айни иккинчи пропозиция синтактик қурилишда қисқарган ҳолда
ифодаланган, яъни синтактик қурилишда бу пропозициянинг субъектигина (Раҳмат)
ифодаланган. Зеро, қиѐсйй муносабатга ана шу субъект билан биринчи пропозициянинг
субъекти киришган. Бу қиѐслаш эса айни субъектлариинг ақллилик белгисига кўра, бу
белги ҳар икки субъект учун ҳам умумий. Синтактик қурилишдаги ақлли предикати
(қиѐс асоси) ҳар икки субъект учун ҳам тегишли. Ақллилик белгиси синтактик
қурилишда фацат қиѐс субъектига предикацияланаѐтган бўлса ҳам, мазмутшй жиҳатдан
бу белги киѐс эталонига ҳам предикацияланган. Шунинг учун ҳам қиѐсланаѐтгаи бу
субъектлар ўртасидаги алоқа жуда зич, мустаҳкам. С.О.Карцевский буни алоҳида
таъкидлагаи ҳолда «у (яъни, мазкур алоқа) ҳатто икки гапнинг ўзаро алоқадорлити
формасини ҳам олиши мумкин» деб ѐзади
5
. Ҳақикатан ҳам, бупдай гапларнинг мазмуний
қурилишидаги икки пропозицияиинг ўзаро алоқасига кўра бундай гапларни ўзаро
алоқадор иккита содда (ҳам мазмуний, ҳам синтактик) гап сифатида тасаввур қилиш
мумкин: Аҳмад ақлли. Раҳмат ақлли. Аҳмад Раҳматдан ақлли.
СОФ қиѐсий содда гапларнинг 2 турини фарқлаш лозим. Бунда қиѐс асосининг
қандай ифодаланишидан келиб чиқилади, яъни 1) қиѐс асоси сифат ва равиш
туркумидаги сўз билан ифодаланган соф қиѐсий содда гаплар ва 2) қиѐс аооюи феъл
туркумидаги (сифат ва равиш билан бирга) сўзлар билан ифодаланган соф қиѐсий содда
гаплар.
1-тур соф қиѐсий (содда гапларда қиѐс асосини ифодаловчи сифат ѐки равиш туркумига
оид сўз ҳамиша кесим синтактик ўрнида бўлади. Қиѐс субъекти, асосан эга, қиѐс эталони
эса, асосан, васитали тўлдирувчи синтактик ўринларидаги сўзлар билан ифодаланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
91
Масалан: Меҳмон — отангдан улуғ (Мақол) қиѐсий содда гапида қиѐс субъекти ифодаси
— меҳмон эга синтактик ўрнида, қиѐс эталони ифодаси — отадан сўзи воситали
тўлдирувчи синтактик ўрнида ва қиѐс асоси ифодаси — улуғ сўзи кесим спнтактик
ўрнида келган.
Соф қиѐсий содда гапларнинг иккинчп тури, яъни қнѐс асоси феъл туркумидаги
(кўпинча, сифат ва равиш билан бирга) сўзлар билан ифодаланган қиѐсий содда гаплар
бир қанча ўзига хос мазмуний ва албатта, синтактик томоилар билан характерланади.
Уларда, айтиш мумкинки, қиѐс асоси биринчи типдагига нисбатан бирмунча аниқроқ
ифодаланади. Бу ҳол, табиийки, қиѐс
1. М а ъ р у ф о в 3.М. Ўзбек тилида сифатларнинг қиѐсий даражалари. — А. С.
Пушкин номидаги тил ва адабиѐт институти асарлари, 1-китоб. Тошкент, 1949, 136-бет;
Мирзаев М.У с м о н о в С, Р а с у л о в И. Ўзбек тили. Тошкент, 1966, 114-бет; Турсунов
У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Тошкент, 1975, 152-бет.
2.Қар.: Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А. ва бошк. Ҳозирги ўзбек адабий
тили,
1-қисм,
Тошкент?
1980, 254-бет.
3. Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳ о ж и е в А. в а б ошц. Кўрсатилган асар,
255-бет.
4. Қар.: Корш Ф. Е. Способн относительного подчинения. Глава из сравнительного
синтаксиса (1877). — В кн.: Хрестоматия по истории русского язьгкознания. М., 1973,
с.255; Тенишев- Р- Строй сариг-уйгурского языка. М., 1976, с. 65; Дмитриев К. Строй
тюркских языков. М., 1962% с.370
5. Карцевский С. 0. Сравнение. — «Вопросм язьшознания 1976, №1, с.108.
асосининг ифодаланишида феъл туркумидаги сўз билан бирга кўпинча сифат ѐки равиш
туркумидаги сўзларнинг ҳам иштирок этиши билан изоҳланади. Бошқа-бошқа турга
мансуб қуйидаги икки қиѐсий содда гапни қнѐслайлик: (/) Аҳмад Раҳматдан яхши — (II)
Аҳмад Раҳматдан яхши ўқийди. Кўриниб турганидай, (I) гап биринчи турга мансуб
қиѐсий содда гап, (II) гап эса иккинчи турга мансуб қиѐсий содда гап. (I) гапда окнѐс
асоси яхши сўзп билан ифодаланган, (II) гапда эса яхши ўқийди бирикмаси билан
ифодаланган, шунинг учун ҳам (I) гапда қиѐс асосидаги белги анчайин умумий, яъни
компаратларга умуман яхшилик белгиси даражаланган ҳолда предикацияланган, (II)
гапда эса қиѐс асосидаги белги бирмунча аниқ, яъни компаратларга қиѐс асосида
даражаланган ҳолда предикацияланган белги ўқиш жиҳатдан яхшиликдан иборат. Демж,
соф киѐсий содда гапларнинг иккинчи туржда қиѐс асоси нисбатан аниқ-рок
ифодаланади. Яна қуйидаги маъноларни ҳам қиѐсланг: Насиба... мени жондан ортиқ
севади (X. Тўхтабоев). У.Воҳиддан бир-икки синф паст ўқирди (О. Ёқубов). Газетани
эркаклар аѐллардан кўп ўқийди («Тошкент оқшоми»).
Шуни ҳам айтиш керакки, соф қиѐсий содда гапларнинг бу турида қиѐс асоси
бевосита феъл туркумидаги сўз билан ифодаланиб, айни сифат ѐки равиш туркумига оид
сўзлар қиѐс асосидаги белгининг қиѐсланувчиларга тегишлилик (предикацияланиш)
даражасидаги муайян фарқнн кўрсатишга хизмат қилади. Шунинт учун ҳам бундай
қиѐсий содда гапларда қиѐси асосидаги белгининг аниқ ифодаланганлиги англашилиб
туради. Масалан, юқоридаги Газетани эркаклар аѐллардан кўп ўқийди гапидаги семантик
пропшицияни шундай тасаввур қилиш мумкин: «Аѐллар газета ўқийди», «Эркаклар
газетани улардан кўп ўқийди». Қиѐс асосидаги белги (ўқийди)нинг қиѐс субъекти ва
қиѐс эталонига тегишлилик даражасидаги муайян фарқ айни кўп равиши орқали
ифодаланган. Албатта, тапнинг кдѐсий бўлйб тузилишида бундай равиш ва сифатлар ҳал
қилувчи роль ўйнайди. Бундай сўзларнинг гапда ишгтироки деярли ҳолларда қиѐсий
тизимни тақозо этади. Ҳатто гап қиѐсий бўлмаганда ҳам бу сўзлар англатган маънода
муайян предметлар (воқеа, ҳодиса ва ш.к.) нинг маълум маънодаги қиѐси мавжудлиги ўз-
ўзидан фикран тасаввур қилинади. Масалан, Аѐллар оз ўқийди гапининг синтактик
www.ziyouz.com kutubxonasi
92
қурилиши қиѐсий эмас, аммо оз сўзи (Маъносига кўра муайян киѐслаш мавжудлиги
англашиларли, яъни аѐлларга тегишли айни ўқиш белгиеи бошқалар (албатта, эркаклар)
га тегишли нормал даражадаги ўқиш белгисидан кам.
Бу ўринда қиѐс узвларннинг мазкур қиѐсий сода гапларда синтактик ифодаланиши
маеаласига бирмунча аниқлик киритиш лозим. Тўланбой амаки ҳаммадан кўп
гапирарди (Саид Ахмад) қиѐсий содда гапни олсак, унда қиѐс субъеети ифодаси
(Тўланбой амаки) эга синтактик ўрнида, бевосита қиѐс асосини ифодаловчи гапирарди
феъли кесим синтактик ўрнида келган. Қиѐс эталони ифодаси эса алоҳида синтактик
ўринни эгаллай олмаган. Аммо деярли кўпчилик тилшуиослар бундан ҳолатларни
алоҳида синтактик ўрин-тўлдирувчи синтактик ўрнида сифатида талқин киладилар.
Масалан, А. Сулаймонов, X. Холиѐров ва Ш. Омонтурдиевлар Қишлоқ ѐшлари ҳаммадан
кўра бетиним ишларди (Ш. Рашидов) гапдаги ҳаммадан кўра бўлагини воситали
тўлдирувчи деб қарайдилар
1
. Бу бўлакни алоҳида синтактик ўринда деб қараш аслида
тўғри эмас. Чунки бу бўлак бевосита кесимга боғлана олмайди: ҳаммадан кўра
ишларди(?): аввалги гапда — ҳаммадан гапирарди(?). Демак, бу бўлак яхлит гап нуқтаи
назаридан тўлдирувчи эмас, бошқача қилиб айтганда, функционал тўлдирувчи бўла
олмайди. Агар у фуикционал тўлдирувчи бўла олмас экан, табиийки, утинг гапдаги
яхлит гап нуқтаи назаридан алоҳида синтактик ўрин ҳисобланиши мантиқан тўғри
эмас. Хуллас, бундай соф киѐсий содда гапларда қиѐс эталони алоҳида сўз шакли
(ҳаммадан) билан ифодаланса ҳам, бу сўз шакли алоҳида синтактик ўринни эгаллай
олмайди. Қиѐс эталони ифодасининг синтактик мақомини ѐелгмлашда қиѐс асосининг
анжқ ифодаланишида иштирок этувчи сифат, равиш туркумита оид оўзларният
синтактик матрмидан келиб чиқилади. Чунки қиѐс эталони ифодаси бевосита ана шу
сўзлар билан боғланиб келади, ва демак, бу сўзлар қатадай юинтакиик ўринни эгалласа,
қиѐс эталони ифодаси ҳам шу синтактизк ўринга киради, тўғрироғи, қиѐс эталони
ифодаси қиѐс асосининг ифодаланишида иштирок этувчи сифат, равиш туркумига оид
сўзлар билан биргаликда блоклашган ҳолда бир синтактик ўринни эгаллайди. Бу
синтактик ўрин эса айни сифат, равиш туркумига оид сўзларнинг маъноспга кўра деярли
ҳолларда ҳолдан иборат бўлади. Юқорида биз келтирган гапда қиѐс эталоии ифодаси кўп
равиши билан бирга даража миқдор ҳоли (ҳаммадан кўп) сиитактик ўрнида келган.
1 А б д у р а ҳ м о н о в Ғ., С у л а й м о н о в А., Холиѐров X., Омонтурд и е в Ж.
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. Тошкент, 1979, 67-бет.
Соф қиѐсий содда гапларда баъзан мазкур ҳолатдаги сифат, равишлар иштирок
этмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда қиѐс эталонни ифодасидан (кейин аввал, олдин,
бурун, кейин, сўнг каби кўмакчилар қўлланади. Бундай кўмакчилар тегишли равишлар
(пайт равишлари)нинг конверсияси иатижасида юзага келганлиги учун уларнинг
мазмунида қисман пайт маъноси ҳам сақланган бўлади. Шунинг учун ҳам қиѐс эталони
ифодасидан кейин аввал, олдин, бурун каби кўмакчилар келганда, асосйй
пропозициядаги ҳаражат (ҳолат)нинг олдин бажарилганлиги маъноси, кейин, сўнг каби
кўмакчилар (қўлланганда эса асосий пропозициядаги ҳаракат (ҳолат)нинг кейин
бажарилганлиги маъноси англашилади. Бошқача қилиб айтганда, қиѐсланувчилар учун
умумий бўлган белги-ҳаракат олдиима-кейин бажарилишига кўра фарқланади, ѐрдамчи
пропозицияда ҳам айни бир ҳаракат мутлақо тенг даражада амалга ошади, фақат бирида
олдин, иккинчисида кейин ѐки аксинча. Ана шунга, яъни қиѐс асосидаги белгининг
иккала қиѐсланувчига ҳам — қиѐс субъектига ҳам, қйѐс эталонига ҳам мутлақо тенг
даражада тегишлилигига кўра гап мазмунинг икки пропозициядан иборатлиги, демак,
гапдаги мазмуний синтактик номувофиқлик тез илғанади. Масалан: Болаларга оталардан
бурун оналар ѐпишишади (Й.Сулаймон).
Қиѐс эталонни мазкур кўмакчилар билан келган бундай қиѐсий содда гапларда
қиѐсланувчилар прспозицияларнинг фақат субъектларидангина ибораи бўлмайди. Айрим
ҳолларда киѐсланувчи пропозицияларнинг воситали объектларидан, ўрин белгиларидан
www.ziyouz.com kutubxonasi
93
(сирконстантларидан) ҳам иборат бўлиши мумкин. Албатта, шунгаа мувофиқ равишда
қиѐс субъектлари воситасиз, воситали тўлдирувчи, ҳол синтактик ўринларида
ифодаланадп, Бундай ҳолларда семантик пропозицияларнинг фақат бир (предикат) эмас,
балки икки (субъект ва иредикат) узви умумий бўлади. Ана шунга кўра бу
пропозициялар ўзаро жуда зич боғланган бўлади. Маоалан: Хуморхоним б\ қайсар
сигирдан кейин қора говмишни соғди (М. Маҳмудов).
Қиѐс эталони ифодаси маскур кўмакчилар билан келган соф (қиѐсий содда
гапларда қиѐсланувчиларнинг мазмуний жиҳатдан ҳамиша бир хил бўлиши асосий ва
ҳал килувчи ҳолатдир. Бошқача қилиб айтганда, бундай қиѐсий содда гапларда қиѐс
субъекти ҳам, қиѐс эталони ҳам ҳамиша бир турга оид предмет (воқеа, жараѐи ва ҳ. к.)
лардан иборат бўлади, яъни: шахс-шахс, жонли мавжудот— жонли мавжудот, қаттиқ
жисм —қаттиқ жисм, суюқлик—суюқлик, жой—жой ва ш. к. Мазкур синтактик
Қурилиш айни мазмунинг талабга жавоб берсагина, гапда қиѐслаш муносабати
ифодаланган бўлади, ва демак, гап қиѐсий содда гап ҳисобланиши мумкин. Аммо агар
синтактик қурилиш миқоридаги қиѐсий содда гапларнинг синтактик қурилиши билан
бир хил бўлса-ю, лекин таъкидланган мазмуний талабга жавоб бермаса, гапда (қиѐслаш
муносабати ифодаланмаган бўлади ва демак, бундай гал киѐсий содда гап ҳисоблана
олмайди.
Синтактик қурилиш жиҳатидан ўзаро ўхшаш бўлган қуйидаги икки содда гапни
солиштириб кўрайлик: Ўрток Кобозевдан кейин Собир Юсупов гапирди (О. Хусанов).
Уколдан кейин Хосият... равон нафас ола бошлади (Ў Усмонов). Биринчи гап қиѐсий
содда гап, чунки қиѐслана ѐтган номларнинг ҳар иккаласи ҳам шахсни билдиради. домак,
мазмуний жиҳатдан бир хил, яъни қиѐс субъекти Собир Юсупов сўзлари билан, қиѐс
эталони Кобозев сўзи билан ифодаланган. Қиѐсланувчилар мазмуний жиҳатдан ана
шундай бир хил бўлгани учун ҳам бир умумий белгига (гапирди) эга бўла олади.
Шунинг учун гапда қиѐслаш муносабати ифодалана олган, яъни мазкур икки шахс улар
учун умумий бўлган гапириш белгисига кўра қиѐсланган. Иккинчи гап эса киѐсий эмас,
балки одатий содда гапдир. Унда киѐслаш муносабатп ифодаланмаган, чунки синтактик
қурилиш аввалги гапнинг синтактик қурилишига ўхшаш бўлса ҳам, қиѐсланувчилар
ўряида келган номлар мазмуний жиҳатдан бир хил эмас, яъни Хосият—укол: шахс —
шахс эмас. Шунинг учун ҳам бу номлар бир умумий белги-ҳаракатга эга бўла олмайди,
кесим ўрнидаги нафас ола бошлади феъл шакли билан ифодаланган ҳаракат, табиийки,
мазкур икки ном учун умумий бўла олмайди, демаж, у қиѐс асюси эмэс. Демак, бу гапда
қиѐслаш муиосабати ифодаланмаган гап қиѐсий гап эмас.
Аммо мазкур икки содда гап қиѐсий ва қпѐсий эмаслигига кўра бир-биридан фарқ
қилса-да, синтактик курилишларидан ташқари яна бир умумийликка эга, яъни ҳар икки
содда гап қурилиши учун ҳам мазмуний-синтактик номувюфиқлик хос. Чунки мазкур
қиѐсий бўлмаган содда гапда укол сўзи пропозитив маънода
1
кўлланган бўлиб, бу маъно
алоҳида гап мазмунига тенг келади. Нутқдаги бу ҳолат, яъни бир сўзни нуткда ҳам аниқ
предмет ифодаси учун, ҳам ҳаракат ифодаси учун қўллаш мумкинлиги машҳур
семаснолог М. М. Покровский томонидан ўз
1 Пропозитив маъно, ушшг хусусиятлари ва типлари ҳақида Қаранг: Арутюнова Н.
Д. Предложение и его смьюл. М., 1976. с 70—80.
вақтида алоҳида кўрсатиб ўтплган эди
1
. Ана шунга, яъни мазкур укол сўзишшг
пропозитив маънода эканлигига кўра айни гаппинг мазмуни мураккаблашган,
пропозицияларнинг бири, яъни ѐрдамчиси синтактик қурилишда ихчамлашган ҳолда,
фақат уколдан кейин сўз формаси билан ифодаланган. Бу семантик пропозицияларни
«Хосиятга укол қилинди» ва «Хосият равон нафас ола бошлади» тарзида тушуниш
мумкин. Кўриниб турганидай, гапдаги семантик пропозицияларнинг предикатлари ҳам,
субъектлари ҳам умумий эмас. Агар предикатлар умумий бўлганда эди, гап қиѐсий содда
гап бўларди. Айни пропозициялар синтактик қурилишда тўлиқ ифодаланса, гап кўшма
гапга айланади ва демак, мазмуний-синтаетик номувофиқлик йўқолади: Укол қилингач,
www.ziyouz.com kutubxonasi
94
Хосият равон нафас ола бошлади. Бунда бош ва эргапт гапларнинг предикатлари тенг
(бир хпл) эмас, яъни қилмоқ — нафас олмоқ. Мазкур қиѐсий содда гапдаги
пропозициялар синтактик (қурилишда тўлиқ ифодаланса, гап кўшма гапга айланади ва
демак, мазмуний-синтактик номувофшчлпк йўқолади: Ўртоқ Кобозев гапиргач, Собир
Юсупов гапирди. Бунда бош ва эргаш гапларнинг предикатлагри тенг (бир хил), яъни
гапжрмоқ-гапирмоқ. Шунинг учун ҳам бундай қўшма гап деярли қўлланмайди, умумий
прадикатларнинг бири синтактик қурилишда қисқартирилади ва қиѐсий содда гап
шаклланиб, унда маакур мураккаб мазмун сақланиб крлаверади.
Қиѐс узвларининг тескари тартибда ифоддланиши ооф қиѐсий содда гапларнинг
ҳар икки типида ҳам кузатилади. Аммо бундай ифодаланиш соф қиѐсий содда
гапларнпнг иккинчи турида, яъни қиѐс асоси бевосита феъл билан ифодаланган турида
бўлганда, бу феъл сифатдош шаклини олади ва иккинчи даражали предикацияли
сифатдош ўрамлар юзага келади. Шунинг учун бу ҳолатга тўхталмайхмиз, фақат соф
қиѐсий содда гапларнинг биринчи турида қиѐс компонентлари тескари тартибда
ифодаланганда юзага келадиган маэмуний ва синтактик хусусиятларни (караб чиқамиз.
Қиѐс компоиентлари тескари тартибда ифодаланган содда гапларда қиѐс субъекти
ифадаси турли синтактик ўринларда келиши, қиѐс эталони ва қиѐс асоси ифодалари эса
ана шу ўринларнинг аниқловчилари вазифасида келиши мумкин. Масалан: Сигирнинг
елинига қўйдан каттароқ эчкемар ѐпишиб олган эди (Саид Ахлшд). Инимдан ортиқ
одамни душманимга тутиб бермайман (О. Юсупов ).
Мазмуний-синтактик номувофиқликка эга содда гап-ларнинг тилда мавжудлиги
шакл ва мазмуннинг диалектик бирлиги синтаксисда зиддиятли характерда бўлиши-ни
кўрсатади. Бу зиддиятнинг моҳияти эса муайяи мазмун узвлариддн айримлари
(асосийлари) нинг бевосита ифодаланиши ва айримларишшг бавосита ифодаланиши
ўртасидаги қарама-қаршиликдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |