Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ҲАРАКАТ НОМИЛИ ТИЗИМЛАР БИЛАН МУРАККАБЛАШГАН



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ҲАРАКАТ НОМИЛИ ТИЗИМЛАР БИЛАН МУРАККАБЛАШГАН
СОДДА ГАПЛАР 
 
Ҳаракат номи ҳаракат-ҳолатни предмет сифатида эмас, балки жараѐн ҳолида 
билдиради ва шу ҳаракат-ҳолатнинг атамаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу шахссиз 
феъл шакли бир томондан, мазмунан ҳаракат билдириш, ўтимлй-ўтимсизлик, нисбат, 
бошқариш каби феълга хос хусусиятлар билан характерланса, иккиичи томондан, 
отлашган ҳолатда қўлланиши, турлана олиши билан характерланади. 
Ҳаракат номи -(и)ш, -(у)в ва -моқ кўшимчалари билан ясалади. Аммо -(и)ш 
қўшимчаси билан ясалган шакл ўзбек тилида ўзининг жуда кенг қўлланиши, услубий 
жиҳатдан холислиги, лексик-семантик жиҳатдан мураккаблиги билаи бошқаларидан 
фарқланади. 
Ҳаракат номили тизимлар ҳам муайян гапнинг номинализация мақсадидаги 
кўчимидан иборат. Тилшунос А.Ҳожиев ҳам -(и)ш қўшимчаси билан ясалган ҳаракат 
йоми мустақил гапга тенг тизимни гапнинг кенгайтирилган бирор бўлаги вазифаси»да 
кўлланувчи тизимларга айлантиришда иштирок этншини алоҳида таъкидлайди. Бошқача 
қилиб айтганда, А. Ҳожиев ҳам ҳаракат номили тизимларни муайян гапнинг у ѐки бу 
тарздаги кўчими Сифатида баҳолайди
1
. Бундай кўчимда мустақил гапнинг гап бўлмаган 
тизимга айланиши баробарида денредикаци, юзага кѐлади: мустақил гапда мавжуд 
бўлган предикатив мазмун сезиларли даражада камаяди, яъни у иккиши даражали 
иредикацияга айланади. Ҳаракат номининг отлик хусусияти бениҳоя ортиқ, у отга жуда 
ҳам яқин. 
Предикатив мазмун даражасининг номинализация даражасига тескари нисбатда 
бўлишига кўра бундай ҳаракат номили тизимлардаги иккиичи «даражали предикация 
даражаси жуда ҳам кучсиз бўлади. Аммо шунга қарамасдан, иккинчи даражали 
предикацияли ҳаракат номили тизимлар ҳам муайян пропозицияни, мазмун 
муносабатини ифода этади. 
Иккинчи даражалй предикацияли ана шундай харакат номили тизимлар иштирок 
этган гап таркиби ҳам синтактик жиҳатдан соддалигича колгани ҳолда унинг мазмуний 
таркиби икки 
1 Ҳ о ж и е в А. Тўлиқсиз фсъл. Тошкент, 1970, 241—Й5-бетлар. 
иропозициянинг қўшилувида иборат бўлиб, мураккаблашади. 
Айтиш 
лозимки, 
иккипчи 
даражали 
предикацияли 
ҳаракат 
номили 
конструкциялар кучлн даражада номинализациялашганликлари учун ҳам деярли 
субстантив ҳолатда қўлланади. Бошкача килиб айтганда, асосий мазмун муносабатининг 
«ичига» муайян мазмуний узв сифатида киради. 
Иккинчи «даражали предикацияли ҳаракат номили тизимларни 2 гуруҳга 
ажратиш мумкин; 1) субъект бўлагига эга бўлган ва 2) субъект бўлагига эга бўлмаган 
ҳаракат номили тизимлар. 
Ҳаракат иомили тизимларшшг 1-гуруҳи гапда синтактик жиҳатдан эга 
вазифасини бажариб, асосий предиканинг субъектини ифода этиши мумкин, яънн 
тизимда ифодаланган пропозицня асосий проиозициянинг «ичига» субъект сифатида 
киради, унинг зарурий мазмуний узвига айланади. Бу ҳолат эса мазкур икки 
пропозициянинг зич алокага киришуви учун зарурий шароит вазифасини ўтайди. 
Бўнда ўз субъект бўлагига эга бўлган ҳаракат номили тизимнинг гапда эга 
вазифасида кела олиши айни гапда кесим синтактик ўрнини эгаллаган феълиинг 
маъноси билан боғлиқ, яъни ҳар қаидай маъноли феъл ҳам айни тизимларнинг гапда эга
синтактик ўрнида кэгаллашга йўл қўявермайди. Чунки бу тизимлар эга синтактик ўрнида 
келганда, гапнинг субъектнинг пропозитив ифодага эга бўлади. Проиозитив 
субъектнинг қўлланиш имконияти эса асосий предикатнинг семантикаси билан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


82 
чегараланади. Ўзбеки тилида, мисолларнинг кўрсатишича, шунингдек, умумий мантиққа 
кўра муайян физик ҳаракат ифодалайдиган феъллар деярли барча ҳолларда пропозитив 
Субъект қўлланишига имкон бермайдя. Албатта, бу ҳолат пропозитив субъектнинг 
мантиқан муайян физик ҳаракат учун бевосита бажарувчи бўла олмаслиги билан 
изоҳланади. Кесим ўрнидаги феълнинг маъноси умуман физик ҳаракатдан иборат 
бўлмаганда эса гапда пропозитив субъект ифодасининг кўлланиши учун имконият 
мавжуд бўлади. Масалан, турли ҳиссий, аффектив ҳолат, умуман, руҳий фаолият ва шу 
кабиларни ифодаловчи предикатлар пропозитив субъект билан боғлана олиш мумкин, 
чунки айни ҳолатлар учун муайян пропозициянинг субъект бўла олиши мантиқийдир. 
Демак, ана шундай семантикали феъллар кесим ўрнида келганда, гапдаги эга синтактик 
ўрнини ўз субъект бўлагига эга бўлган ҳаракат номили тизимлар эгаллаши мумкии. 
Масалан: Қодировнинг мағрурланиши Ойқизга ѐқмасди. (Ш. Рашидов) гапидаги кесим 
ўрнидаги феъл (асосий предикат) семантикасининг физик харакатдан иборат эмаслиги 
Қодировнинг мағрурланиши шаклидаги ҳаракат иомили тнзимнинг айни гапда эга 
синтактик ўрнини эгаллашига имкон берган. Бу ҳаракат номили тизим ўз субъект 
бўлагига эга, бу субъект бўлак қаратқич келишигидаги Қодировнинг сўз шакли билан 
ифодаланган. Бу тизимнинг гапдаги мазкур синтактик ўрнига кўра унда ифодаланган 
пропозиция асосий предикат (ѐқмади)нинг субъекти снфатида келган. Бошқача қилиб 
айтганда, бу пропозиция асосий иропозициянинг «ичига» субъект сифатида кирган
унинг зарурий мазмуний узвига айланган ва шу тарзда бу икки пропозиция ўзаро жуда 
зич алокага киришган. Мазкур гап синтактик жиҳатдан содда, лекин унинг мазмуний 
таркибн мураккаблашган, натижадд содда гапда кучсиз оемантик-синтактик 
номувофиқлик юзага келган. 
Бундай тизимларнинг тушум келишиги шаклида келиб, асосий предикатнинг 
воситасиз объектини (воситасиз тўлдирувчи) ифодалаш ҳоллари жуда ҳам кенг 
тарқалган. Бунда ҳам кесим синтактик ўриндаги феъл (асоснй предикат)нииг 
семантикаси ҳал килувчи роль ўйнайди: Мен бобомнинг... қадрдон қишлогимиз 
Қамчинда колишина жуда-жуда истар эдим (Н. Раҳмат). 
Ҳаракат номили тизимлар кўчирма гапли тизимларнк ўзлаштирма гапларга 
айлаитиришда ҳам жуда кенг қулланади. Бу ҳолат кўчирма гапнинг кесими -а // -й 
кўшимчаси билан ясалган ҳозирги-келаси замон феъли билан ифодаланганда 
кузатилади. Бунда кўчирма гап придикацияси иккничи даражали предикацияга айланади 
ва бу иккинчи даражали предикатив ифода ҳамиша асосиз предикатнинг воситасиз 
объектини ифодалаб келади. Албатта, бунда асосий предикат ҳамиша нутқ феълларидан 
иборат бўлади. Шунинг учун ҳам И.Қўчқортоев нутк феъллари мазмун валеитлигининг 
юзага чиқарувчиларидан бири сифатида тушум келишигидаги ҳаракат номили 
тизимларни таъкидлаб кўрсатади
1
. Демак, асосий предикат нутк феълларидан иборат 
бўлганда ҳам воситасиз тўлдирувчи вазифасида айни тизимларнинг қўлланиши учун 
имконият яратилади. Кўчирма гапда ифодаланган пропозиция айни тизим орқали
ифодаланиб, бу тизим гапда тўлдирувчи ўрнини эгаллар экан, синтактик қўшма гап 
синтактик содда гапга айланади. Аммо унинг мазмуний таркиби икки пропозициянинг 
қўшилуви тарзида мураккаблашади. Бунинг натижасида гапдаги мазнуний ва 
1Кучкартаев И.К.Валентньш анализ глаголов речи в узбскском языке. Ташкент, 
1977, с.50—58. 
синтактик қурилиш ўртасидаги мавжуд мувофиқлик бузилади ва номувофиқлик юзага 
келади. Масалан: «Икромжон Тошкентга кетади»,—деган эди раис гапи кўчирма гапли 
қўшма гап. Бу гап ўзлаштирма гап шаклида шундай ўзгаради: Раис Икромжоннинг 
Тошкентга кетишини айтган эди (Саид Аҳмад). 
Мазкур ҳаракат номили тизимлар турли келишик шаклларида келиб, гапда 
юқоридагилардан ташқари яна воситали тўлдирувчи, ҳол, баъзан аииқловчи синтактик 
ўринларини ҳам эгаллаб келиши мумкин. 
Субъект бўлаги бўлмаган ҳаракат номили тизимлар субъект жиҳатдан холис бўлиб, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


83 
улар ҳам турли келишик шаклларида келиб, гапда муайян синтактик ўринни эгаллайди, 
уларда ифодаланган мазмун муносабати аоосий мазмун муносабати таркибига муайян 
мазмуний узв сифатида киради ва демак, шу тарзда икки пропозициянинг кўшилуви 
амалга ошади. 
Шакл ва мазмун номувофиқлиги шарт феълли тизимлар билан мураккаблашган 
содда гапларда ҳам кузатнлади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish