МУРАККАБЛАШГАН СОДДА ГАПЛАРДА ШАКЛ ВА МАЗМУН
Содда гап таркибига турли сифатдош, равишдош, ҳаракат номи, шарт майлидаги
феълли ўрам (оборот)ларни киритиш натижасида бу гап курилиши мураккаблашиши
(ҳам пмкл, ҳам мазмун жйҳатидан) ва бундай ўрам (оборот) лардаги иккинчи даражали
www.ziyouz.com kutubxonasi
70
предикацняга кўра гаплар предикатив жамланиш юзага келиши мумкин; Ана шундай
ўрам (оборот)лар билан мураккаблашгаи содда гаплардаги бу предикатив жамланишга
кўра шу типдаги гапларнинг синтактик йақоминн белгилашда, яъни бундай гаплар
ҳатқиқатан ҳам синтактик жиҳатдан содда гапми ѐки эргаш гапли кўшма гапми,
дегап масалада, хусусан, туркологияда, қолаверса, бошқа тилшуносликларда ҳам узоқ
йиллардан бери кескин мунозара боради, бироқ, ҳанузгача ягона, тўғри, кўпчилик
томонидан тан олинган бир фикрга келинганича йўқ.
Бундай тизим (конструкция)лардаги, гарчи нккинчи даражали бўлса-да,
предикация айни тизимларни маълум даражада эргаш гап сифатида қўлланувчи
муайян тизимлар билан яқинлаштиради. Ана шундан келиб чиқиб, ўз эгасига эга
бўлган сифатдош ўрамларни аниқловчи деб талкин килнш тўғри эмас, бундай тизимлар
билан тўла маънодаги эргаш гаплар ўртасида тўлиқ тенгяик йўқ. Бу тизимларнинг «бош
гап» билан боғланишида эргаш гапларнинг бош гап билан боғланишидагига қараганда
сезиларли даражада фарқ бор. Айни пайтдн бу тизимлардаги кесим дсб каралгаи феъл
шаклларининг кесимлнк даражаси ҳам «бош гап »даги кесим билан айнан бир хил эмас.
Мазкур тизимларда муанян пропозиция ифодаланади. Бу пропозиция эса
ҳаракат ва унинг бажарувчиси ўртасидаги, белги ва белги эгасн ўртасидаги ва шу каби
муносабатлардан иборат бўладн. Шунинг учун ҳам бундай тизимларнинг бўлаклари
ўртасида, субъект — предикат алоқаси мавжуд, аммо уларда гап қурилишининг муҳим
эга-кесимлик белгиларининг йўқлиги бу бирликларнинг гап сифатида қаралишига
имкон бермайди. Мазкур субъект-предикат алокасига кўра бундай тизимларни иккинчи
даражали предикацияли тизимлар деб номлаш мумкин.
Ана шундай тизимларда предикатив бўлак вазмфасини фсълнинг шахссиз шаклларидан
ташқари бор, йўқ каби модал сўзлар, шунингдек, бошқа кўпгина бедги ифодаловчи
сўзлар ҳам бажариб келиши мумкин. Масалан: Буларни соч-соқоли оппоқ бир чол
қарши олди (А. Каҳҳор), Қалбида куйи бор одамлар ҳамма замонда яшайди (М.
Махмудов) гапларида оппоқ ва бор сўзлари предикатив бўлак вазифасида, яъня
иккинчи предикатни ифодалаб келган, бу бўлаклар иккиичи даражали предикацияли
тизимини шакллантирган. Бу тизимларга кўра мазкур содда гапларда семантик-
синтактик номувофиқлик юзага келган. Уларнинг семантик-синтактик хусусмятлари
ҳам иккинчи даражали предикацияли сифатдош ўрамларнинг семактик-синтактик
хусусиятлари билан деярли бир хил. Ҳатто уларда сифатдош шаклида қўлланиши
мумкин бўлган бўлмоқ боғламасининг ўрни ҳам сезилиб туради. Киѐсланг: соч-
соколи оппок (чол) —соч-соқоли оппоқ бўлган (чол); Қалбида куйи бор (одамлар)
—Қалбида куйи бор бўлган (одамлар). Шунинг учун ҳам иккинчи даражали
предикадияли сифадош ўрамлар билан мурак хисобланган содда гапларнинг семантик-
синтактик таҳлилидан келиб чиқадиган хулосаларни бундай тизимлар билан
мураккаблашган содда гапларга ҳам тўлиқ татбиқ этиш мумкин.
1. Қарапг: Колшанскпй Г. В. Проблемм противоречий в структуре языка. —
В кн.: Энгельс и язьшознание. М., 1972, с. 40.
2. К о л ш а н с к и й Г. В. Кўрсатилган мақола, 40, 5б-бетлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
71
Do'stlaringiz bilan baham: |