Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


СИНТАКТИК АЛОҚАГА КИРИШМАЙДИГАН СИНТАКТИК



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

СИНТАКТИК АЛОҚАГА КИРИШМАЙДИГАН СИНТАКТИК 
ШАКЛЛАР 
Гап таркмбида шаклий томондан бошқа бўлаклар тобе муносабатга киришмаса ҳам, 
лекин улар билан мазмуний томондан маълум муносабатда бўлган синтактик шакллар ҳам 
учрайди. Бундай синтактик шакллар анъзнавий тилшуносликда гап бўлаклари таркибига 
киритилмади. Чунки гап бўлакларига ажратишшшг бош мезоии бўлган тобеланиш 
(доминация) талабига жавоб бермас эди. 
Гап шакл ва мазмун муносабатидан ташкил топган мураккаб бутунлик саналар экан, 
мазмуштй бирликлар, албатта, шаклий бирликлар орқали ўз ифодасййи топади.. 
 
МАЗМУНИЙ МУНОСАБАТ 
 
Анъаиавий тилшунюсликда гап бўлаклари орқали атрибутив, объектив, релятив, 
предикатив каби мазмуиий муносабатлар нфодаланиши таъкидланади. Шу билан бирга
ундалма ва киришлар ҳам маълум муносабатларни ифодалайди. Лекин ундалма ва 
киришлар орқали ифодалангая мазмуний муиосабат бошқа мазмушш муносабатлардан 
тубдан фарқ килади. Атрибутив, объектив, релятив, предикатив муносабатлар гап орқали 
ифодаланаѐтган синтактик вазиятнинт (пропозиция, диктум) икки унсури ўртасидаги 
муносабат бўлса, ундалма ва киришлар ифодалаган муносабат гап орқали ифодаланаѐтган 
синтактик вазият ѐки унииг маълум унсури билан сўзловчи ўртасидаги муносабатдир. 
Шунииг учун синтактик шакллар ўртасида ифодаланадиган мазмуний муносабатни икки 
гуруҳга ажратши мумкин бўлади: 
1) объектив муносабат; 
2) субъектив муносабат. 
Ундалма ва киришлар субъектив муносабатни ифодалайди. 
Гап ифодалаган синтактик вазият ѐки унинг унсури билан сўзловчи ўртасида қандай 
мунсоабат мавжудлигига кўра, субъектив муносабатни яна иккига ажратиш Мумкин: 
1) ундаш (вокатив) муносабати; 
2) модал муносабат. 
Ундош муносабати 
Сўзловчи нутқ жараѐнида маълум воқелик ҳақида ахборот бериш (Давомида 
тингловчининг диққатини шу ахборотга жалб қилгиси, ѐки бу ахборотга қушимча равишда 
тингловчига ўзинипг маълум субъектив муносабатини ифодалагиси келиб қолиши 
мумкин. Ана шундай муносабат ундаш муиосабати саналади. 
Ундаш муносабати мавжуд бўлган гап мазмунан мураккаблашади. Объектив 
мазмунга – диктумга субъектив мазмун, сўзловчишшг ундаш муносабати қўшилади 
Масалан, Амма Роби опам қачон келадилар? (Ў. Ҳошимов ) 
Юқоридаги гапда сўзловчининг нияти Роби опанинг келиш ҳаракатининг рўй бериш 
иайтини аниқлаш. Бу воқеа ҳакида ахборот олиш мақсадида тингловчига — аммасига 
www.ziyouz.com kutubxonasi


60 
мурожаат қилиняпти, унинг диедати нутқ жараѐнига жалб қилиняпти. Ундалмали гапларда 
субъектлар миқдори ҳам кенгаяди: объектив вазиятдаги муайяи ҳаракатни юзага чиқарувчи 
субъектга тингловчи субъект қўшилади. 
Ундаш муносабати ҳам бир неча семаларни ичига олган мураккаб бутунлик 
саналади. У қуйидаги семалардан ташкил топиши мумкин: 
Ундаш семаси: Хўп, устоз, бораман, ҳозирча хайр. (Қутлибека) 
Эркалаш семаси: Биласанми, жоним, нақадар ширин, жанглар туфонида сени 
ўйламоқ. (К. С.) 
3. Кесатиқ семаси: Арпангизни хом ўрибмизми, бой? (Ҳ.) 
4. Дўқ-пўписа семаси: Ҳой зумрашалар, тўхта! (Ў. Ҳошимов ) 
5. Қарғаш семаси: Ҳе ҳаромилар, нима қилиб қўйдиларинг ва бошқалар. 
Бу семалар ичида ундаш семаси ҳаммасида такрорланадиган бирлаштирувчи сема
қолган семалар фаркловчи семалардир. 
Ундаш муносабати шаклий жиҳатдан ундалмалар оркали ифодалапади. Ундалма 
гаппииг шаклнй тузилиш бирлигидир. 
Сўзловчининг уидаш муносабатини ифодаловчи синтактик шакл ундалма саналади. 
Ундалмалар тингловчи шахсни ифодалаганлиги учун ҳам, одатда, шахс билдирувчи 
отлардан, баъзан нарса билдирувчи отлардан ва отлашгаи сўзлардан ифодаланади 1. 
Ундалма гапнинт бошка бирликлари билан тобе алоқага киришмайди. Шунинг учун 
ундалма иштирок этган гап фақат мазмун томондангина эмас, балки шаклий томондан ҳам 
мураккаблашади. Гап таркибида тобе алоқа билан биргаликда, тобе бўлмаган, грамматик 
алоқа ҳисобланмайдиган алоқа ҳам мавжуд бўлади. Бундай алоқани тилшунослар 
интродуктив алоқа деб номлайдилар. Демак, гап таркибидаги синтактик шаклларнинг 
алоқасини учга бўлиш мумкин: 
1)субординатив алоқа (тобеланиш); 
2)координатив алока (тенглашиш); 
3)интродуктив алока (мазмуний боғланиш). 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish