Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
МУРАККАБЛАШГАН ГАПЛАР 
 
Содда гапнинг таркибида ундалмалар, кириш ва киритма қурилмалар, 
ажратилган бўлаклар қатнашиб, содда гапни ҳам шаклий, ҳам мазмуний томондан 
мураккаблаштиради. Айрим муаллифлар уюшиқ бўлаклар иштирок этган гапларни ҳам 
мураккаблашган гаплар қаторига қўшадилар 1. 
Ўзбек тилшунослигида мураккаблашган гаплар биринчи марта проф. Ғ. 
Абдураҳмонов томонидан мураккаб гаплар атамаси остида ажратилди ва бундай гаплар 
содда гаплар билаи қўшма гаплар оралиғидаги алоҳида типдаги гаплар эканлиги 
таъкидланди 2. 
Мураккаб гаплар термини кўпрок кўшма гапларнииг турига нисбатан қўлланиб 
келинганлигидан, бизшнингча, содда гап доирасидаги буидай гапларга нисбатаи 
мураккаблашган гаплар атамасини қўллаган маъқулроқ. 
Ғ. Абдураҳмонов мураккаблашган гапларнипг бир қатор фаркли белгиларини 
ажратади. Хусусан, 1) мураккаб гапларнинг таркибида, асосий гап бўлакларидан 
ташқари, ажратилган бўлак ѐки ундалма, ѐки кириш бўлаклар бўлиши; 2) муракқаб 
гаплар орқали содда, биргина мақсад, ният ифодаланиб қолмай, мураккаб фикр 
ифодаланиши; 3) мураккаб гап таркибида икки хил предикатив бирлик, ҳукм бўлиши; 
бу предикатив бирлик ѐки ҳукмнинг бири асосий бўлиб, иккинчиси тўлиқ бўлмаган 
ҳукм, ярим предикативлик эканлиги; ҳукм гапнинг умумий мазмунидан англашилса, 
тўлиқ бўлмаган ҳукм, ярим предикативлик бу хил гапнинг ажратилган бўлаклари ѐки 
ундалмалари ва ѐхуд кириш бўлаклари орқали ифодаланиши 3. 
Гаи таркибидаги сиитактик шаклларнинг ўзаро гобеланиш алоқасига кўра гап 
бўлакларига ажратиш асосига эътироз билдирган айрим муаллифлар ундалма ва 
киришларини ҳам гап бўлаклари деб ҳисоблайдилар. Хусусаи, Ғ.Абдураҳмонов 
ундалма ва кириш қурилмаларининг хос гап бўлаги эканлигини таъкидлайди. 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай гап шакл ва мазмун бирлигидан иборат 
бўлганлиги сабабли мураккаблашишда ҳам бу икки томонни ҳисобга олиш лозим 
Шунга мувофиқ, мураккаблашувни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 
1) ҳам шаклий, ҳам мазмуний мураккаблашув; 
2) мазмуний мураккаблашув. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish