сифатида фойдаланилади. Тери ости ѐғ клетчаткаси одатда танада тенг
ривожланган, лекин туяларда бу орқасида (ўркачида) ва қўйларнинг думида
жойлашади.
Эпидермиснинг шох қаватидан шох ҳосилалар: жун, чангал тирноқ,
ясси тирноқ, туѐқ, шох ва тангачалар ҳосил бўлади.
Жун қоплами – сут эмизувчиларнинг
характерли хусусиятларидан
бири ҳисобланади. Кўпчилик даррандаларнинг терисини деярли ҳамма қисми
жун билан қопланган (лабларида, қўл, оѐқ кафтларида бўлмайди). Кишиларда
йўқолиб кетган, фил ва каркидонларда редукцияланган. Жун қоплами
термоизаляторлик, яъни иссиқликни сақлаш функциясини бажаради, сезиш
рецептори бўлиб хизмат қилади терини яллиғланишидан ва ҳар хил механик
таъсирлардан, паразитлардан сақлайди, тананинг аэро ва гидродинамик
хусусиятини яхшилади.
Жун эпидермис хужайралари ҳисобидан ривожаланади ва ўсиш
жараѐнида жун муртаги кориумга ботиб кирабошлайди (147 – расм).
Эпидермис муртагининг ташқи қавати жун халтасини ва ѐғ безларини ҳосил
қилади, муртакнинг ички қаватидан жуннинг ўзи ҳосил бўлади. Жун
эпидермиснинг пастки – ўсиш қават хужайраларининг кўпайиши ҳисобидан
ўсади. Аста-секин ташқи юзага чиқарилган жун хужайралари шохланади,
жуннинг базал қисмидан ташқари ҳаммаси ўлик ҳосила ҳисобланади.
Шаклланган жун (148-расм) икки қисмдан: тери устидан чиқиб турадиган
тана ва тери ичига ботиб кирган томирдан ташкил топган.
Жун жойлашган
юмшоқ ўзакдан, уни ўраб турадиган зич пўстлоқ қатламдан ва юпқа ташқи,
пўст қатламидан тузилган. Ўзак қатлами жуннинг марказий найи деб
аталувчи қисмни тўлдириб туради ва майда-майда тешикли юмшоқ
тўқимадан иборат, бу тўқима хужайралари орасида ҳаво бўлади. У жуда ҳам
мўрт бўлади, лекин ҳавоси борлигидан жуннинг иссиқлик ўтказишига анча
таъсир этади. Зич пўстлоқ қатлами жунни мустаҳкам чўзилувчан ва
эгилувчан қилади. Ниҳоят, жун пўсти, унинг остидаги жун қатламларини
ҳар-хил физик-кимѐвий таъсирлардан сақлайди. Жун томирининг учи
ноксимон шаклда бўлиб, жун сўғони деб аталади. Жун сўғонининг остки
қисми тирик хужайралардан ташкил топган бўлади. Жун сўғонининг асосига
қон томирларига бой бўлган жун сўрғичи кириб туради, бу жунни
озиқлантириш учун хизмат қилади. Жун томири чин терига анчагина ботиб
киради ва жун халтачада туради. Жун халтасининг жун томирига яқин қисми
эса жун халтаси деб аталади. Жун халтаси эпидермис ҳосилидир. Жун
халтасига ѐғ безининг йўли очилади ва ѐғ жунни ва терини мойлаб,
уларни
сув юқмайдиган қилади. Жун халтачасига бир тутам силлиқ мускул толалари
келиб бирикади, бу толаларнинг иккинчи учи чин терини устки юзасида
тарқалиб кетади. Бу мускуллар қисқарганда жун тиккайиб, дарранда
«ҳурпайиб» қолади. Кўпчилик даррандаларда жун тери юзасига
перпендикуляр (тик) бўлмай, бир оз ѐтиқ бўлиб туради. Бу ҳодиса ворс деб
аталади. Ер остида яшовчи баъзи даррандаларда ворс бўлмайди, масалан,
крот, кўрсичқонлар ер тагида олдинга ва кейинга қараб юрганда жун ҳар
томонга ѐнбошлайди. Жун халтасида нерв
толасинингсезувчи учлари
жойлашади.
Жун одатда гавдада маълум тартиб билан жойлашади. Одатда жунлар
ѐки ворс бош томондан думга қараб энкайган бўлади. Фақат дарахтларда
осилиб яшовчи ялқовларда ворс қорин томондан орқага қараб эгилган
бўлади.
Жун қоплами доим алмашиниб туради. Баъзи турларда бир йилда
икки марта – баҳорда ва кузда алмашинади. Масалан, тйинлар, тулкилар ва
кротларда. Бошқа турларда йилда бир марта алмашинади. Буларда баҳорда
жун тушгандан кейин ѐзда янги жун пайдо бўлиб, бу жун қишда тўлиқ
ривожаланади. Жун алмашиниши туллаш йўли билан ўтади.
Жун қопламининг алоҳида турини вибриссалар ташкил қилади. Бу
жуда узун, қаттиқ жун сезиш вазифасини бажаради ва кўпинча бошда (148-
расм) бўйин остида, кўкракда, баъзиларини (тйин) қорин томонида
жойлашади.
Жуннинг ўзгарган шакли бу ниналардир. Ниналар ҳимоя вазифасини
бажаради ва
хусусан, типратикан, ехидна ва айниқса жайраларда тараққий
этган бўлади.
Жун қопламининг асосийси тивит ва ўқ жун ҳисобланади. Кўпчилик
даррандаларда жун қопламининг асосини қалин ва майин тивит ташкил
қилади.
Тивит жунлар орасида узун ва йуғон ҳамда қаттиқ ўқ жунлар
жойлашади. Ер остида яшовчи кротлар, кўрсичқонларнинг жун қопламида ўқ
жунлар умуман бўлмайди. Аксинча буғу, тўнғиз ва тюленларда тивит
бўлмасдан фақат ўқ жунлар бўлади. Лекин бу ҳайвонларнинг болаларида
тивит бўлади.
Қуруқда яшовчи барча даррандаларнинг бармоқ ўчларида эпидермис ҳосилалари -
тирноқлари, чангал тирноқлари ва туѐқлари бўлади (149-расм). Дарахтда яшовчиларда
тирноқлари ўткир
ва кучли букилган, ерни ковлаб яшовчиларда – чўзилган ва ялпоқ
бўлади. Мушуксимонлар (гепарддан ташқари) тирноғи ичкарига тортиади. Кўпчилик
маймунларнинг тирноғи сербар ва ясси бўлади ва бармоқ учларини устидан қоплаб
туради, бунга тирноқ пластинкаси дейилади. Пастки юмшоқ қисмини ѐстиқча
дейилади, ѐстиқча чангал тирноқда анча кам тараққий этган. Чангал тирноқ
пластинкаси бармоқ учини ѐн томонларидан ўраб олиб, учи ўткир бўлиб қайрилиб
чиқиб туради. Ниҳоят бармоқ учини олдинги ва ѐн томонлардан ва пастки томондан
ҳам ўраб олган шох модда туѐқ ҳосил қилади. Туѐқда тирноқ пластинкасига мос
келадиган шох девор, шох таглик ва стрелка бўлади. Ҳўкиз, антилопа, қўй, эчкиларнинг
шохлари ҳам шох модда ҳосиласи ҳисобланади.улар эпидермисдан ҳосил бўлиб,
мустақил суяк ўқда жойлашади ва пешона суякларига бирикади. Бу шохларнинг ичи
бўш бўлиб, синса ѐки тушса, қайтадан тикланмайди. Буғуларнинг шохи суяк ҳосиласи
ва чин теридан ривожланади, бу шохлар ҳар йили тушиб туради. Баъзи бир сут
эмизувчиларнинг думида ва оѐқларида судралиб юрувичлардаги сингари шох
тангачалар тараққий этади (қопчиқлилар, ҳашоратхўрлар, кемирувчилар).
Эпидермал муртакдан сутэмизувчиларда
тери безлари ҳосил бўлади
ва бу безлар чин терига чўккан бўлади. Бир неча хил безлар фарқ қилинади.
Ёғ безлари узум боши шаклида бўлади, уларнинг чиқариш йўли жун
халтачасига очилади. Безнинг девори кўп қаватли эпителийдан тузилган ва ѐғ
секретини ишлаб чиқади, бу тери юзасини ва жунларни ѐғлаб
туради ва
жунни эластиклигини сақлайди
Тер безлари най шаклида бўлиб, девори бир қаватли эпителийдан ташкил топган. Тер
безининг чиқариш йўли тери юзасига ѐки жун халтачасининг устки қисмига очилади.
Бу безнинг эпителий хужайралари тер ишлаб чиқади. Тернинг 97-99 % ни сув ташкил
қилади. Бу сувда мочевина ва креамин, ѐғ кислотаси ва туз эриган бўлади.
Шундай қилиб тер билан биргаликда парчаланиш маҳсулотлари ҳам
ажратиб чиқарилади, лекин тер безининг асосий функцияси гавда ҳароратини
бошқаришдир, яъни тана қизиганда тер парланади ва гавдани совутади. Тер
ажралишини бош ва орқа мияларнинг иссиқлик маркази бошқариб туради.
Тер безлари маймунлар ва туѐқлиларда яхши ривожланган, итлар мушуклар,
кемирувчиларда нисбатан суст ривожланган, китсимонларда, ялқов ва
яшчерларда умуман ривожланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: