Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Ҳид безлари шаклан ўзгарган тер безидан ѐки ѐғ безидан ѐки ҳар 
иккала без комбинациясидан ҳосил бўлади. Бундай безлар сусарларда ва 
америка скунсларида яхши ривожланган. Ҳид безлари жуда қуланса секрет 
ажратади, бу секрет бир томондан, ҳайвоннинг ўз-ўзини ҳимоя этиши учун 
хизмат қилса (америка скунслари, биздаги сассиқкўзанлар), иккинчи 
томондан, ҳар хил жинслар бир-бирини ахтариб топиши учун ѐрдам беради: 
эркак кабаргаларда қориндаги махсус қопчада, вихухоль ва бобрларда дум 
остида бўладиган мускус безлар, кўпгина кавш қайтарувчилар (буғу, қўй, 
кийиклар)нинг ѐш халтачалари ва туѐқ безларида ҳид қолдириб, бир тур 
индивидларни ахтариб топишга ѐрдам беради.
Сут безлари ҳамма сутэмизувчиларнинг урғочиларида тер безининг 
ўзгаришидан ҳосил бўлади. Бир йўллиларни (ўрдакбурун ва ехидна) сут бези 
найга ўхшаб тузилган ва гуруҳ бўлиб жойлашган. Ўрдакбуруннинг қорнида, 
ехиднанинг чотида халтачада жойлашади. Эмчаклари бўлмайди ва сут 
безининг чиқариш йўли қориндаги майдончага ѐки халтачага очилади. 
Болалари бу ерлардан сутни ялаб олади. Қолган даррандаларда сут безлари 
анча мураккаб тузилган, узум бошига ўхшаш шаклга эга ва чиқариш йўллари 
эмчакларга очилади. Эмчак баъзи бир турларида икки қатор бўлиб, 
кўкрагидан то чотигача жойлашади (ҳашоратхўрлар, йиртқичлар, 
кемирувчилар), бошқаларининг фақат кўкрагидаги жуфти сақаланди 
(маймунлар, кўршапалаклар) ѐки фақат чотида сақланади. Кўпчилик 
туѐқлиларнинг ўнг ва чап сут безлари чотида қўшилиб елин ҳосил қилади, 
иккита ѐки тўртта эмчаги бўлади. Эмчакнинг сони 2 тадан 12 жуфтгача 
бўлади ва тахминан туғилган болаларининг сонига мос келади. 
Шундай қилиб сутэмизувчиларнинг тери қоплами жуда кўп 
вазифаларни бажаради. Тери безларининг секретлари терини юпқа парда 
каби қоплаб олиб, унинг эластиклигини таъминлайди, ҳўлланишдан ва 
инфекция киришидан сақлайди; секретларнинг ўткир ҳиди тур ичидаги 
муносабатларда муҳим рол ўйнайди. Эпидермиснинг шох қавати терини 
механик шикастланишлардан ҳимоя қилади, сув йўқолишини камайтиради. 
Жун қоплами ва тери ости ѐғ клетчаткаси иссиқлик йўқотишни камайтиради, 
тана ҳароратини доимий бўлишини ушлаб туради. Бундан ташқари, тери ости 


ѐғ клетчаткаси заҳираси энергия резерви бўлиб хизмат қилади. Тер 
безларининг фаолияти терини сув-туз алмашинувида ва терморегуляцияда 
иштирокини аниқлайди. Сувда яшовчи сут эмизувчиларнинг тери ва жун 
қоплами уларнинг гавдасини гидродинамик сифатини оширади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish