аппарати таркибидан чиқиб, ўрта қулоқдан
жой олади ва иккинчи эшитиш
суякчаси-болғача (malleus) суякка айланади.
Мия қутисининг энгса қисмидаги тўртта энгса суяклар қўшилиб,
умумий энгса суякни (Occipitale) ҳосил қилади ва катта энгса тешигини ўраб
туради ҳамда иккита энгса бўртмани ҳосил қилади. Қулоқ суяклари қўшилиб
жуфт тош (Petrosum) суягини ҳосил қилади. Мия қутисининг остини тоқ
асосий понасимон суяк ва олдинги понасимон (praesphenoideum) суяклар
ҳосил қилади. Бу суякларнинг олдинги қисмида, яъни ҳидлов бўлимида тоқ
панжара (ettmoideum) суяги тараққий этади. Кўзларининг олдинги паст
қисмини жуфт кўз-понасимон ва қанотпонасимон суяклар ташкил қилади.
Мия қутисининг қопқоғини жуфт тепа, пешона, ѐш (lacrimalе), бурун
ва тоқ тепа оралиқ суяклари ҳосил қилади. Мия қутисининг ѐн томонларини
асосий қисмини жуфт тангача суяк ва уларнинг ҳар биридан чиққан кучли
ѐноқ ўсимталари ташкил қилади. Бу ўсимталар ѐноқ суяги билан қўшилади,
ѐноқ суяги эса ўз навбатида устки жағ суягига қўшилиб кетади. Мия
қутисининг тагини жуфт танглай ва қанотсимон ҳамда тоқ димоғ
суяклари
мустаҳкамлаб туради. Жағ оралиқ суяги кўпчилигида устки жағ суяги билан
қўшилиб кетади. Ўрта қулоқ атрофини сут эмизувчиларга ҳос бўлган ноғора
(tympanicum) суяк қоплаб туради.
Ҳамма сут эмизувчилар учун қаттиқ суяк танглайнинг ҳосил бўлиши
характерли бўлиб, бу бурун йўлини оғиз бўшлиғидан ажратиб туради. Суяк
танглай, танглай суяги ҳамда жағоралиқ ва устки жағ суякларининг танглай
ўсимталарини қўшилишидан ҳосил бўлади. Суяк танглайнинг ҳосил бўлиши
туфайли хоаналар ҳиқилдоқ томон силжийди, бу оғизда овқат бўлганда ҳам
нафас олишга имкон беради. Сут эмизувчиларнинг суяклари орасидаги чок
умрбод сақаланди.
Сут эмизувчиларнинг елка камари нисбатан содда тузилган. Елка
камари, баъзи турларида фақат курак суягидан иборат бўлади. Чунки ўмров
суяги йўқолиб кетади. Фақат бир йўллиларда коракоид алоҳида суякдан
иборат. Ўмров суяги оѐқлари турли хил вазифани бажарувчи
даррандалардагина бўлади. Масалан, маймунларда. Олдинги оѐқлари бир
йўналишда, яъни гавдасининг ўқига паралелл бўлган йўналишда ҳаракат
қилувчи даррандаларда (туѐқлиларда) ўмров суяги бўлмайди. Чаноқ камари
иккита исмсиз (innaminata) суякдан ташкил топган бўлиб, буларнинг ҳар
бири ѐнбош, қуймич ва қов суякларининг қўшилишидан ҳосил бўлади.
Чаноғи ѐпиқ, ҳар иккала томоннинг қуймич ва қов суяклари ўзаро қўшилиб
симфизис ҳосил қилади.
Жуфт оѐқлар скелети қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг
беш панжали оѐқлари принципида тузилган. Судралиб юрувчилардан фарқли
ўлароқ ва амфибиялардаги сингари сут эмизувчиларнинг олдинги оѐқларини
ҳаракатчан буғуми елка олди суяклари билак билакузук суягининг проксимал
қатор
суяклари орасида жойлашган, орқа оѐқларида эса болдир суяги ва
товон бўлимининг проксимал қатори суяклари орасида жойлашади. Иккинчи
томондан турли тарзда ҳаракат қилишга (югуриш, сакраш, сузиш, учиш)
мослашганлиги муносабати билан сут эмизувчилар айрим гуруҳларининг оѐқ
скелети ниҳоят даражада ихтисослашган бўлади (152-расм), яъни оѐғини
баъзи бўлакларини ўзгариши, суякларнинг тузилиши ва қалинлиги,
бармоқларнинг сонини қисқариши ва тузилиши ўзгаради. Кўршапалакларни
2-5 бармоқ фалангалари ниҳоят даражада узайиб кетади, бу бармоқлар ораси
парда билан тортилиб, қанот ҳосил қилади. Кротларнинг олдинги оѐқлари
ҳақиқий ерни ковловчи асбобга айланган. Маймунларнинг панжа ва
товонлари ушлашга мослашган, кенгуру ва қўшоѐқларнинг кейинги оѐқлари
– сакрашга, туѐқлиларнинг оѐғи
тез югуришга, китларнинг кураклари
сузишга мослашган. Оѐқларнинг узайиши ҳайвоннинг тез ҳаракатини
таъминлайди ва бу одатда кафт ва товон бўлимларини узайиши билан амалга
ошади (153-расм). Товонда юришдан бармоқда юришга ўтиш, туѐқлиларда
эса фалангада юришга ўтиш, ҳаракатни (югуришни) тезлаштиришга олиб
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: