Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Эшитиш органи (155-расм). Сут эмизувчиларнинг эшитув органи ўта 
мураккаб тузилган ва уч бўлимдан: ички, ўрта ва ташқи қулоқлардан ташкил 
топган. Ташқи қулоқ фақат сут эмизувчиларга хос бўлиб, ноғора суяк билан 
ўралган узун найдан иборат, унинг бир учи ташқарига очилса, иккинчи учи 
ноғора парда билан қопланган. Қулоқ супраси ва най овоз тўлқинларини 
ушлаб беради. Ўрта қулоқ бўшлиғида учта эшитиш суякчалари жойлашади. 
Бу суякчалар ҳаракатчан тарзда занжирдек бирикиб туради. Ўрта қулоқда 
овоз тўпланиб ички қулоққа ўтади. Бу тузилишда яхши ривожланган 
чиғаноқлар ва нозик толалардан иборат бўлган кортиев органи бўлишини 
қайд қилиш лозим. У чиғаноқ найчаларига тортилган бир неча минг толадан 
иборат бўлади. 
Ҳид билиш органи ҳам бошқа умуртқалиларга нисбатан кучли 
ривожланган. Улар шу органи ѐрдамида овқат топади, эркак ва урғочилари 
бир-бирини ҳидлаб топади, душманини пайқайди. 
Сут эмизувчиларнинг анча узун нафас бўлимида бир қанча мураккаб 
тузилган бурун чиғаноқлари бор. бурун чиғаноқларида нафас учун олинган 
ҳаво иситилади, чет моддалар ушлаб қолинади,. Ҳидлов бўлими нафас 
бўлимидан кейин жойлашган ва ҳидни бир неча юз метрдан ва ҳатто ер 
остидан сезади. Фақат китларда ҳидлаш бўлими анча редукцияланган. 


Кўриш органи. Сут эмизувчиларнинг кўриш органи (156-расм) 
бошқа сезув органларига нисбатан соддароқ тузилган, кўз тароғи йўқ, 
аккомодация ҳодисаси киприксимон мускулинг қисқариши натижасида кўз 
гавҳари шаклининг ўзгариши туфайли юзага келади. Кўзнинг ривожланиши 
ва кўриш ўткирлиги албатта ҳайвонларнинг турмуш тарзига боғлиқ. 
Кундузи ҳаѐт кечирадиган ва очиқ жойларда яшайдиган кўпчилик 
даррандаларнинг кўзи катта бўлади ва асосан ахборотни кўриш канали 
орқали олади. Ўрмонда ўт орасида яшовчиларда кўришнинг аҳамияти 
сусаяди. Ер остида яшовчи даррандаларнинг кўзи кўрмайди ва тери остига 
яшириниб қолади (крот, кўрсичқон). Китларда кўз яқин масофадан кўришга 
мослашган. 
Шу билан бирга даррандаларда муҳим мосланмалар – бинокуляр 
кўриш, яъни икки кўзининг фокусини бир предметга тўғрилаш лаѐқати юзага 
келади, бошқа умуртқали ҳайвонларнинг ҳар қайси кўзи алоҳида-алоҳида 
кўради, яна бош мия ярим шарларининг энгса бўлимида иккиламчи янги 
кўриш маркази пайдо бўлади. Ниҳоят, экологик хусусиятларга мувофиқ, 
тунда ва кундузи фаол ҳаѐт кечирадиган сут эмизувчилар кўзининг тузилиши 
ва функцияси бошқача бўлади. Тунги сут эмизувчилар кўз олмасининг кўп 
қисмини ташкил қилган кўз гавҳари катта ва буларнинг кўзи жуда ўткир 
бўлади. Кундузги ҳайвонларда кўзнинг ўткирлиги ошади, бу хусусият 
кўзнинг аксинча мослашиши натижасида юзага келади. Уларда кўз 
олмасининг ичидаги бўшлиқ худди одамдаги сингари, жуда катта, кўз 
гавҳари эса кичкина бўлади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish