Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Нафас олиш органлари. Сут эмизувчиларда ҳам қушлардаги каби 
ягона нафас олиш органи бўлиб ўпка хизмат қилади. Фақат 1 % кислород 
тери қон томирлари орқали олинади. Бурун бўшлиғи даҳлиз, нафас ва ҳидлов 
бўлимларидан ташкил топган. Даҳлизда ҳаво билан кираѐтган катта чанг 
таначалари ушлаб қолинади. Майда чанг таначалари нафас бўлимида 
ушланади, чунки унинг деворида киприкли эпителийдан ташкил топган 
шилимшиқ парда бор. ҳаво бурун чиғаноқлари бурмаси орасидан ўтади, 
ҳўлланади ва исийди. Ҳидлов бўлими бироз кенгаяди ва бунга `yнинг девори 
ҳисобидан ҳосил бўлган бўртмалар кириб туради. Ҳаво хоаналардан ўтиб, 
ҳиқилдоққа тушади. Ҳиқилдоқнинг асосида ҳалқа шаклидаги узуксимон 
тоғай жойлашади. Ҳиқилдоқнинг олдинги ва ѐн деворини фақат сут 
эмизувчиларга хос бўлган қалқонсимон тоғай ҳосил қилади. Жуфт 


чўмичсимон тоғайлари ҳиқилдоқнинг орқа томонида жойлашади. 
Қалқонсимон тоғайнинг олдинги қиррасига юпқа ҳиқилдоқ қопқоғи 
жойлашади, бу ҳалқумдан овқат ўтганда ҳиқилдоққа кириш йўлини тўсиб 
туради. Бу тоғай ҳам фақат сут эмизувчиларга хосдир. Узуксимон ва 
қалқонсимон тоғайлар орасида халтасимон бўшлиқ-ҳиқилдоқ қоринчалари 
жойлашади. Товуш пардалари қалқонсимон ва чўмичсимон тоғайлар 
орасидаги шилимшиқ пардали қаватлар шаклида жойлашган (160-расм). 
Ҳиқилдоқ трахеяга очилади. Трахеяни тоғай ҳалқалар ушлаб туради. Трахея 
иккита бронхларга бўлинади. Бронхлар ўпкаларга кирар экан, иккинламчи 
тартибдаги бронхларга бўлинади, булар эса учламчи ва тўртламчи 
тартибдаги бронхларга бўлинади. (161-расм). Энг майда найчалар – 
бронхеоллар алвеоллар билан тугайди. Ўпканинг бундай тузилиши унинг 
нафас олиш юзасини кенгайтиради. Сут эмизувчиларда ўпканинг нафас олиш 
юзаси тери юзасидан 50-100 марта кўпдир. 
Сут эмизувчиларда нафас олиш механизми икки хилда юз беради. Бир 
томондан, ҳамма амниотлардаги сингари кўкрак қафасининг кенгайиши ва 
торайиши орқали юзага келса, иккинчи томондан диафрагманинг пастга 
тушиши ва юқорига кўтарилиши натижасида ҳам содир бўлади. Нафас олиш 
сони ҳайвоннинг катта-кичиклигига ва моддалар алмашинувининг 
жадаллигига боғлиқ. Масалан, отда 1 минутда 8-18, каламушда 100-150, 
сичқонда 200 мартага тенг. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish