15-маъруза моддалар алмашинувининг бошқарилиши режа



Download 330,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana23.02.2022
Hajmi330,33 Kb.
#125386
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
модда алмашинув жараёнининг бошқарилиши



15-МАЪРУЗА 
 
Моддалар алмашинувининг бошқарилиши

РЕЖА 
 
1.Распад белков в тканях. Внутриклеточный гидролиз белков. 
2. Пути распада аминокислот до конечных продуктов 
3. Биосинтез заменимых аминокислот
4. Биосинтез белка 
 
 
Организмда моддалар алмашинувининг изга солиниши кўп босқичларда 
давом этса хам, бошқарилишнинг алоҳида иккита тури диққатга сазовордир. 
Улардан бири фермент-оқсил синтезига ташқи муҳитнинг таркибий 
қисмлари бевосита таъсир қилади. Модда алмашинувининг бундай 
бошқарилуви индукция ва репрессия тизимларига асосланган. Регуляторли 
ферментларнинг синтези ва парчаланиши гормонлар орқали ҳам 
бошқарилади.
Моддалар 
алмашинувининг 
бошқарилишидаги 
иккинчи 
йўл 
биринчисига нисбатан тезкор бўлиб, битта ѐки бир нечта ферментларнинг 
фаоллигига боғлиқ. Моддалар алмашинувидаги метаболитик занжирнинг 
бошланғич ва якунловчи босқичларидаги мультифермент таркибидаги 
регулятор энзимларга боғлиқ. Мазкур жараѐндаги регулятор ферментлар 
реакцияларни бир томонлама орқага қайтмайдиган тизим асосида олиб 
боради. Бундай бошқарилиш ижобий (активация) ѐки салбий (ингибирланиш) 
бўлиб, унинг амалга оширилиши сўнгги маҳсулот орқали амалга ошади. 
Шундай қилиб, моддалар алмашинувининг ингибитор турини тескари 
боғланиши асосидаги ингибирланиши ѐки ретроингибирланиш деб аталади. 
Катаболизмнинг 
бундай 
бошланғич 
ингибирланиши 
аллостерик 
самарадорликка боғлиқ. Аллостерик ингибирловчи ферментларга Кребс 
ҳалқасидаги изоцитратдегидрогеназа, гликозилдаги фосфофруктокиназа, 
пурин 
нуклеотидларининг 
синтезида 
қатнашувчи 
фосфорибозилпирофосфатсинтетазалар мисол бўлади.
Регулятор ферментларнинг фаоллиги фақат аллостерик йўл билан 
бошқарилишидан ташқари, яна фосфорланиш ва дефосфорланиш асосида 
ҳам амалга ошади. Масалан, гликогенфосфорилазанинг фосфорланиши уни 
фаол ҳолатга келтирса, гликогенсинтетазани эса ингибирлайди. Демак, айрим 
ферментларнинг регулятор хусусиятлари икки томонлама бўлиб, модда 
алмашинувининг бир йўлини фаол ҳолга келтирса, иккинчи йўналишини 
тўхтатади. Моддалар алмашинувининг бошқарилишида муҳим ўринни яна 
ҳужайрадаги компартментланиш эгаллайди. Ҳужайрадаги метаболизмнинг 
муайян қисмларида (компартментларида) фазовий мембраналар орқали 
чегараланишини 
компартментланиш 
деб 
аталади. 
Ҳужайрадаги 
мембраналарнинг селектив танлов асосида модда ва ионларнинг ўтказиш 
хусусияти аксарият кўп метаболитларнинг тақдирини белгилаб беради. 


Моддаларнинг трансмембрана асосида ташилиши ва уларнинг тезлиги 
мембраналар билан бўладиган муносабати ҳужайрадаги метаболитик 
йўлларнинг йўналишига, уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. 
Моддалар алмашинувининг метаболитлар орқали бошқарилиш турлари 
кўп бўлиб, айрим моддаларнинг камлиги ѐки кўплиги реакцияларни 
тезлаштиради ѐки тўхтатади. Масалан, гетеротроф организмларда оқсил 
синтезининг ҳажми алмашмайдиган аминокислоталар синтезига боғлиқ.
Моддалар алмашинувининг изга солинишида метаболитларнинг ўзаро 
муносабати ва рақобатлашуви муҳим аҳамият касб этади. Юқорида 
таъкидланганидек, 
ҳужайрадаги 
асосий 
метаболитларга 
ПУК, 
шавеллевосирка кислота, α-кетоглутар кислота, ацетил-КоА, глюокзо-6-
фосфатлар кириб, уларнинг модда алмашинувида роли ниҳоятда катта. 
Моддалар алмашинуви изга солинишида кичик молекулали биологик 
фаол (витамин, коферментлар ва бошқалар) моддаларнинг иштироки йўқ 
эмас.
Модда алмашинувининг изга солинишида метаболитларнинг индуктор 
ва корепрессор орқали оперон босқичи асосида бошқарилишини эслатиш 
мумкин. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, метаболитик жараѐнларнинг 
бир бутунлиги ташқи муҳит таъсирида бўлиб, тирик организмларда ички 
ҳолатни бир меъѐрда сақлаш биокимѐвий гомеостаз бўлиб, бу тирикликнинг 
муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. 

Download 330,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish