15-маъруза моддалар алмашинувининг бошқарилиши режа



Download 330,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana23.02.2022
Hajmi330,33 Kb.
#125386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
модда алмашинув жараёнининг бошқарилиши

Лактотроп гормони (пролактин). Пролактин битта полипептид 
занжиридан иборат бўлиб, таркибида 199 та аминокислота қолдиғидан 
ташкил топган, молекуляр массаси 23кДа. Молекуласида 3 та дисульфид боғ 
тутади. Мазкур гормон сут безларининг ривожланишини ва лактацияни 
тезлаштиради. У ички аъзоларнинг ўсишини, сариқ тана секрециясини 
тезлаштириб, эритропоэтик таъсирга эга. 
Меланоцитстимулловчи гормон. Гормон 13 та аминокислота 
қолдиғидан иборат. У гипофизнинг ўрта қисмида синтезланади. 
Меланоцитстимулловчи гормон тирозинни пигмент - меланинга айланишини 
бошқаради. Бу гормон Африка халқларида юқори фаолликка эга. 
Вазоприссин. Вазоприссин кимѐвий таркибига кўра нонапептид бўлиб, 
гипофизнинг орқа бўлагида ишлаб чиқарилади. 
Вазоприссин буйракнинг дистал каналчаларида сувнинг қайта 
сўрилишини таъминлаш орқали сув алманишувини бошқариб туради ва қон 
зардобининг осматик босимини бир хилда сақланиб туришига имкон беради. 


Бу гормон яна силлиқ мускуллар қисқаришини таъминлайди. Агар у 
етишмаса, ҳаддан ташқари кўп миқдорда сийдик ажралади, бундай жараѐн 
қандсиз диабет касаллиги дейилади. 
Окситоцин. Окситоцин ҳам худди вазопрессин сингари гипофизанинг 
орқа бўлаги гормони бўлиб, кимѐвий табиатига кўра нонапептиддир. 
Окситоцинда ҳам вазопрессиндаги сингари 1 ва 6 ҳолатдаги цистеин 
қолдиқлари ўзаро дисульфид боғ хосил қилади. Гормоннинг фаоллиги 
дисульфид боғига боғлиқ. Окситоцин бачадоннинг силлиқ мускуллари 
қисқаришини 
таъминлаб 
туғишни 
енгиллаштиради. 
Сут 
безлари 
альвеолалари атрофидаги мушак толаларининг қисқаришини таъминлаб, сут 
ажралишида иштирок этади. 
Ошқозон ости безининг гормонлари 
 
Инсулин. Ушбу гормон биология тарихида биринчи марта сунъий 
синтезланган оқсил ҳисобланади. Унинг молекуласи иккита полипептид
занжирдан ташкил топган бўлиб, А занжири 21та, В занжири 30 та 
аминокислота қолдиғидан иборат. Гормон ҳайвонларнинг ошқозон ости бези 
лангерханс оролчасининг 

ҳужайраларида тўпланади. Унинг молекуляр 
массаси 5,7 кДа. Инсулин углевод, ѐғ ва оқсиллар метаболизмни бошқаради. 
Бу гормон етишмаганда ошқозон ости бези диабет касаллиги билан 
касалланади. Бу касалликда қонда глюкоза миқдори ошиб, 3-5% гача, айрим 
ҳолларда унинг миқдори ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бундай беморлар 
қонида 
глюкоза 
миқдори 
кўп 
бўлишига 
қарамасдан 
гликоген 
синтезланмайди, аксинча, парчаланиши кучаяди. Ҳужайра кўп миқдордаги 
глюкозани ўзлаштира олмайди. Натижада организм глюкозадан энергия 
манбаи сифатида фойдалана олмайди. Буларнинг ҳаммаси метаболитик 
жараѐнларда чуқур ўзгаришларни келтириб чиқаради. 
Ҳужайра мембранасида инсулин рецептори бўлиб, у тетрамер шаклида
икки 

ва икки 

суббирликлардан иборат. Бу суббирликлардан бири 
тирозиназа фаоллигига эга. Инсулин 

суббирликлар билан боғланиб, 
гормон-рецептор комплекси ҳосил бўлади. Мебранадаги тетрамер 
конформациясининг ўзгариши 

- суббирликнинг фермент фаоллигини 
оширади. Тирозиназа мембрана оқсилларининг фосфорлаши натижасида 
мембранада канал ҳосил бўлиб, шу йўл орқали глюкоза ва бошқа 
метаболитлар ҳужайрага киради. Бу рецепторнинг гормон билан 
муносабатини инсулин рецепторининг рециклизацияси дейилади.

Download 330,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish