Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


 – Ҳартумлилар туркуми – Proboscidea



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

14 – Ҳартумлилар туркуми – Proboscidea 
Хартумлилар ҳозирги замонда қуруқликда яшаѐтган ҳайвонларнинг энг каттаси бўлиб, 
баландлиги 3-4 м га, массаси 4-5 т га етади. Буларнинг бурни ва устки лаби қўшилиб 
узун хартум ҳосил қилади. Хартумнинг асоси тоғайдан ташкил топган. Қолган қисми 
тери – мускулдан тузилган. Фил хартуми билан буюмларни пайпаслайди, ҳидлайди. 
Оѐқлари беш бармоқли, кичик туѐқли ва устунсимон. Оѐғининг тагида тери остида 
ярим қуюқ (желесимон) модда бўлиб, бу юрганда эгилувчанлик беради ва шовқин 
чиқармайди. Териси қалин ва ҳозирги замонда яшаѐтганларида жунсиз бўлади. Устки 
жағининг ҳар иккала томонидан биттадан курак тишлари умрбод ўсиб туради ва узун 
дандон деб аталадиган тиш оғиздан чиқиб туради. Жағларида биттадан озиқ тишлари 
фаолият кўрсатиб туради, улар етилгандан кейин янгиси билан алмашинади. Кескич 
тишлари йўқ. 
Икки тури яшайди. Ҳиндистон фили (Elephas maxinus)ни фақат 
эркакларида дандон тиши бор. Африка фили (Loхodon africamus)нинг иккала 
жинсида ҳам дандон тиши бўлади. Музлик даврида тундрада яшаган мамонт 
(Elephas primigenius) нинг териси қалин жун билан қопланган. 
15 - Сиренсимонлар туркуми – Sirenia 
Сиренлар сувда яшовчи даррандалар, қадимги туѐқлиларга яқин 
туради. Гавдасининг шакли китсимонларни гавдасига анча ўхшаб кетади, 
лекин бўйин бўлими яхши ажралиб туради. Олдинги оѐқлари куракка 
айланган ва бу куракнинг учида рудимент ҳолидаги туѐқчалари бор. кейинги 
оѐқлари йўқ. Дум бўлими горизонтал жойлашган сузгич қанот билан тугайди. 
Озиқ тишларининг чайнаш юзаси ясси, ошқозони бир нечта бўлимдан 
тузилган. Терисида сийрак қилсимон туклари бор. бу беозор ювош ҳайвонлар
нуқул сув ўтлари билан овқатланади. Сиренлардан Ҳинд оканининг қирғоққа 


яқин жойларида яшайдиган дугон (Halicore dugong) ва Атлантика океанининг 
Ғарбий Африка ва Жанубий Американинг шарқий қирғоқларида 
ламантинлар (Manatus) яшайди. 1741 йилда зоолог Стеллер Курил ороллари 
қирғоқларида яшаган стеллар сигири (Rhutina stelleri) деган турни топди. 
Овчилар томонидан қириб юборилди ва охирги нусхаси 1768 йилда 
ўлдирилган. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish