Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

 
 
20. Тентакқушсимонлар туркуми – Caprimulgiformes 
90 яга яқин турни ўз ичига олади, шом ва тунда фаол ҳаѐт кечиради; ўрмон, дашт чўлларда тарқалган. Тумшуғи кичик, лекин оғиз 
кесими жуда катта. Оғиз бурчагида узун- узун туклари бор. учганда шовқин чиқармайди. Ўз ўлжаси – ҳашоратларни ҳавода тутади. 
1-2 та тухумини тўғридан тўғри ерга қўяди. 
МДҲ да оддий тентакқуш (Caprimulgus europeus) кенг тарқалган. 
21. Сассиқпопушаксимонлар туркуми – Upupiformes 
Бу қушларнинг тумшуғи узун ва қайрилган, энгсасида узун кокили бор. 
қанотида оқ ва қора ранглар навбатлашиб жойлашади. Думғоза безидан 
сассиқ қора суюқлик чиқаради. Дарахт ковакларига уя қуради. Бизда оддий 
сассиқпопушак (Upupa epope) яшайди. 
Каркидон қушлар (Bucerotes) ҳам шу туркумга киради, тумшуқлари 
жуда катта бўлади. Тропик ўрмонларда яшайди. Дарахт ковагига уя қўйиб, 
унинг оғзини лой билан шувайди ва кичкина тешик қолдиради. Бу тешикдан 
эркаги тухум босиб ѐтган урғочисини ва очиб чиққан жўжаларини овқат 
билан боқади. 
22. Кўкқарғасимонлар туркуми – Coraciformes 
200 га яқин турлари бор, булар ташқи қиѐфаси ва экологик хусусиятлари билан фарқ қилувчи қушлардир. Тропик ва ўрта 
минтақаларда тарқалган. Ранги очиқ. Дарахт ва ер (қоя) ковакларида (қушни ўзи ковлаган) уя қилади. 
МДҲ фаунасида куркунаклар (Merops), кўкқарғалар (Coracias) ва 
кўктарғоқлар (Аlcedo) учрайди. Булардан куркунаклар асаларичиликка катта 
зарар етказади. 


23. Узунқанотсимонлар туркуми – Apodiformes 
Бу туркум бир-биридан кескин фарқ қилувчи иккита кенжа туркумга ажралади. 
Узунқанотлар ѐки жарқалдирғочлар (Apodi) 60 га яқин майда қуш 
турларни ўз ичига олади, бу қушларнинг тумшуғи жуда кичик, қанотлари 
узун ва ўткаир, оғиз кесими катта, оѐқлари калта ва заиф, тўртала бармоғи 
ҳам олдинга қаратилган. Булар кун бўйи ҳавода учиб юриб, ҳавода 
ҳашоратларни тутади. Ҳатто ҳавода сув ичади. 
Бизда қора жарқалдирғоч (Apus apus), оқ қоринли жарқалдирғочлар
(Apus melba) кенг тарқалган. Жунубий-Шарқий Осиѐжа ва Полинезия 
оролларида саланган жарқалдирғочлар (Collocalia) тарқалган. Бу қушлар 
сўлак безларидан уя ясайди. Уясини маҳаллий аҳоли истеъмол қилади. 
Колибрлар (Trochili) 300 дан ортиқ турларни ўз ичига олади, бу 
қушларни ўлчами ва массаси жуда қичик. Массаси 1,6 г дан 20 г гача боради, 
ўлчами аридан қалдирғочгача бўлади. Асосан Жанубий Америкада 
тарқалган. Тумшуғи узун ва ингичка, кўпинча букилган. Мускулдор тили 
найга айланади. Ўсимлик нектари билан овқатланади. Ранги жуда очиқ ва 
ялтироқ. Тез учади. Учганда қанотининг шакли сезилмайди. 1 секундда 20-25 
марта қанот қоқади. Гулдан нектар сўрганда колибрлар ҳавода бир жойда 
учиб туради. Кечалари карахланади, бу энергия заҳирасини тежаб сарфлашга 
имкон беради. Колибрлар кўпгина ўсимлик турларини чанглантиради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish