Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


Сайроқи чумчуқлар кенжа туркуми – Passeres



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Сайроқи чумчуқлар кенжа туркуми – Passeres 4000 га яқин 
турларни бирлаштиради. Ҳамма жойда тарқалган. МДҲда тарқалган 330 тур 
чумчуқсимонларни ҳаммаси шу кенжа туркумга мансуб. Пастки ҳиқилдоғида 
5-7 жуфт овоз мускуллари яхши ривожланган. Асосий оилаларидан қарғалар, 
тўрғайлар, қалдирғочлар, жиблажибонлар, қораялоқлар, мойқутлар, 
читтаклар, вьюрокларни кўрсатиш мумкин. 
Саволлар 
1. Сузувчилар (пингвинлар) нинг тузилиши ва тарқалишини айтиб 
Беринг 
2. Кўкрактожсиз қушларнинг морфологик белгилари ва тарқалишини 
айтиб Беринг 
3. Кўкрак тожли қушлар қандай туркумларга бўлинади? 
Маъруза 15 (2 соат) 
Мавзу: Қушларнинг ташқи ва ички тузилиши, скелети 
Режа 
1. Қушларнинг пат қоплами 
2. Қушларнинг нерв, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, сийдик-
таносил системалари 
3. Қушларнинг скелети
Таянч иборалар: Қушларнинг судралиб юрувчиларга ухшаш белгилари, 
юқори тараққий этган белгилари, учишга мосланиш белгилари, найсимон 
суякларини пневматиклиги, патнинг тузилиши, пат хиллари, мураккаб 
думғаза, билакузук-кафт ва товонолди- товон суяклари 
Маъруза матни. 
Қушларнинг тузилиши 
Гавдасининг шакли. Учишга мослашиш қушларнинг гавда шаклини 
нисбатан бир хил бўлиб қолишига сабаб бўлди. Танаси зич, унча-мунча 
юмалоқ. Боши катта эмас, бўйни узун ва ҳаракатчан. Олдинги оѐқлари, 
қанотлари тинч турганда танаси ѐнига йиғилган бўлади. Пат қоплами гавдага 
суйри шакл беради. Танаси тухумсимон шаклда бўлади. Бошининг учида 
тумшуғи бўлиб, у устки ва пастки тумшуқлардан иборат. Каптарлар, 
яполоққушлар, лочинсимонлар ва тўтиларнинг устки тумшуғини асосида 
восковицаси бор, бу юмшоқ тери бўлиб, тумшуқни устига бўртиб чиқиб 


туради. Устки тумшуқнинг асосида бир жуфт бурун тешиклари жойлашади. 
Бошнинг икки ѐн томонида каттагина кўзлари бор. кўзнинг орқасида қулоқ 
тешиклари бор. бу тешикларга ноғора пардаси тортилган. Қанотга айланган 
олдинги оѐқлари Z ҳарфи шаклидадир, чунки қанотнинг учта бўлими бир-
бирига нисбатан ҳамиша бурчак остида туради ва шу сабабли бутунлай 
ѐзилаолмайди. Бу бўлимларни туташтириб турадиган махсус қанот 
пардалари (patagium) бор. думи дўмбоқ билан тугайди, бу думбоққа патлар 
бирикади. Ерда юрганда гавда учун ягона таянч бўлиб орқа оѐқлари хизмат 
қилади. Оѐқлари 4-3 та ҳатто 2 та бармоқ билан тугайди. Дум думбоғининг 
остида клоака тешиги бор. 
Қушларнинг ѐйилган қаноти билан думининг умумий сатҳи (юзаси) 
танасининг сатҳига нисбатан жуда катта бўлади. Гавданинг бу тузилиш 
принципи самолѐтнинг тузилиш принципига тамомила мос келади. 
Қушларнинг ўлчами ҳар-хил, лекин унчалик катта фарқ қилмайди. 
Катта учувчи қушларнинг массаси 14-16 кг, қанотларини очгандаги кенглиги 
3-4 м (алботрос) келади. Энг кичик колибриларнинг массаси 1,6-2 г га 
боради. Учишни йўқотиш, унинг массасини ошишига олиб келади. Масалан,
пингвинларнинг массаси 40 кг га етса, африка туяқушларининг массаси 74-
100 кг гача боради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish