Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Тери қоплами ва унинг ҳосилалари. Қушларнинг териси юпқа, 
қуруқ, деярли безлари йўқ. Эпидермиснинг устки қатлам хужайралари 
шохланади. Терининг бириктирувчи тўқимали қавати юпқа, лекин анча зич 
чин терига ва сийрак тери ости клетчаткасига бўлинади. Чин теридан қон 
томирлари ўтади, контур патларининг пастки учи чин терига кириб туради 
ва бу ерда патнинг ҳолатини ўзгартириб турувчи силлиқ мускул толалари 
жойлашади. Тери ости клетчаткасида ѐғ зағираси йиғилади. Терисида дум 
тубининг устига ўрнашган дум бези бўлади. Бу без ўзидан секрет ишлаб 
чиқаради. Қуш тумшуғи ѐрдамида патларини шу секрет билан ѐғлайди. Бу 
секрет патни сув билан ҳўлланишдан сақлайди. Дум бези, айниқса сувда 
яшовчи қушларда яхши ривожланган, қуруқда яшовчи баъзи қушларда эса бу 
без бўлмайди. Дум безининг секрети қуѐш нури таъсирида Д витаминига 
айланади, буни патларини тозалаш пайтида ютади.
Эпидермиснинг шох қатламлари қўшилиб кетиб тумшуқнинг шоҳ 
қини-рамфотекани ҳосил қилади. Шоҳ тангачалар бармоқ, цевка баъзан 
соннинг пастки қисмини ҳам қоплаб олади. Бармоқларининг учи шоҳ тирноқ 
билан қопланган. Қушларга хос патлар ҳам эпидермиснинг шоҳ қават 
ҳосиласидир. Пат қуш танасини бутунлай қоплаб олмасдан, балки терисини 
маълум қисмларидагина бўлиб, бунга птерилий дейилади, шу қисмлар 
орасида патсиз жойлар – аптерийлар бор (113-расм). Патларнинг бундай 
жойлашиши қушларни учиш вақтида мускулларни қисқариши учун қулайлик 
туғдиради. Фақат учмайдиган қушларда аптерия бўлмайди, уларни пати 
бутун терини бир текисда қоплаб туради. 
Патларнинг асосий типи контур пат (penna) ҳисобланади. У қаттиқ ва 
эгилувчан ўқдан (rachis) ҳамда бирмунча юмшоқ ѐн пластинкалардан – ташқи 
ва ички елпиғичлар (pogonium)дан иборат. Ўқнинг елпиғичлар жойлашган 


қисми пат танаси (Scapus) деб аталади, унинг кўндаланг кесими тўрт қиррали 
шаклда бўлиб, унга пат елпиғичлари бирикади, шу билан бирга пат 
танасининг устки юзасида эса узунасига кетган эгати бор. пат ўқининг пастки 
қисми елпиғичсиз бўлиб, терига кириб туради, бунга қалам учи (calamus) 
дейилади. Кўндаланг кесимда қалам учи юмалоқ бўлади ва тубида тешиги 
бор. қалам учининг пасти терига киради ва пат халтасига ўрнашади (114-
расм). Пат
танасининг ички қисми катакчали ўзак билан тўлган бўлса, қатлам учининг 
бўшлиғида бир-бириа кириб турган нозик шох қалпоқчалар (пат душоги) 
бўлади, бу қалпоқчалар ўсаѐтган ѐш патни қон билан таъминлаб келган ўлик 
пат сўрғичларидир. Пат елпиғичлариинг ҳар бири пат танасидан чиққан узун-
узун шох пластинкалардан тузилган, биринчи тартибли толалардан тузилган, 
биринчи тартибли толалардан кўп сонли, анча ингичка иккинчи тартибли 
толачалар чиқади. Бу толачалар ўзаро илмоқчалар ѐн толачалар билан 
бирикиб, елпиғичлари эгилувчан пластинка ҳосил қилади (115-расм). Бу 
пластинка механик таъсир билан йиртилиши мумкин, лекин илмоқчалари 
бир-бирига яна тегиши билан дарров яна аслидек бўлиб қолади. 
Қуш терисини қоплаб турган патлар тузилишига, жойлашишига ва 
бажараѐтган вазифаларига кўра турлича бўлади. Вояга етган қушнинг устини 
қоплаб турадиган патлар контур патлар деб аталади ва бу пат қуш гавдасини
шаклини белгилайди. Контур патларнинг айримларини махсус номлари бор, 
масалан, дум усти патлари, қулоқ қоплағич патлари, қанот усти қоплағич 
патлари. Узун ва қанот текислигини ҳосил қилувчи қаттиқ патлар қоқув 
патлари дейилади. Қоқув патлари икки хил бўлади: панжаларга кириб 
турадиган биринчи тартибли қоқув патлари ѐки катта қоқув патлари ва билак 
суягига бирикиб турадиган, иккинчи тартибли қоқув патлари ѐки кичик 
қоқув патлари. Контур патлари каби тузилган ва муртак ҳолидаги биринчи 
бармоқда тўп-тўп бўлиб жойлашган патлар қанотча деб аталади. Қоқув 
патларининг ички елпиғичлари ташқи елпиғичларга нисбатан бирмунча 
сербар бўлади. Қанот ѐйилганда ташқи елпиғич юқори томондан ѐнидаги 
қоқув пати ички елпиғичининг фақат бир чеккасини қоплаб туради. Патлар 
шу тариқа жойлашганлиги ва ҳар қайси қоқув пати ўз ўқи атрофида бироз 
айланадиган бўлганлиги туфайли, қанот кўтарилганда ҳаво патларнинг 
орасидан бемалол ўтади, қанот туширилганда қоқув патлари жипслашиб, 
ҳавога катта қаршилик кўрсатадиган яхлит юза ҳосил қилади (116-расм). 
Қанотни кўтариш учун кетадиган вақт уни тушириш учун кетадиган вақтга 
нисбатан оз ва нисбат 2:3 га тенг. Учиш вақтида рул вазифасини 
бажарадиган катта дум патлари йўналтирувчи ѐки рул патлари деб аталади.
Контур патларнинг остида парли патлар ва ҳақиқий парлар жойлашади. 
Парли патнинг танаси ингичка бўлиб, елпиғичларида илмоқчалар бўлмайди. 
Шу сабабли туташган эластик пластинка ҳосил бўлмайди. Пар, ўқи жуда 
калта тортилган парли пат ҳисобланади ва бутун толачалари унинг учидан 
бир-тутам


бўлиб чиқади. Пар ва парли пат бутун терини, контур патлар остида ѐпиб 
туради. Пар ва парли пат танада иссиқликни сақлаш вазифасини бажаради. 
Кўпчилик қушларнинг бутун гавдаси бўйлаб ўқи ингичка ипсимон патлар 
жойлашади. Буларни елпиғичлари деярли йўқ. Бу патлар контур патлардаги 
ҳавонинг ҳаракати тўғрисида белги беради. Оғиз бурчакларидаги қилчалар 
барча толачаларини бутунлай йўқотган ва фақат пат ўқидан ташкил топган. 
Булар сезиш вазифасини бажаради, баъзи қушларда (узунқанот, қалдирғоч, 
тентакқуш) эса оғиз кесимини кенгайтиришда ва ҳашоратларни ҳавода 
ушлашга ѐрдам беради. 
Қушларнинг рангини ҳар хил бўлишини пат хужайраларида 
пигментларнинг ҳосил бўлиши ва патнинг микроструктураси таъминлайди. 
Пигментларнинг асосий типи меланин ва липохромдир. Меланин донача ва 
таѐқча кўринишида бўлиб, патларга қора, кўк ва кулранг тус беради. 
Липохромалар эритма ҳолида бўлиб, патларга қизил, сариқ ва яшил 
рангларни беради. Бу рангларни аралашиши мураккаб ва ҳар хил рангдаги 
патларни ҳосил қилади. 
Қушларнинг патлари жуда енгил, пишиқ ва ҳаво билан иссиқликни 
ѐмон ўтказадиган тери қоплоғичидир. Патлар гавда температурасини доимий 
сақлаш ва учишни таъминлаш ҳамда организмни ҳар хил механик 
таассуротлардан сақлаш учун ҳизмат қилади. Бундан ташқари патлар қуш 
гавдасига суйри шаклини беради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish