Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

11 Очиқ фазо қушлари. Бу қушлар қўриқ, дашт ва чўл жойларда 
яшайди. Ерга уясини қуради ва ерда озиқланади. Бу гуруҳларга туяқушлар, 
тувалоқлар, булдириқлар, баъзибир тўрғайлар, тош сирчумчуқлар киради. Бу 
қушлар одатда яхши югуради. Булар ўз навбатида югурувчи қушларга 
(тувалоқлар, туяқушлар) ва тез учувчи қушларга (булдуруқлар) бўлинади. 
111 Ботқоқ қушлари гуруҳининг турлари кам ва 1 гуруҳ қушлари 
сингари хилма-хил эмас. Буларнинг асосий хусусиятлари бўлиб, дарахт 
бўлмаган, ботқоқлашган ўтлоқли, нам тупроқли ѐки сув ҳавзаларининг саѐз 
қирғоқлари каби жойлар ҳисобланади. Овқатни ер юзасидан топиб олади. Бу 
гуруҳ қушларининг оѐқлари узун, бармоқлари ингичка ва узун, одатда сузгич 
пардалари бўлмайди. Бу гуруҳга қўтонлар, журналар, лайлаклар, ботқоқ 
товуқчалари, тартарлар, погонишлар, бигизтумшуқлар, қизилоѐқлар киради. 
1V Сув қушлари. Бу гуруҳга пингвинлар, чистиклар, балиқчилар, 
найбурунлилар, қўнғирлар, поганкалар, пеликансимонлар ва ғозсимонлар 
киради. Бу қушларнинг пат қоплами зич, парлари яхши ривожланган, дум 


усти безлари кучли тараққий этган, бармоқлари орасида ѐки бармоқларида 
сузгич пардаси бор. 
Сув қушлари ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
1. Шўнғувчи қушлар – пингвинлар, чистиклар, қўнғирлар, 
поганкалар, шўнғир ўрдаклар; 
2. Ҳаво-сув қушлари – балиқчилар, чигиртчилар, най бурунлилар; 
3. Ер-сув қушлари – ўрдаклар, оққушлар, ғозлар. 
Овқатланиши. Қушларнинг географик тарқалиши, яшаш жойларига 
тақсимланиши, пушторлиги, аввало, уларнинг овқатланишига боғлиқ бўлади. 
Қушларнинг овқат ейишига қараб шартли равишда қуйидаги гуруҳларга 
бўлиш мумкин: йиртқичлар, ўлимтикхўрлар, балиқхўрлар, ҳашоратхўрлар, 
донхўрлар ва мевахўрлар. 
Йиртқичларга кундузги йиртқич қушлар билан япалоққушларнинг 
жуда кўп турлари ҳамда чумчуқчимонлардан қарқуноқлар киради. Буларнинг 
тумшуғининг учи қайрилиб илмоқ ҳосил қилган ва чангталли тирноқлари 
кучли бўлиб, бошқа қушларни, сут эмизувчиларни ва судралиб юрувчиларни 
тириклайин тутиб ейди. 
Ўлимтикхўр қушларга америка тасқаралари, эски дунѐ тасқаралари
ва жўрчилар киради. Баъзи бургутлар, бўронқушларнинг махсус мосламалари 
бўлмаса ҳам шартли равишда шу гуруҳга киритилади. Бу гуруҳга кирувчи 
қушлар табиат санитарлари деб аталади. 
Балиқхўр қушларга пингвинлар, қўнғирлар, сақоқушлар, қоравойлар, 
балиқчилар, йиртқичлардан скопа ва сув бургутлари киради. Қушлар сувдан 
балиқ тутишга жуда турлича мослашади. 
Ҳашоратхўр қушлар гуруҳига жуда кўп турлар киради. Масалан, 
куркунаклар, тентакқушлар, жарқалдирғочлар, қизилиштонлар, жуда кўп 
чумчуқсимонлар (қалдирғочсимонлар, думпарастлар, мойқутлар, читтаклар). 
Буларнинг тумшуқлари ингичка, баъзан узун, баъзан эса калта (ҳаводан 
тутувчилар) бўлади.
Донхўр қушларга, аввало, чумчуқсимонлар киради. Буларнинг 
тумшуқлари конуссимон бўлиб, донни майдалашга мослашган. Донхўр 
қушлар болаларини ҳашаротлар билан боқади. 
Ниҳоят, мевахўр қушларга тропик ўрмонларда яшайдиган тўтилар, 
туканлар, баъзи каптарлар киради. Буларнинг ҳам тумшуқлари кучли бўлади. 
Йилнинг фаслларга ва географик тарқалишига қараб қушларнинг 
овқат объекти ўзгариб туради. Масалан, бутун ѐз давомида ҳашаротхўр 
бўлган баъзи қушлар қиш фаслида дон билан овқатланишга ўтади. Қизилқум 
тоғларида яшайдиган каклик ѐзда ҳашоратлар билан овқатланади ва ҳоказо. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish