Кўпайиши ҳар хил хусусиятлари билан характерланади. Баъзи
қушларни узоқ йиллар давомида эркаги билан урғочиси доимий бирга
яшайди, (лайлаклар, йиртқичлар, тўтилар), бошқалари фақатгина кўпайиш
даврида жуфт бўлиб яшайди (кўпчилик чумчуқсимонлар). Бу ҳодиса яъни
битта эркаги битта урғочиси билан қўшилиши моногамия деб аталади. Яна
бир гуруҳ қушларда полигамия ҳодисаси кузатилади, яъни битта эркаги бир
гала урғочиси билан яшайди ва уларни уруғлантиради. Масалан, товуқлар.
Қушларда эркаги билан урғочиси ташқи кўринишидан фарқ қилинади. Бу
ҳодисага жинсий диморфизм дейилади. Баъзи қушларнинг эркаклари
урғочисига нисбатан катта, ранги тиниқ, ҳар хил рангларга бўялган
(товуқсимонлар, ўрдаклар), бошқаларида урғочилари эркагидан катта бўлади
(кундузги йиртқич қушлар) яна бир хилларида эса жинсий диморфизм
намоѐн бўлмайди (майна, қарғалар, кўкқарға).
Кўпчилик қушларда кўпайишдан олдин ва кўпайиш вақтида ток
(қўнарға) деб аталадиган ҳодисаси юз беради. Бу вақтда эркакларининг
патлари ўзгаради ҳар хил овозлар чиқаради, сайрайди, турли хил мақомда
учади, ўйинлар қилади. Буларнинг ҳаммаси урғочисининг эътиборини ўзига
жалб қилишга мўлжалланган.
Қушлар одатда бир йилда бир марта кўпаяди, баъзилари эса 2-3 марта
кўпаяди. Кайралар, йирик йиртқичлар битта, каптарлар, турналар иккита,
балиқчилар, булдуруқлар учта, лойхўраклар тўртта, чумчуқсимонлар 4-6 та,
товуқсимонлар 16-26 тагача тухум қўяди. Агар инкубация даврининг
биринчи ярмида уяда тухумлар ҳалок бўлса, қушлар одатда яна тухум қўяди,
жуда кам қушлар уя қурмасдан, ўз тухумларини тўғридан-тўғри ерга қўяди
(кайра, бизғалдоқ, чигитчилар, тентакқушлар). Уясини оддийгина чуқурча
шаклида қурадиган қушларга балиқчилар, товуқсимонлар киради. Баъзи
қушлар ўз уяларини ерларга қуради (куркунаклар, кўктарғоқлар). Тўрғайлар
ўз уяларини косача шаклида қуриб ерга жойлаштирса, бошқа
чумчуқсимонлар, йиртқичлар бута ва дарахт шохларига қўяди. Қизилиштон,
читтаклар, сочлар ўз тухумларини дарахт ковакларига қўяди. Полигам
қушларда тухумларни урғочиси босади, кўпчилик қушларда эркаги ва
урғочилари навбатлашиб босади. Америка ва Австралия туяқушларида эса
фақат эркаги тухумларини босади. Бир гуруҳ қушлар (туяқушлар,
ғозсимонлар, товуқсимонлар, балиқчилар, лойхўраклар) охирги тухумни
қўйиб бўлгандан кейин босади. Бу қушларнинг жўжалари инкубациянинг
охирида бир кун давомида тухумдан очиб чиқади. Иккинчи гуруҳ қушлар
(йиртқич қушлар, ракшсимонлар, каптарсимонлар ва чумчуқсимонлар)
биринчи тухумини қўйган кундан бошлаб босади. Бунинг натижасида уяда
жўжалар ҳар хил катталикда бўлади. Тухумни босиш ѐки инкубация даври
турли қушларда турлича, лекин ҳар бир тур учун маълум инкубация даври
бўлади. Кичик чумчуқсимон қушларда инкубация даври 12-14 суткага тенг.
Қарғалар -17, миққий – 28, бургут – 42, қирғовул – 21-25, ўрдаклар – 28 кун
давомида босиб ѐтади.
Қушлар тухум очиб чиққан жўжаларининг нечоғли ривожланган
бўлишига қараб иккита гуруҳ бўлинади: жўжалилар ва жиш жўжалилар.
Жўжали қушларнинг болалари тухумдан роса етилган, кўз-қулоқлари
очилган ва териси қалин пар билан қопланган бўлади ва ота-онасининг
орқасидан юриб донлай олади. Бу гуруҳга туяқушлар, товуқсимонлар,
ғозсимонлар, тувалоқлар киради. Жиш жўжали қушларнинг боласи тухумдан
патсиз ѐки сийрак пар билан қопланган, ўз ҳолича овқат ея олмайдиган ва
ота-оасининг зўр парваришига муҳтож бўлади. Буларга чумчуқсимонлар,
каптарлар, кўкқарғалар киради. Балиқчилар, кундузги йиртқичлар ва
булдуруқлар жўжали ва жиш жўжали қушлар ўртасида оралиқ ҳолатни
эгаллайди. Болалари тухумдан чиққанда кўзлари очиқ, териси қалин пар
билан қопланган бўлсада, ота-оналарининг парваришига муҳтож бўлади
(132-расм). Умуман, қушлар ѐш болаларини яхши уча олгунча ва мустақил
яшай олгунча ўз ҳимоясида олиб юради.
Do'stlaringiz bilan baham: |