Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Қон айланиш тизими. Қушларда катта ва кичик ғқон айланиш 
доираси судралиб юрувчиларга нисбатан тўлиқ ажралган. Артериал ва веноз 
қонлар юракда ва қон томирларида аралашмайди. Юракнинг ўнг томонида 
(ўнг юрак бўлмаси ва ўнг юрак қоринчаси) доимо вена ва чап томонида (чап 
юрак бўлмаси ва чап юрак қоринчаси) артериал қон бўлади. Юраги тўлиқ 
тўрт камерали бўлиб, иккита юрак бўлмасидан ва иккита юрак қоринчасидан 
ташкил топган. Қушларнинг юраги нисбатан анча катта. Масалан, ўрдакнинг 
юрак индекси 0.6 га тенг бўлса, қуѐнда атиги 0.2 га тенг. Қушларнинг 
юрагини массаси уларнинг гавдасини массасига нисбатан тескари 
пропорционал бўлади. Масалан, тана массаси 23 г бўлган снегир қушининг 
юрагини массаси нисбатан 1.3 % ни, массаси 10 г бўлган читтакники 1.8 % ни 
ташкил этади. Юракнинг уриш тезлиги ҳам анча юқори: массаси 0.5 кг 
бўлган қушлар тинч турганда 1 минутда юраги 200-300 марта уради, учганда 
эса 400-500 мартага етади, майда қушлар тинч турганда юраги 1 минутда 
400-600 марта ва учган вақтда 1000 марта ва ундан ҳам ошади. Қушларни 
юксак тараққий этган белгиларидан яна бири бўлиб, қоннинг умумий 
миқдорини ошиши ҳисобланади. Суякли балиқлар қонининг умумий 
миқдори гавда массасининг 3 % ни ташкил қилади. Думсиз амфибияларда 6 
% ни, қушларда эса 9 % ни ташкил қилади. Қоннинг кислород сиғими 
судралиб юрувчиларга нисбатан қушларда тахминан икки баробар ортиқ 
бўлади. Қушларда қон босими ҳам бошқа умуртқали ҳайвонларга нисбатан 
анча юқори бўлади, ўртача 200/120 мм/ симоб устунига тенг, бу кўрсатгич 
сут эмизувчиларда 160/70 га, судралиб юрувчиларда 50/30 га тенг бўлади. Бу 
кўрсатгичларнинг ҳаммаси қушларнинг умумий ҳаѐт фаолиятини юқори 
эканлигини кўрсатади. 
Артериал тизими. Катта қон айланиш доираси чап юрак қоринчасидан 
бошланади, яъни бу ердан битта ўнг аорта ѐйи чиқади (қушларда чап аорта 
ѐйи тўлиқ редукцияланиб кетган). ўнг аорта ѐйи юракдан чиққандан чиқиб, 
ўзидан иккита қон томирини-ўнг ва чап исмсиз артерияларни ажратади, ўзи 
эса ўнг бронхни айланиб ўтиб, орқа аортага айланади ва умуртқа поғонаси 
бўйлаб кейинга қараб оқади. Исмсиз артерияларнинг ҳар бири уйқу, ўмров 
асти ва кўкрак артерияларига бўлинади. Булардан кўкрак артериялари энг 
каттаси бўлиб, кўкрак мускулларига боради (129-расм). Орқа аорта думғоза 


бўлимида ўзидан сон ва қуймич артерияларини ажратади, булардан олдин 
орқа аортадан тоқ ички ва ичактутқич артериялари чиқади ва ошқозон ҳамда 
ичакларни артериал қон билан таъминлайди. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish