Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Нафас олиш органлари. Қушларнинг нафас олиш тизимлари бошқа 
умумртқали ҳайвонларнинг нафас олиш тизимларидан қатор хусусиятлари 
билан фарқ қилади. 
Жуфт ташқи бурун тешикларидан ҳаво бурун бўшлиғига ва хоаналар 
орқали оғиз бўшлиғига тушади. Тилнинг орқа томонидан ҳиқилдоқ ѐриғи
устки ҳиқилдоқ (larynx)қа олиб киради. Ҳиқилдоқни тоқ узуксимон тоғай 
билан жуфт чўмичсимон тоғай тутиб туради. Сут эмизувчилардан фарқли 
ўлароқ қушларнинг устки ҳиқилдоғи овоз аппарати вазифасини ўтамайди. 
Ҳиқилдоқ тоғай ҳалқалардан ташкил топган эгилувчан трахеяга очилади. 
Трахея ўз навбатида иккита бронхга ажралади ва ҳар бири ўпкаларга кириб 
шохланади. Трахеянинг пастки қисми ва бронхларнинг устки томони фақат 
қушлар учун хос бўлган пастки ҳиқилдоқ (syrinx)ни ҳосил қилади ва бу 
сайраш (овоз чиқариш) вазифасини бажаради, бунга ташқи товуш пардалари 
ва ички товуш пардалари ботиб киради. Махсус мускули сайраш қисқарганда 
бу пардалар таранг тортилади (125-расм). 
Жуфт ўпкаларнинг ўлчами нисбатан катта эмас, анча зич ва кам 
чўзилувчан, булар умуртқа поғонасининг ѐни бўйлаб қобирғаларга бирикиб 
туради. Бронхлар ўпкаларга кириб, 15-20 та иккиламчи бронхлар (126-
расм)га бўлиниб кетади, буларидан кўпчилигининг учи берк бўлади, бир 
қисми эса ҳаво хаотачалари билан туташади. Иккиламчи бронхлар ўзаро кўп 
сонли майда парабронхлар билан қўшилади, парабронхлардан кўп сонли 
бронхиоллар чиқади. Айнан бронхиолларда қон кислород билан тўйинади. 
Қушларнинг 
ўпкаларини 
умумий 
нафас 
олиш 
юзаси 
судралиб 
юрувчиларнинг ўпкасини нафас олиш юзасидан анча ошиқ ва сут 
эмизувчиларнинг ўпкасини нафас олиш юзасига солиштириш мумкин. 
Қушларнинг ўпкаси билан ҳаво халтачалари боғланган. Ҳаво халтачалари 
тиниқ, девори юпқа бўлиб эластик хусусиятга эга. Ҳаво халтачаларининг 
ҳажми ўпка ҳажмидан 10 баробар ошиқ. Тоқ ўмроваро ва тўрт жуфт бўйин, 
кўкраколди, кўкрак орти ва қорин ҳаво халтачалари бор (127-расм). Ҳаво 
халтачалари эса тери остига ва найсимон суякларнинг ички бўшлиғига кириб 
боради. 
Нафас олиш акти кўкрак қафасининг кенгайиши ва қисқариши 
натижасида юзага келади. Нафас олганда, тўш умуртқа поғонасидан 
узоқлашади, тана бўшлиғининг ҳажми ошади ва ҳаво халтачалари кенгайиб, 
ҳавони тортади. Бунда ҳаво ўпкадан олдинги ҳаво халтачаларига тортилади, 
ҳаво ташқаридан трахея, бронхлар орқали ўпкага ва кўкрак орти ҳамда қорин 
ҳаво халтачаларига боради (127, 128-расмлар). Нафас чиқарилганда тўш 
умуртқа поғонаси томон силжийди, тана бўшлиғининг ҳажми пасаяди ва 
ички органларнинг босими остида ҳаво, ҳаво халтачаларидан сиқиб 
чиқарилади. Қорин ҳаво халтачасидан кислородга бой ҳаво ўпкага ютилади, 


олдинги ҳаво халтачаларидан трахеяга итарилиб, кейин ташқарига 
чиқарилади. 
Шундай қилиб, кислород билан тўйинган ҳаво узлуксиз нафас олганда 
ҳам, нафас чиқарилганда ҳам ўпкадан ўтиб туради, бунга икки марта нафас 
олиш дейилади. Ҳаракат вақтида нафас олиш тезлашади, масалан, ѐввойи 
ўрдак тинч турганда 1 минутда 10-16 марта нафас олса, учаѐтганда 1 минутда 
90-120 марта нафас олади. 
Ҳаво пуфакчалари: 1) нафас олишда иштирок этади, лекин ҳаво 
халтачаларида газ алмашинмайди; 2) тана ҳароратини туширади, чунки совуқ 
ҳаво билан доимо тўлдирилиб туради; 3) тананинг солиштирма оғирлигини 
енгиллаштиради; 4) нозик органларнинг орасида жойлашиб, уларни 
ишқаланиб, яллиғланишдан сақлайди. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish