Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Қушларнинг веноз тизими буйрак қопқа тизимини тўламаслиги 
билан характерланади. Дум венаси иккита буйрак қопқа веналарига бўлинади 
ва булар буйракларга киради, лекин бу ерда судралиб юрувчилардан фарқли 
равишда
қоннинг бир қисми буйракда капиллярларга сарф бўлади, қолган қон буйрак 
қопқа венаси ҳолида давом этиб, ѐнбош венасини ҳосил қилади, бунга 
қуймич ва сон веналари қўшилади. Ёнбош ва буйрак веналари қўшилиб, тоқ 
кейинги ковак венани ҳосил қилади. Ичакдан, қориндан вена қони қушлар 
учун характерли бўлган дум ичак тутқич венага йиғилади, амфибия ва 
рептилияларда бўлган қорин вена ўрнига қушларда ичак усти венаси ҳосил 
бўлади, бу вена ичак тутқич венасини ўзига қўшиб олиб, жигарга киради. 
Жигардан жигар венаси чиқади ва кейинги ковак венага қўшилади. Кейинги 
кавак вена ўнг юрак бўлмасига қуйилади. Бошдан вена қони бир жуфт 
бўйинтириқ веналарига, қанотлардан ўмров ости веналарига, кўкрак 
мускулларидан кўкрак веналарига йиғилади, булар қўшилиб, бир жуфт 
олдинги ковак венани ҳосил қилади. Олдинги ковак веналари ҳам ўнг юрак 
бўлмасига қуйилади. Шу билан катта қон айланиш доираси тугайди. Ўнг 
юрак бўлмасидан веноз қон ўнг юрак қоринчасига ўтади, бундан ўпка 
артерияси чиқади ва иккига бўлиниб, чап ва ўнг ўпкаларга қуйилади. 
Ўпкаларда оксидланган артериал қон чап ва ўнг ўпка веналари номи билан 
келиб, чап юрак бўлмасига қуйилади. Бу кичик қон айланиш доираси бўлади. 
Қушларда моддалар алмашинувининг юқори даражада бўлиши тўқималарда 
кислороднинг шиддатли ажралиши туфайли қушлар гавда температураси 
жуда юқори: ўртача 42
0
С бўлади. 
Ажратиш ва кўпайиш органлари. Қушларнинг чаноқ буйраги 
метанефрос гавда массасини 1-2 % ни ташкил қилади, бу-қушларда моддалар 
алмашинувининг зўрлигига боғлиқ. Буйраклар ташқаридан учта паллага 
бўлинган узунчоқ ясси таначадан иборат бўлиб, чаноқнинг устки девори 
остида туради. Ҳар бир буйракдан биттадан сийдик йўли (130-расм) чиқади 
ва бу клоакага очилади. Қушларнинг клоакасида сийдикдаги сув қайта 
сўрилади. Қушларда сийдик пуфаги йўқ. Шу сабабли қушларнинг судралиб 
юрувчилардагига ўхшаш сийдик кислотасидан иборат бўлган бўтқасимон 
сийдиги организмда тутилиб турмайди. Сийдик кислота оқсил 
алмашинувининг асосий маҳсулотидир. Оқсил алмашинувининг бундай 
типи, биринчидан, тухум қуруқликда ривожланиб, сувни ташқи муҳитдан 
имконияти тамомила бўлмаслиги; иккинчидан, сийдик ажратиш жуда кўп 
сувни талаб қилувчи мочевина ҳосил бўлаолмаслиги муайяндир. Сийдик 
кислота унча заҳарли бўлмаганлиги туфайли айнан метаболизмнинг шу 
маҳсулоти тухум тизимида узоқ муддат сақланиши мумкин. Шундай қилиб, 
қушлар, балиқлар, амфибиялар ва сутэмиувчилардаги сингари ѐпиқ тизимда 
мочевина эмас, балки сийдик кислота ҳосил қилувчи алмашиниш типига эга. 


Эркакларининг жинсий органлари ловиясимон жуфт уруғдондан 
иборат. Улар буйракларга яқин туради ва катталиги йил фаслига қараб 
ўзгаради ҳамда кўпайиш даврида жуда каттариб кетади, яъни уруғдоннинг 
ҳажми 300-1000 марта ошиб кетади. Ҳар бир уруғдоннинг ички четида 
уруғдон ўсиғи тегиб туради, бу мезонефритик буйракнинг қолдиғи 
ҳисобланади. Ҳар бир уруғдон ўсиғидан уруғ йўли (Вольф найига гомолог) 
бошаланади ва бу клоакага очилади. Клоакага очилишдан олдин уруғ йўли 
бироз кенгайиб, уруғ пуфагини ҳосил қилади, бу ерда уруғ ҳужайралари 
вақтинча сақланади. Туяқушлар, тинашу ва ғозсимонларнинг клоакасини 
деворини бир қисми бўртиб тоқ копулятив орган ҳосил қилади, қолган 
қушларда копулятив орган йўқ. Бу қушларда уруғланиш эркагининг клоакаси 
урғочисини клоакасига тегизиш йўли билан содир бўлади. 
Урғочиларида фақат чап тухумдон ривожланади (131 -расм). Ўнг 
тухумдон ва ўнг тухум йўлининг редукцияланиши йирик тухумдон ва тухум 
билан боғлиқ. Тухумдон чап буйракнинг олдинги қисмига жойлашади. Чап 
тухум йўли (Мюллер найи) воронка билан тана бўшлиғига очилади, унинг 
кенгайган кеийнги учи эса клоакага очилади. Кўпайиш даврининг бошида 
фолликулаларнинг бир қисми каттаради, чунки булардаги овоцитлар 
жадаллик билан сариқлик моддасини тўплай бошлайди. Шу билан бир вақтда 
тухум йўли ҳам узаяди ва унинг девори бўртади. Пишиб етишган тухум 
ҳужайра фолликула девори ѐрилган, тана бўшлиғига тушади, у ердан тухум 
йўли воронкасига ва тухум йўлига тушади. Уруғланиш тухум йўлининг 
олдинги қисмида юз беради, кейин зигота тухум йўли деворидаги безлар 
томонидан ишлаб чиқилган бир нечта қобиқлар билан ўраб олинади. Тухум 
йўлида тухум 12 соатдан 48 сотагача сақланади. Бу қушнинг катта-
кичиклигига ва озиқа ҳолатига боғлиқ. 
Тухум қўйилганда унинг анимал қутбидаги сариқ моддада эмбрион 
дискаси сузиб юради (131-расм). Сариқлик юпқа сариқлик пардаси билан 
ўраб олинган. Унинг устидан қалин оқсил парда қоплаб туради. Оқсил парда 
бир нечта қуюқ ва суюқ қаватлардан ташкил топган. Оқсил пардани устидан 
иккита юпқа пергаментсимон пўстлоқ ости пардаси ѐпиб туради. 
Пўстлоқости пардаси тухумнинг пайноқ томонида бир-биридан ажралиб, 
ҳаво камерасини ҳосил қилади. Пўстлоқости пардасининг ички томонидан 
сариқлик томон бурама оқсил иплари-халазалар чиқади. Сариқлик тухумнинг 
энг марказида муаллақ туради. Эмбрион дискнинг солиштирма оғирлиги кам 
бўлганлигидан тухум қандай ҳолатда бўлмасин, у ҳамма вақт устки томонда 
туради. Тухум ташқи томондан оҳакдан ташкил топган қаттиқ пўст билан 
қопланган. Пўстда майда-майда тешикчалар бор, бу тешикчалар орқали 
эмбрион билан ташқи муҳит ўртасида газ алмашиниб туради. 
Тухумнинг оқсил ва сариқлиги орасидаги нисбат турли қушларда ҳар 
хил бўлади. Масалан, чумчуқсимон қушларда сариқлик тухум массасининг 
10-25 % ни ташкил қилади, оқсил 70-80 % ни ташкил қилади, ғозларда бу 
нисбат деярлик тенг, яъни 44 % дан ташкил этади. Сариқлик озиқа 
моддасининг асосий заҳираси бўлиб хизмат қилади, чунки сариқлик асосан 
эмбрион тўқималарини шаклланишига ва сувга талабни қондиришга сарф 


бўлади. Оқсил парда асосан эмбрионнинг ривожланиши учун сув ва энергия 
манбаи бўлиб хизмат қилади. Қушларнинг тухумидаги оқсил ва 
сариқликнинг кимѐвий таркиби % ҳисобида қуйидагича бўлади: 
оқсилда 
Сариқликда 
Сув 
8 - 90 
40 – 56 
Ёғ ва липидлар 
1 - 3 
30 – 40 
Протеинлар 
10 - 15 
15 – 20 
Карбонсувлар 
0.5 - 1 
Изи 
Маъданли моддалар 
0.5 – 1.5 
1 – 3 
Тухум пўстини 92-95 % ни калций карбонати, оз миқдорда магний 
карбонати ва 3-5 % ни органик бирикмалар ташкил қилади. Пўст тухумни 
механик таъсирдан ва тухум ичига бактерияларнинг киришидан ҳамда энг 
муҳими қуриб қолишдан сақлайди. Эмбрионнинг ривожланиш даврида пўст 
таркибидаги оҳак қисман скелетни қурилишига сарф бўлади. Тухумнинг 
ичида тузларнинг миқдори 4-5 марта ошади, пўст эса юпқа бўлиб қолади ва 
жўжаларни очиб чиқиши енгиллашади. 
Саволлар 
1. Қушларнинг судралиб юрувчиларга ухшаш белгилари, юқори тараккий 
этган белгилари 
2. Патнинг тузилиши, хиллари, вазифаси ва ривожланиши
3. Қушларнинг скелети хусусиятлари нимада?
Маъруза 16 (2 соат) 
Мавзу: Қушларнинг экологияси, овқатланиши ва миграцияси 
Режа 
1. Қушларнинг экологияси 
2. Қушларнинг миграцияси 
3. Овқатланиши ва кўпайиши 
Таянч иборалар: Қушларнинг эяшаш шароитига кўра экологик гурухларга 
бўлиниши, овқатланиши ва тумшуқлари, кўпайиши, уяси, тухуми, жўжаси, 
миграцияси, миграция йўллари, ориентация 
Маъруза матни. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish