Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Мускул тизими. Қушларнинг жуфт оѐқларини ҳаракатга келтирадиган 
энг катта мускулларнинг ҳаммаси танага ўрнашган бўлади, оѐқларга эса 
ингичка пайлар боради. Ўзига хос бўлган катта кўкрак мускули (musculus 
pectoralis) ва ўмров ости мускули (musculus subclavius) диққатни ўзига жалб 
этади. Катта кўкрак мускули қуш массасининг 10-25 % ни ташкил этади ва 
ўмров ости мускулидан 3-20 марта кўпдир. Катта кўкрак мускули қанотни 
пастга, ўмров ости мускули эса қанотни кўтариш учун хизмат қилади. Ўмров 
ости мускули коракоид суягига ва тўшча бирикади, уларнинг пайлари эса 
елка суягининг бошига бирикади. Бу мускулнинг устида катта кўкрак 
мускули жойлашади, унинг бошига бирикади. Бу мускуллар тез ва маневр 
қилиб учадиган қушларда катта бўлади. Кейинги оѐқларни 30 га яқин 
мускуллар ҳаракатга келтиради. Орқа оѐқ мускулларидан бармоқларни 
бурувчи чуқур мускул (musculus flexor digitorum perforans) алоҳида диққатга 
сазовор. Унинг бармоқ учларига борадиган пайларнинг пастки томони, худди 
йирик тишли эговга ўхшаш, ғадир-будур бўлади, бу пайлар ичида кўндаланг 
қовурғалари бўлган тоғай қинда ҳаракат қилади. Қуш дарахт шохига қўниб, 
бармоқларини қисганда, пайларнинг ғадир-будур юзаси гавда оғирлиги 
таъсирида қиннинг деворига бориб қисилади ва пай унинг қовурғаларига 
маҳкамлашади. Бунда қуш автоматик равишда шохда маҳкам тураверади. 
Қушларни тери ости мускуллари патни ҳолатини аниқлайди. 
Нерв тизими ва сезиш органлари. Қушларнинг ва судралиб 
юрувчиларнинг бош миясини тузилишида анчагина умумийлик бор, лекин 
ярим шарлари, кўрув бўлаклари ва миячаси катта, ҳидлов бўлакларининг 


жуда кичкина бўлиши билан судралиб юрувчиларнинг бош миясидан 
ажралиб туради (122-расм). Иккала синфда ҳам олдинги мия ярим 
шарларининг асосий қисмини (тагини) тарғил тана (corpus striatum), 
қопқоғини эса бошланғич мия гумбази (archipallum) ташкил қилади. Ўрта 
мия яхши ривожланган.
Шу билан бирга қушларнинг бош миясини тузилишида анча мураккаб 
белгилар юзага келади. Аввало бош миянинг умумий массаси сезиларли 
даражада ошади. Судралиб юрувчиларнинг бош мияси гавда массасини 0.01-
0.4 % ташкил қилса, учмайдиган қушларда 0.04-0.09 ни, учувчи қушларда бу 
кўрсатгич 0.2 % дан 5-8 % гача етади. Судралиб юрувчиларда бош мия билан 
орқа миянинг массаси деярли тенг бўлса, қушларда 1.5-2.5 : 1 га тенг, яъни 
0.5-1.5 марта бош мия орқа мияга нисбатан катта. Оралиқ мия нисбатан 
кичик эпифиз кам тараққий этган, гипофиз аниқ билиниб туради. Олдинги 
мия ярим шарлари ва мияча яхши такомил этганлиги сабабли ўрта миянинг 
кўрув бўлаклари ѐн томонга сурилган. Мияча мураккаб бурмали тузилишга 
эга. Мияча ҳаракат координацияси ва мувозонат маркази бўлиб ҳисобланади 
ва
ҳамма қушларда яхши ривожланган. Узунчоқ мия секин-оҳиста орқа мияга 
ўтиб кетади. Бош миядан 12 жуфт нервлар чиқади, лекин Х1 жуфт нерв ҳали 
Х жуфт нервдан ҳали аниқ ажралмаган. Қушларнинг орқа миясининг елка ва 
бел қисми йўғонлашиб, елка ва бел нерв тугунларини ҳосил қилади. 
Қушларнинг кўриш органи кўз шу билан характерлики, қушлар ичида 
кўзлари редукцияланган бирорта ҳам тури йўқ. Қушларнинг кўзлари жуда 
катта бўлади ва ориентировка қилишда асосий сезув органи ҳисобланади 
(123-расм). Судралиб юурувчилардагидек қуш кўзининг кейинги бўшлиғига 
кириб турадиган сертомир ўсимта-кўз тармоғи (pecten) ва склерага ўрнашган 
юпқа ва ясси суяк ҳалқаси бор. Қушларнинг кўз косасини ўлчами овқат 
турига ва уни тутиб олиш ҳарактерига қараб ҳар хил катталикда бўлади. 
Масалан, ўт билан овқатланувчи ғозлар ва товуқларнинг кўзи тана 
массасининг 0.4-0.6 % ни ташкил қилади ва бош мия массасига тенг бўлади; 
йиртқич қушларда (лочинлар) кўз гавҳарининг массаси гавда массасининг 
0.5-3 % ни ташкил этади ва бош мия массасига нисбатан 2-3 баробар ортиқ 
бўлади. Яполоққушларда эса кўз гавҳари тана массасининг 1-5 % ни ташкил 
қилади.
Аксарият қушларнинг кўзи монокуляр бўлади, чунки кўпчилик 
қушларнинг кўзлари бошини икки ѐн томонига жойлашган ҳар қайси 
кўзнинг кўриш майдони 150
0
га, бинокуляр кўриш майдони (иккала кўз 
билан кўриш) эса 30-50
0
га тенг бўлади. Яполоққушларда кўзлар бошнинг 
олд томонида жойлашади ва бинокуляр кўришга мослашган. Қушлар ўз 
ўлжаларини жуда узоқ масофадан кўраолади. Масалан, сапсан лочини 1100 м 
дан, турумтой эса 800 м дан кўради. 
Қуш кўзининг характерли хусусияти шундаки кўз киприкли мускул 
таъсирида кўз гавҳари шаклини ўзгартириш йўли билан аккомаодация 
қилишдан ташқари, кўз гавҳари ҳамда тўр парда орасидаги масофани 


узайтириш ва қисқартириш йўли билан ҳам аккомодация қилишга 
мослашганлигидир. Кўз гавҳари билан тўр парда орасидаги масофа склера 
атрофидаги ҳалқа мускуллар таъсирида ўзгаради, бу мускуллар қисқарганда 
кўз соққасининг шакли ўзгаради. Шундай қилиб, қушларнинг кўзи икки 
томонлама аккомодацияли бўлади. Қушларда ҳаракатчан устки ва пастки 
қовоқдан ташқари яна учинчи юмиш пардаси ҳам бор. бу парда кўзнинг ички 
(олд томони) томонига бириккан бўлади. 
Эшитиш органи рептилиялардаги сингари, ички ва ўрта қулоқлардан 
иборат ва кўз сингари қушларнинг муҳим ориентация ва алоқа қилиш 
рецептори бўлиб хизмат қилади. Чиғаноқ найи анча яхши ривожланган 
бўлиб, халтачадан тўсиқ билан ажралиб туради. Ўрта қулоқ бўшлиғи 
кенгаяди, ягона узанги суяги мураккаб шаклга эга бўлади ва қушларда катта 
ўлчамли, гумбазсимон ноғора пардасини тебранишида фаол иштирок этади. 
Ноғора парда тери юзасидан чуқурроқда жойлашади ва бунга ташқи эшитиш 
йўли келиб туташади. Ташқи эшитиш йўлининг четларида айрим қушларда 
(яполоққуш) тери бурмаси ҳосил бўлади. Бу тери бурмаси ташқи қулоқ 
муртаги ҳисобланади. Кўпчилик қушлар катта диапазонда – 30 дан 20 минг 
Гц, яъни тахминан одамнинг ўткирлашган товушига тенг, баъзи бир турлари 
35-50 кГц гача бўлган ультратовушларни қабул қилади. 
Қушларнинг ҳид билиш органи суст ривожланган, чунки деярлик 
ҳамма қушларнинг олдинги мия ярим шарларининг ҳидлов бўлимлари 
кичкина бўлади. Лекин судралиб юрувчиларга нисбатан қушларнинг бурун 
бўшлиғининг юзаси кенгаяди, бунинг натижасида ҳидлаш эпителийсининг 
майдони ошади. Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, баъзи қушларда 
(ўлимтикхўрлар, лойхўраклар, ўрдаклар) ҳид билиш органи яхши 
ривожланган. 
Таъм билиш органлари оғиз бўшлиғи, тилнинг шилимшиқ пардасида 
жойлашади. Кўпгина қушлар овқатни таъмини ширинлиги, шўрлиги, 
аччиқлигини билаолади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish