шумит. Княжня просто!".
Қодирийда:
"Якшанба куни ипак кўйлак кийса, барин кизидек шилдирайди, бир кошик
сув билан ютсанг, қўйсанг. Қискаси хон қизининг ўзи".
"Бир кошиқ сув билан ютсанг. қўйсанг". - Узок мумтоз шеърият
колаверса кадимдан келаётган соф ўзбекона образли фикр. Шу ерда у
Гоголнинг асарига Фекланинг жонли бўёқдор тили оркали кирмакни истаган,
бошка бир таржимон ҳеч качон балки шундай килмаган бўларди. Лекин бу
Қодирий фантазиясининг талкини. У бунда ўз таржима принципига содик,
яъни тил образли бўлиши керак акидасидан чекинмайди. Фантазия
бўлмагунча таржима аслиятни тўла ифодалай олмайди. Албатта, Қодирийга
"Исо номига касам ичиб айтаманки." дейиш хеч кийин эмасди. Лекин буни
унинг томошабини кандай кабул килади. Адиб ўз томошабини тушунчасига
якин боради. Ва унинг учун ишлайди, ижод килади.
Подколесиннинг Феклага гапи: "...Я полежу, а ты “расскажешь".
Таржима "...Мен чўзилиб ётаман, сен бўлсанг жавраб берасан". Ҳечам
жавраш эмас, лекин "жавраш" деб ифодалаш жуда чиройли, чакки эмас.
Жонли ва жарангдор. Яна кулгили. Таржимада комедия кулгисини, қажвни
чикариш адибдан. бениҳоя кулгили ҳолатлар ярата билишни талаб килади.
Абдулла Қодирий сўзлар воситасида шундай кулги ва нимкулги
гугдиради. Совчи кампирнинг сўйлаш тарзи ҳам "жавраш" га жуда мос.
Подколесинга хеч нарса ёкмайди. Фекла унга:
*
"Смотри ты! То ему не угодишь, другому не угодишь" - дейди.
Таржимада:
"Қараб бок! Сенга у ёқмаса, бу ёкмаса, ахир, гўр ёкадими!"
Аслиятдаги ўткир ибора таржима тилида хам ундан колишмайдиган,
янада ўткир образли
иборага айланади.
Бунинг сахнада кан чал и к
Do'stlaringiz bilan baham: |