1. ТАРЖ ИМ ОН РОЛИ
Таржимон мутахассислиги
Эранга билик дегандай, азалда биликдан таржима тугилди. Азалдан
таржима билик, яъни маърифат билан қўлма-кўл, кадам-бакадам юради.
Сўзловчи
нутки,
муаллифнинг
асари,
турли
хужжатлар
ва
маълумотларни бир тилдан иккинчи тилга ўгириш ёки ўтказиш, бош ка тилга
уларни тушунарли килиш таржима деб аталади.
Таржиманинг асл максади - нутклар, асарлар, муомалалар, хужжатлар,
маълумотларнинг бошка тил эгаларига тўла тушунарли бўлиши оркали ранг-
баранг инсоният маданиятларининг ўзаро якинлашувидан иборатдир.
Таржима натижасида бош ка тил ёки тилларда аслият билан тенг кучга,
тенг ҳақка, тенг харакатга эга бўлган матнлар юзага келади.
Таржималар оркали маълум бир халкка дахлдор маданият, маърифат,
тарих, илм-фан, сиёсат. ижтимоий хаёт, адабиёт ва санъат, техника
ходисалари бошка тилларда сўзлашувчи халкларга хам таниш бўлади.
Таниш бўлиш оркали тушуниш, тушуниш оркали яқинлик, дўстлик,
биродарлик,
хурмат
килиш,
кадрлаш
тугилади:
маданий-иқтисодий,
кариндош-уругчилик алокалари, муносабатлари изга тушади. Бундай халкаро
тил алокаларининг интенсивлашиши натижасида турли миллатга мансуб
халклар тарихан вужудга келган, юксак даражада шаклланиб етган ранг-
баранг миллий, этник тилларнинг гўзалликлари - ифода, тасвир, баён
имкониятларидан
бахраманд
бўладилар.
Ранг-баранг
тиллар
ўзаро
коммуникатив алокалар туфайли янги сифатлар, янги воситалар билан
қўшилиб, бойиб боради. Дарёлар кушилиб, денгиз бўлгандай, денгизлар
туташиб океан тугилгандай.
Халклар бир-бирларидан узоклашиб эмас, бир-бирларига якинлашиб,
хамкорлик килиб равнак топадилар. Яхши, муносиб ҳаётга эришиб,
ижтимоий-икгисодий тараккиётга муяссар бўладилар.
Инсоният тараккиёт йўлининг ва тараккиёт жараёнларининг марказида
таржимонлар турадилар. Таржимонларни халклар уртасидаги алокларнинг
элчилари деб аташ мумкин. Якинда жаҳон хзвфсизлиги буйича М юнхенда
ўтган йирик халкаро анжуманда раислик килувчи сўзининг охирида
таржимонларга мушкул, гоятда мураккаб иш - кизғин, огир фикр
алмашувларни
муваффақиятли
олиб
борганликлари
учун
алоҳида
миннатдорлик билдирди. Ҳакиқатан хам, хозирги замонда бундай улкан, ўта
масъулиятли халкаро ва давлатлараро анжуманларда таржимонларнинг
меҳнати катта ахамиятга эга. Шу маънода таржимон, таъбир жоиз бўлса,
элчининг ёнидаги элчи, дипломатнинг ёнидаги дипломат, сиёсатчининг
ёнидаги сиёсатчи, адибнинг ёнидаги адибдир.
Таржимон сузлар ва фикрларни шунчаки сўзма-сўз хижжалаб ўгириш
билан чекланмайди. У сўзлар тагидаги маънолар, тарихлар, муддаоларнинг
мағзини чакади ва шундай катта мехнат натижасида ўша нутк ёки ўш а асарни
бошка тил эгаларига тушунарли килади. Зарурат тугилганда, матнга шархлар
беради, уни изохлар билан таъминлайди.
Халкаро анжуманларда таржиманинг ўйнаётган роли ҳамда вазифасига
диққат билан эътибор берсангиз. таржима хозирги дунёда глобаллашув
ходисаси, глобаллашувга хизмат килаётган соха эканлигига тўла ишонч
хосил киласиз.
Таржима алока воситаси. Таржима воситасида дунёдаги турли
халқларнинг маданиятлари бир-бирига яқинлашади ва ўзаро таъсирланиб,
бойиб, чукурлашиб боради. Дунё маданияти унда яшовчи хар бир халкнинг
маданияти ютуқлари ҳамда ўзига хосликларидан хосил бўлади.
Таржима дунё мамлакатлари маданиятлари, илм-фани, иктисодининг
хамкорлиги жараёнлари марказида туради. У тўла маънода шу ҳамкорлик
жараёнларига воситачилик килади. Унинг тиллар аро воситачилиги
маданиятлар аро воситачилик макомига кўтарилади. Аваз Ўтар ўгли "тил
воситаи робитаи оламиёндир". деган теран фикни айтган эди. Тилни курол
қилиб ишлайдиган таржимон ҳакида хам худди шу фикрни айтиш мумкин.
Яъни: таржима воситаи робитаи оламиёндир.
Таржима инсоният тарихида ш унчалар катта салмокли ўрин тутади.
Таржимоннинг жамиятдаги ўрни ҳам шундан келиб чикади.
Таржимоннинг
жамиятдаги,
инсонлараро
муносабат
ва
муомалалардаги ўрни хамда вазифасини белгилаганда, унинг тиллар аро ва
маданиятлар аро воситачи эканлигига алохида ургу берамиз. Таржимон
шунчаки куру к воситачи эмас, у айнан
иж одкор воси т а чи д и р .
Унинг
мехнати
иж одий м е ҳ н а т га
киради. Ижодий мехнат деганда тарж имоннинг
таржима матнини яратишини назарда тутамиз. Тўгри таржима матнини
бунёд килиш таржимоннинг биринчи
галдаги вазифасидир. Ш ундан
таржиманинг предмети бу - таржима матни деган хулосага келамиз.
Таржимон тиллар ва инсон гоялари ўртасида туриб, уларнинг бошка
тилларга тушунарли, яқин, хамоҳанг бўлишига интилади.
Таржиманинг сифати, унинг алокага тўла маънода яроклилиги
таржимон маданиятининг дараж асига боғлиқ.
Таржимон маданияти дейилганда биз инсоний маънавий етуклик
билан бир қаторда бир неча тилларни чукур эгаллаган, тиллар аро
хамкорликка хизмат киладиган, тил софлиги, фикр теранлиги, талқин
ҳакконияти, аслиятга нисбатан холис турадиган зиёли инсонни тушунамиз.
Таржимон маданияти куйидаги хусусиятлардан хосил бўлади:
- тил борасидаги билимининг кенглиги
- тилнинг софлиги
- интеллект /фикр/ теранлиги ва кенглиги
-т а л к и н /интерпретация/ хакконияти ва фаросати
- аслиятга холислик ва муҳаббат.
Таржимон маданиятининг беш та белгиси ўз ичига шуларни олади. Албатта,
бу ўзак хусусиятлар атрофида яна бошка зарур белги ва хусусиятлар хам
жамланиб бориши, илдиз отиши, тармокланиб кетиши мумкин. Таржимон
м аданиятининг бойлигини арифметика курсаткичи эмас, хаёт, инсоний
лаёкат, малака ва қолаверса кучли ижодкорлик иродаси белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |