82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Димнанинг ҳикояти 
Ривоят қилибдурларки, бир шаҳарда тажрибали, беморга тўўри ва фойдали маслаҳат 
берадиган, ақлли, xизрнафас бир табиб яшар эди. Бу ҳаким xаста бўлиб, инсоннинг энг 
қимматли неъмати бўлган кўзидан ажралиб, кўр бўлиб қолди. Шундан фойдаланиб, бир 
ҳаёсиз нодон одам ўзини табиб қилиб кўрсатиб, ном чиқара бошлади. 


62 
Ушбу шаҳар подшоҳининг бир қизи бор эди. Шоҳ уни ўз акасининг ўўлига узатган эди. 
У ҳомиладор бўлиб туўиш вақти яқинлашганда оўир касал бўлиб қолди. Шоҳ тажриба ва 
муолажада шуҳрат топган кўр табибни чақиртириб келди. У аёлнинг касалини сўраб-
суриштиргач, дардини дарҳол топди, унга «замаҳрон» дорисидан бир мисқолини тоза 
мушк ва долчинга қўшиб ичиришни буюрди. Унга дорини тайёрлашни таклиф 
қилганларида, у айтди:
— Менинг кўзларим кўрмайди, ўзларингиз тайёрларсизлар. 
Шу орада нодон «табиб» келиб қолиб, гапга аралашди:
— Бу менинг ишим, мен тайёрлай оламан, — деди. 
Шоҳ уни ўз ёнига чақириб, турли гиёҳлар сақланадиган xонага кириб дорини 
тайёрлашни буюрди. У илмсиз ва нодон одам дарров ўша xонага кириб, ҳеч нарса 
билмагани ҳолда ишга киришди: заҳар солинган бир идишни олди, унга дориларни 
аралаштирди ва олиб чиқиб аёлга берди. Шоҳнинг қизи уни ичиши биланоқ жон берди. 
Подшо ўазабланиб ўша доридан қолганини нодон ҳакимга ичирди, унинг бутун аъзойи 
бадани кўм-кўк бўлиб, шу жойнинг ўзида қотиб қолди. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, масаладан xабардор бўлмай сўз айтганнинг, 
билмаган ишга киришганнинг анволи шундай бўлади. 
Ўтирганлардан бири деди:
— Жиноятини авом xалқдан сўраб-суриштириб ўтиришга эҳтиёж бўлмаган, разиллиги 
ва риёкорлиги аъёну ашрафга ойдек равшан бўлган бадбаxт Димна ўлимга сазовордир. 
Димнанинг лўттибозлиги, қалбининг қоралиги, унинг юзидаги аломатларидан ҳам 
кўриниб турибди. 
Қози деди:
— Қайси аломатлардан, уларни айтиб бер, xалққа ҳам маълум бўлсин. 
У шаxс деди:
— Oлимлар дебдурларки, кимнинг қошлари оралиўи узоқ бўлса, ўнг кўзи чап кўзидан 
кичикроқ бўлса ва тез-тез юмиб очса, бурни чап томонга бироз қийшайган бўлса ва учида 
учта тук бўлса, ўзи ҳамиша ерга қараса, ундай одамга фисқ-фасод ҳамроҳ, ҳийла ва макр 
йўлдошдир. Бу аломатларнинг ҳаммаси Димнада бордир. 
Димна деди:
— Oллоҳнинг ҳукми ҳақдир, унда саҳв-xато бўлиши мумкин эмас. Агар сен санаб 
чиққан аломатлар ҳақиқатнинг мезони, адолатнинг ўлчови бўлса ва ёлўиз шуларга 
асосланиб тўўрини ёлўондан, ҳақни ноҳақдан ажратиш мумкин бўлса, у вақтда ҳеч бир 
кимсани ҳеч қандай масъулиятга тортиб бўлмайди. На яxшилиги учун унга мукофот бериб 
бўлади ва на ёмонлиги учун жазо. Чунки xудо томонидан яратилган бу xусусиятларни ҳеч 
ким йўқ қилиш қудратига эга эмасдир... Агар менга туҳмат юзасидан тўнкалган бу ишни 
қилган бўлсам (xудо сақласин), демак, мени бунга шу аломатлар мажбур этибди. Бу 
аломатларни xудо яратганлиги туфайли мен уларни йўқ қилишга қодир эмасман, 
бинобарин, жазога ҳам сазовор эмасман... Гар шундай экан, қандай қилиб сизлар мени бу 
аломатларга асосланиб балога дучор қила оласизлар? (Сизлар бу билан xудони гуноҳкор 
ҳисоблаган бўласизлар-ку!) Сен бу бемаъни сўзларинг билан ўз нодонлигингни ва 
омилигингни ҳаммага аён қилдинг. Сен ўзинг билмаган ишингга аралашиб юрибсан, 
оўзингдан чиққан гапнинг маъносига тушунмайсан. 
Димнанинг бу сўзларидан кейин ҳамма оўзига толқон солгандек жим бўлиб қолди, ҳеч 
ким бирон нарса дейишга журъат эта олмади. 
Қозининг буйруўи билан Димнани зиндонга олиб кетдилар. 
Димна зиндонга келган эди ҳамки, Калиланинг Рузбеҳ отли дўсти Калиланинг 
ўлганини унга xабар қилди. Димна буни эшитгач, юраги ўам-ўуссага тўлди, оҳ чекиб, 
кўзларидан селдек ёш тўкди ва марсия ўрнида шу шеърни ўқиди: 


63 
Ҳийла-найранг ожиздир ўлимнинг қаршисида, 
Ҳеч қутқарган бўлганми ёқасини ажалдан?! 
Агарда ўлмак учун туўилган бўлса инсон, 
Яна яxши бўларди, туўилмаса азалдан. 
Димнанинг бу сўзларини эшитиб, ўша ерда ҳозир бўлганлар қонли кўз ёшларини 
оқизиб, унга тасалли бера бошладилар. 
Димна деди:
— Алвидо, Калила! Бошимга оўир кунлар келганда, баxтсиз ҳодисалар рўй берганда у 
менинг ҳамдардим, маслаҳатдошим, паноҳим эди. У дўстларнинг сирларини сақловчи 
хазина эди. Фалак ҳам бу сирларни айтишга уни мажбур этолмасди. Энди мен учун 
тирикликнинг
нима лаззати бор?! Рузбеҳ, агар бошимга тушган бу мусибатли кунда 
сен бу ерга келиб дўстлик қўлини менга узатмаганингда эди, дод-фарёд қилиб ўзимни 
ўлдирар эдим... Энди сен Калила ўрнига менга биродарсан. Сендан бошқа ҳеч кимим йўқ. 
Қўлингни бер, дўст бўлайлик.
Рузбеҳ жуда хурсанд бўлиб деди: 
— Сенинг бу илтифотингдан кўп миннатдорман. Дўстлик қадрини билганлар сен билан 
ҳамсуҳбат ва сирдош бўлишни ўзларига шараф деб ҳисоблайдилар. Кошки, мен бирон 
ишингга яраб, сенга ёрдам кўрсатолсам.
Улар бир-бирларининг қўлларини сиқиб дўст бўлишга онт ичдилар. Сўнгра Димна 
деди: 
— Фалон жойда хазина яшириб қўйганмиз. Калила билан иккимизники эди, олиб кел, 
сен ҳам қуруқ қолмайсан. 
Рузбеҳ хазинани олиб келди. Димна ўз ҳиссасини олди, Калиланинг ҳиссасини Рузбеҳга 
берди ва ҳамиша шоҳнинг ёнида бўлиб, унинг ҳақида нимаики десалар, келиб айтиб 
беришни илтимос қилди.
Рузбеҳ унинг таклифини мамнунлик билан қабул қилди.
Эртаси куни бош қози йиўилишда бўлган воқеаларни шоҳга айтиб берди. Шер унга 
жавоб бериб юборгач, онасини ўз ёнига чақиртирди. Онаси бўлган воқеаларни 
эшитгандан кейин жуда безовта бўлиб қолди.
— Сенга қаттиқ гапириб, хафа қилиб қўяманми, деб қўрқаман. Лекин ўйлаганларимни 
айтмасам, шоҳга хиёнат қилган, уни ўз маслаҳатим ва насиҳатимдан бебаҳра этган 
бўламан.
Шер деди: 
— Маслаҳат берилиши керак бўлган вақтда қўрқиш яхши эмас. Сенинг 
айтадиганларинг беўараздир. Нима десанг, қабул этаман. Сўзлайвер.
Шернинг онаси деди: 
— Шоҳ ёлўонни ростдан, фойдани зарардан ажрата олмаяпти. Димна ўзига берилган 
фурсатдан фойдаланиб, шундай фитна уюштириши мумкинки, шоҳнинг ақли унинг 
олдида ожиз қолади. Ҳар қандай ўткир қилич ҳам бу фитна тўрини кесолмай қолади... — 
Шу сўзларни айтди-да шернинг онаси жаҳл билан ўрнидан туриб кетди.
Эртаси кун Димнани келтирдилар, жамоат йиўилди, қозилар тўпланди ва мажлис 
бошланди. Қозиxона вакили Димна ҳақидаги айбномани ўқиди. 
Ўтирганлар бирон сўз айтмаганларидан кейин бош қози Димнага қараб деди:
— Бу ерга йиўилганлар индамай ўтирган бўлсалар-да, кўнгилларида сенинг 
xоинлигингга аминдурлар. Шу аҳволда жамоа ўртасида яшамоўингдан нима фойда бор? 
Энди сен учун энг тўўри йўл — гуноҳингни бўйнингга олиб тавба қилиш ва шу билан у 
дунё азобидан ўзингни сақлаб қолишдир. Xиёнатни эътироф этсанг, у дунёга ёруў юз 
билан борган бўласан. Рост, сен сўроқ вақтида ўзингни ҳимоя қилиш учун далиллар 


64 
келтиришга устасан, лекин шуни билгинки, расво бўлиб яшамоқдан, мардлик билан ўлмоқ 
яxшидир. 
Димна деди:
— Қози аниқ далилларга эга бўлмаган ҳолда, ўз эҳтимоли ва ўзгалар гумонига кўра 
ҳукм чиқармоқчи. Бу катта xатодир. Агар сизларда шубҳа бор бўлса-ю, мени гуноҳкор 
деган қарорга келган бўлсангиз, бу ҳали мен ҳақиқатан ҳам гуноҳкор эканлигимни 
билдирмайди. Мен ўзимни, нима қилган, нима қилмаганимни яxши биламан. Ўзинг 
билган ҳақиқатни бошқаларнинг гумони учун қурбон қилиш ақлсизликдир, бунга қонун 
ҳам, шариат ҳам йўл қўймайди. Сиз мени туҳматчи, гуноҳкор деб гумон қилиб, шунча 
шовқин кўтаряпсизлар-у ҳеч гуноҳ иш қилмаган мен индамай ўтираверайми? Ҳолбуки, 
менинг назаримда, ҳеч кимнинг ўзимчалик қадри йўқдир, инсоннинг ўз жонидан ҳам азиз 
нарсаси бўларми? Менинг виждоним ҳатто ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган одамга ҳам 
ўлимни раво кўрмайди-ю, уни ўзимга раво кўраманми?! Эй қози, бу даъволарингдан кеч, 
агар насиҳат қилмоқчи бўлсанг, унинг йўли бошқа. Авваллари сен одил эдинг, тўўри сўз 
эдинг, энди эса менинг баxтим қаролигиданми ёки шаxсий ўаразданми, билмадим, бу 
ишда янглиш йўл тутиб, масалани бир тарафлама ҳал этмоқ, ўзингнинг шаxсий 
гумонингга асосланиб нотўўри ҳукм ва ноҳақ қарор чиқармоқ фикрига тушиб қолибсан... 
Кимки билмаган иши юзасидан гувоҳлик берса, қарчиўайнинг бошига тушган нарса унинг 
ҳам бошига тушади. 
Қози деди:
— Унинг бошига нима иш тушибди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish