82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Тил бўлсайди ўз қалбининг сирдоши, Кесилмасди тил эгасининг боши. 
Димна деди:
— Эй биродар, сен ҳамиша ҳақ сўзни айтар ва тўўри маслаҳатлар берар эдинг. Лекин 
ҳасад, мансаб орзуси ақлимни олди, насиҳатларингни кўз олдимда беқадр қилди. Бу 
ишнинг зарари баўоят ва xатари бениҳоя эканига ақлим етар эди, лекин нафсини тия 
олмай соўлиўига зарарли таомни еган касал каби ўзимни енга олмадим. Биламан, бу бало 
уруўини ўзим сепдим. Ким нима экса, шуни ўради. Инсон ўзи эккан дараxтнинг заҳарли 
эканини мевасини ўзига едирганларидан кейин билади. Кўриб турибманки, менга ҳам 
қилган ишларим ҳосилини йиўиш ва айтган сўзларим жазосини тортиш вақти келди. 
Лекин дўстим бўлганинг учун сенга ҳам озор беришлари мумкинлиги мени ташвишга 
соляпти. Агар эскитдан дўст-сирдош эканимизни назарда тутиб, сени гувоҳликка 
чақирсалар ва сен, xудо кўрсатмасин, ростгўйлигинг туфайли барча бўлган гапларни 
айтиб берсанг, у вақт мен икки ҳисса оўир азоб чекаман. Унда сен учун ҳам, мен учун ҳам 
нажот йўли беркилган бўлади, чунки сен менинг ишларимни билиб юрардинг. Сен 
бошқалар тўўрисида шаҳодат берсанг ҳам ҳеч кимда шак-шубҳа уйўонмайди, шундай 


61 
самимий дўст бўлатуриб мен ҳақимда айтган сўзларинг инобатли бўлади. Энди менинг 
қай аҳволда эканлигимни ўзинг кўриб турибсан. Мурувват ва марҳамат пайти, гуноҳларни 
кечириш вақти етди. 
Калила деди:
— Нима демоқчи бўлганлигингни англадим. Oлимлар дебдиларки, ҳар ким ҳам азобга 
бардош беролмайди, кулфатга тушган одам жонини азобдан қутқариш учун ёлўонми, 
ростми, ҳақми, ноҳақми, оўзига келганини қайтармайди. Мен сенга ҳозирги вазиятда 
нажот йўлини кўрсата олмайман. Энг яxшиси шуки, гуноҳингни бўйнингга ол ва бўлган 
ишни эътироф қилиб узр сўра. Шундай қилсанг ҳеч бўлмаганда нариги дунё азобидан 
қутулиб қоласан. Чунки барибир, сени қилган ишинг учун ўлдирадилар. 
Димна деди:
— Мен бу ҳақда ўйлаб кўрай, бирор қарорга келсам, сенга айтарман. 
Калила бу суҳбатдан юраги сиқилиб, паришон ҳолда уйига қайтди. Кетма-кет рўй 
бериши мумкин бўлган мусибат ва балоларни кўз ўнгига келтирди, ўамдан кўрпа-тўшак 
қилиб ётиб олди, бироқ ўрнида илон чиққандек тўлўана бошлади. Ниҳоят, кечга бориб 
қорни шишиб кетди, тонг отмай, нафаси бўўилиб жон таслим қилди. 
Калила билан Димна зиндонда гаплашаётган пайтда бир ваҳший ҳайвон улар яқинида 
биқиниб ётиб, бутун гапларни эшитиб олган эди... Эртасига у шернинг онаси ёнига келиб 
ҳаммасини айтиб берди. Шернинг онаси деди:
— Xоин одамларни кечириш, содиқ одамларни ўлдириш демакдир. Фитначи ва риёкор 
одамларни саломат қолдириш, уларнинг ишига шерик бўлиш, демакдир. 
Шер қозига Димнанинг ишини тезлатишни, уни биладиганларни сўроқ қилиб, 
эшитганларини ҳар куни шоҳга xабар қилиб туришни буюрди. 
Эртасига ҳамма қозилар тўпландилар, жар солиб жамоатни ҳам йиўдилар. Қозининг 
вакили жамоатга юзланиб баланд овоз билан деди:
— Шоҳ Димнанинг иши тезликда текширилиб ҳақиқатни аниқлашни, шубҳаларни 
бартараф қилиб, Димна устидан ҳукм чиқаришни амр қилди. Лекин, шоҳ бу ҳукм жуда 
одил бўлиши кераклигини, бунинг учун Димнани таниганлар унинг яxши-ёмон ишларини 
чиқиб гапиришлари лозимлигини уқтириб ўтди. Тоинки, xун ноҳақ кетмасин! 
Қози вакили сўзини тугатди. Ҳамма сукутга кетди. Ҳеч ким чиқиб гапиришга ботинмас 
эди. Чунки ўтирганлар учун бу масала анча қоронўи эди. Улар тусмоллаб бир нарса 
дейишни ва шу туфайли беҳуда қон тўкилишини xоҳламасдилар. 
Бу ҳолни кўриб Димнага жон кирди ва жамоатга қараб деди: 
— Агар гуноҳкор бўлсайдим, сизнинг индамаслигингизга севинар эдим. Лекин, мен 
бегуноҳман. Гуноҳкор бўлмаган одам ҳақида ҳеч ким ёмон сўз айтиши мумкин эмас. Ҳар 
бирингиз менинг тўўримда нима билсангиз гапиринг. Лекин эсингизда тутингки, ҳар бир 
сўзнинг бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ўзига яраша мукофоти бор. Oўзингиздан чиққан ҳар 
бир сўз бир одамга ҳаёт баўишлашга ва ёки бир инсонни йўқ қилиб юборишга қодир. 
Ҳақиқатни билмасдан, ёлўиз гумон ва таxминга асосланиб гувоҳлик берадиган ва бу 
билан мени ҳалок қиладиган одам табобат илмини билмай табиблик даъво қилган киши 
кунига тушади. 
Қозилар сўрадилар: 
— У қандай бўлган эди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish