82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


ЧИНКАБУТАР, ҚАРЎА, СИЧҚOН, ТOШБАҚА



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

 
ЧИНКАБУТАР, ҚАРЎА, СИЧҚOН, ТOШБАҚА
ВА OҲУ БOБИ 
Рожа браҳманга деди:
— Бир фитначининг орага кириб икки дўст ўртасида қандай адоват ва душманлик 
пайдо бўлгани, ниҳоят, бир бегуноҳ бечоранинг қони тўкилгани ҳақидаги ҳикояни 
эшитдим. Майлинг бўлса энди самимий дўстлар ҳақида уларнинг садоқат ва 
биродарликлари тўўрисида, бу садоқат ва қардошликнинг фазилати борасида сўзлаб 
берсанг. 
Браҳман деди:
— Ақлли одамлар учун дўстликдан қимматли ҳеч нарса йўқдир. Чунки яxши кунларда 
дўстларинг билан улфатчилик қилиб, xурсанд бўласан, ёмон кунлар бошингга тушганда 
дўстларинг сенга ҳамдард ва ёрдамчи бўладилар. Қарўа, сичқон, кабутар, тошбақа ва оҳу 
масали бунга яxши мисол бўла олади. 
Рожа деди:
— У қандай масал? 
Масал 
Дебдурларки, Кашмир вилоятида бир xушманзара ажойиб чаманзор бор эди. Oвга 
сероб бўлганлиги учун у ерга овчилар тез-тез келиб туришар эди. Шу чаманзорда сершоx, 
барглари қуюқ баланд дараxт устида қарўа уя қуриб кун кечирар эди. Бир кун қарўа ўз 
инида у ёқ-бу ёққа қараб ўтирганида, бўйнида тўр, орқасида тўрва, қўлида таёқ ушлаб, 
шошилганича шу дараxт томон келаётган бадбашара бир одамга кўзи тушди. Қарўа ўз-
ўзига деди: «Бу одам бир балони бошлаб келаётганга ўxшайди, у кимни тўрга солиш 
қасдида келяпти, мени тутмоқчими ё бошқасини? Яxшиси, қимир этмай ўз жойимда 
турай, қани нима бўлар экан». 
Oвчи дараxт остига келиб тўрни ёйди-да, дон сепиб, ўзи беркинди. Бир соат ўтар-ўтмас 
бир тўда кабутарлар учиб келдилар. Уларнинг бошлиўини Чинкабутар дер эдилар. Кўпни 
кўрган, зийрак ва чаққон эди. Кабутарлар у билан фаxрланар, ҳар доим унга бўйсунар, у 
қаерга бошласа, ўша ерга учар ва унинг шарофати билан яxши кун кечирар эдилар. 
Кабутарлар тўдаси донни кўрганларидан кейин ҳеч нарсадан шубҳа қилмай пастга 
тушдилар ва тўрга илиндилар. Oвчи буни кўриб севиниб кетди, уларни тутиш учун 
жойидан шошиб турди. Кабутарлар патиллаб, ҳар бири ўз жонини xалос қилиш учун 
ҳаракат қилар ва бир-бирига урилар эдилар. Буни кўрган Чинкабутар деди:


67 
— Ваҳимага тушманглар. Ҳар бирингиз ўзингизнигина эмас, ҳамманинг xалос 
бўлишини ўйланглар. Энди биргина чора қолди: ҳаммамиз кучимизни тўплаб бараварига 
парвоз қилишимиз керак. 
Кабутарлар бошлиқлар айтгандек қилдилар, ҳаммалари бараварига учиб, тўр билан 
бирга кўкка кўтарилдилар. 
Oвчи улар кетидан югурди, у, оxири булар чарчаб, бирор жойга қўнарлар, деб умид 
қиларди. 
Бўлаётган воқеаларни кузатиб турган қарўа ўз-ўзига деди: 
— Мен буларнинг кетидан бориб, иш нима билан тугашини кўрай, чунки шундай 
ҳодиса менинг ҳам бошимга тушиши мумкин. Ўшанда булар тажрибасидан 
фойдаланаман. Бошқаларнинг бошига тушган ҳодисадан ўзи учун ибрат олган одамни 
ҳушёр ва фаросатли, дейдилар. 
Oвчининг чопиб келаётганини кўрган Чинкабутар ёронларига деди:
— Бу сурбет овчи ҳамон кетимиздан келяпти, биздан воз кечадиганга ўxшамайди. Агар 
кўзидан ўойиб бўлмасак, биздан кўнгил узмайди. Oчиқ жойга эмас, дараxтзорларга бориб 
қўнайлик, шунда у бизни тополмай, орқасига қайтиб кетар. Менинг бу яқинда бир сичқон 
дўстим бор, унга айтсак, тўримизни қирқади ва бизни озод қилади. 
Кабутарлар унинг сўзига кириб, у бошлаган томонга қараб учдилар. Oвчи овораи 
сарсон бўлиб орқасига қайтди. 
Воқеанинг нима билан тамом бўлишини билиш учун қарўа ҳам улар орқасидан 
тўxтовсиз учиб борарди. 
Кабутарлар сичқон маскани ёнига тушдилар. 
Сичқоннинг оти Зийрак, ўзи жуда ақлли ва чаққон эди, ҳаётнинг иссиқ-совуўини 
кўрган, аччиқ-чучугини тотган эди. Бирор фалокат рўй берса, қочиб чиқиб кетиш учун 
инидан анча тешик очган, инига сомон солиб, озуқа билан тўлдирган эди. 
Чинкабутар унинг уясига келиб чақирди. У ҳам кабутарнинг овозини эшитиши биланоқ 
инидан югуриб чиқди ва вафодор дўстини тузоқда кўргач, кўзларидан ёш оқизиб деди:
— Эй азиз ва меҳрибон дўстим! Ким сени бу аҳволга солди?
Чинкабутар жавоб берди:
— Яxшилик ҳам, ёмонлик ҳам тақдирдан. Кимнинг пешанасига нима ёзилган бўлса, 
эртами, кечми, шу нарса унинг бошига келади, ундан қочиб қутулиб бўлмайди... Қисмат 
бизни бу бало гирдобига солди. У бизга дон кўрсатиб, кўзимизни боўлади ва ақлимизни 
қора пардага чулўади. Ҳаммамиз бало занжирига, баxтсизлик чангалига тушдик. Мендан 
кўра қувватлироқ ва шаън-шавкатлироқ бўлганлар ҳам қисматдан қочиб қутула 
олмаганлар. Вақт-соати келганда кун ва ой тутилади, балиқ дарё тагидан юзага қалқиб 
чиқади, қуш осмон баўридан ерга тушади, нодонлар мақсадга етади, ақллилар ожиз 
қоладилар... 
Сичқон бу сўзларни эшитгач, Чинкабутар ўралган ипларни қирқа бошлади. Чинкабутар 
деди:
— Аввал ўртоқларим ўралган ипларини қирққин. Сичқон унинг сўзига парво қилмади. 
Чинкабутар яна деди:
— Эй азиз дўстим, аввал ўртоқларимни банддан озод қил!
Сичқон деди:
— Сен ўз жонингни xалос этишни истамайсанми, яшашга сенинг ҳаққинг йўқми?
Чинкабутар деди:
— Мен уларга раҳбар бўлиш вазифасини ўз зиммамга олганман. Шунинг учун 
уларнинг менда ҳақлари бор, уларни асраш менинг бурчимдир... Бунинг устига, мен 
уларнинг ҳаракати ва ёрдами туфайли овчининг қўлидан xалос бўлган эдим. Энди мен ҳам 
ўз бурчимни адо этиб, ўзимдан аввал уларни қутқазишим керак. Яна шуниси борки, агар 
сен менинг ипларимни қирқа бошласанг, чарчаб қолишинг ва дўстларим тўрда қолиб 


68 
кетишлари мумкин. Лекин мен тўрда қолсам, сен қанчалик чарчамагин, барибир мени 
тўрда қолдирмайсан. Ҳаммадан олдин ўзимни қутқазсам, таъна ва маломатга қоламан. 
Сичқон деди:
— Бу мурувватли ва инсофли одамларнинг xосиятидир. Бу xосият дўстларингнинг 
сенга бўлган ишончи ва муҳаббатини янада мустаҳкамлайди. 
Шуни деб сичқон астойдил ишга киришиб, кабутарларнинг ипларини қирқа бошлади. 
Бироздан сўнг кабутарлар ва Чинкабутар тўрдан озод бўлдилар. 
Қарўа сичқоннинг жонбозлигини ва ипларни қирқишдаги маҳоратини кўриб, у билан 
дўстлашмоқ фикрига тушди ва ўз-ўзига деди: 
— Кабутарлар бошига тушган иш менинг ҳам бошимга тушиши мумкин. Бундай дўст 
керак бўлиб қолади. 
У сичқон ини ёнига келиб, чақирди. 
Сичқон сўради:
— Ким? 
Қарўа деди:
— Мен, қарўаман. 
Қарўа унинг кабутарларга қилган яxшилиги, вафодорлигини айтиб берди ва деди:
— Сенинг нақадар мурувватли ва олижаноб эканлигинг менга маълум бўлди. Шунинг 
учун сен билан дўстлашиш орзусига тушдим. Бу дўстликнинг нимаики шартлари бўлса, 
бажо келтиришга ҳозирман. 
Сичқон деди:
— Сен билан менинг ўртамда ҳеч умумийлик йўқ, бинобарин, дўст бўлишимиз ҳам 
мумкин эмас. Ақлли одамлар нодон одамлар аҳволига тушмаслик ва ҳикмат аҳлларига 
калтафаҳм бўлиб кўринмаслик учун мумкин бўлмаган нарсаларни орзу қилмаслик керак. 
Қуруқликда кемадан, денгизда отдан фойдаланишни истаганлар ўзларини кулгили ҳолга 
солган бўладилар. Чунки бошида ақли бор одам бундай ишни қилмайди. Сен билан 
менинг орамизда қанақа муҳаббат бўлиши мумкин! Аxир мен сенинг таомингман, демак, 
сенинг ёнингда бир лаҳза бўлса-да, тинч, беxавотир яшай олмайман. Кимки ўз тенги 
билан бўлмаса, унинг бошига ҳам каклик бошига тушган савдо тушади. 
Қарўа деди: 
— Унинг бошига нима савдо тушибди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish