82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Димнанинг ҳикояти 
Айтибдурларки, Кашмир вилоятида Жамиз отли бир савдогарнинг ой юзли, сунбул 
сочли бир xотини бор эди. Бу xотин шу қадар гўзал эдики, ҳали фалак кўзи бундай 
жамолни кўрмаган, ҳатто инсон xаёли ҳам бунақа гўзални тасаввур этмаган эди. Уларга 
моҳир бир рассом қўшни эди. У билан савдогар xотини ошиқ ва маъшуқ эдилар. 
Бир куни xотин унга деди:
— Сен ҳамиша гоҳ овоз бериб, гоҳ тош отиб келганингни билдириб, одамларда шубҳа 
уйўотасан. Энди келганингни билдириш учун бошқа бир йўл топ. 
Рассом деди:
— Мен икки рангли чодир тиктираман. Бир тарафининг оқлиги ой ёўдусидек, иккинчи 
тарафининг қоралиги ойдинсиз қоронўи кечадек. Сен уни кўришинг билан дарҳол чиқиб 
ёнимга келасан. 
Савдогарнинг xизматкори бу сўзларни девор орқасида эшитиб турган эди. Бир неча 
кундан кейин чодир битди. Рассом бир иш билан кўчага чиқиб кетганда xизматкор 
чодирни рассом канизидан сўраб олиб ёпинди-да, xотиннинг ёнига кетди. Рассомнинг 
канизи унинг маҳбуби эди. Савдогарнинг xотини билмасдан шошилиб чиқди, xизматкор 
муродини ҳосил қилиб чиқиб кетди ва чодирни ўз жойига қўйди. Сал вақт ўтмай рассом 
уйига келди. Маъшуқасини соўиниб, чодирни ёпинганича савдогарнинг уйига келди. 
Xотин яна югуриб чиқди ва деди:
— Xайрли бўлсин эй азизим, кетганингга бир соат бўлмай, яна келдингми? 
Рассом масалани дарров тушунди. Уйига қайтиб келиб, канизининг адабини берди, 
чодирга ўт қўйди. 
Мен бу масални шунинг учун келтирдимки, ҳоқон шошиб менинг масаламда нотўўри 
ҳукм чиқармасинлар. Мен бу сўзларни азоб беришларидан ташвишланаётганим ёки 
ўлимдан қўрққаним учун айтаётганим йўқ. Чунки ўлимдан қутулиб бўлмайди. Эртами-
кечми, барибир у бошингга келади. 
Агар менинг бир эмас, минг жоним бўлса ҳам уларни шоҳ учун қурбон қилишга 
тайёрман, ҳаммасидан кечиб икки дунёнинг роҳатига эга бўлган бўламан. Лекин шоҳ 
ишнинг оқибатини ўйлаб, эҳтиёт билан ҳаракат қилиши керак. Чунки у раиятсиз яшай 
олмайди. Туҳмат гапга ишониб, лаёқатли мулозимларни ҳалок этишнинг зарари кўпдир, 
дўстларингни ўлдирсанг, яккаланиб қоласан. Лаёқатли мансабдорлар ва ишбилармон 
қуллар ҳамиша топилавермайди. Садоқатли, ишбилармон одамларни етиштириш унчалик 
осон эмас... Бир тошнинг офтоб тоби билан лаълга айланиши учун озмунча йиллар 
керакми?! 
Шернинг онаси қараса, Димнанинг сўзлари секин-секин ўтирганларга таъсир қиляпти. 
У шоҳ Димнанинг усти ялтироқ, ичи қалтироқ далиллар ва баҳоналарига инониб уни 
жазолашдан воз кечиб ўтирмасин, деб қўрқди. Чунки Димна сўзлашда моҳир, 
тилёўламаликда уста эди. Шунинг учун ҳам шерга қараб деди:
— Xомуш ўтиришингдан душманнинг гапларига ишонаётганга ўxшайсан? «Сукут — 
аломати ризо», дейдилар. 
Шернинг онаси шуни деб ўазаб билан ўрнидан туриб чиқиб кетди. Шер, қозилар ишни 
текшириб ҳукм чиқаргунларича Димнани зиндонга солишни буюрди. 
Шундан кейин шернинг онаси ўўлини xилватга чақириб деди:


59 
— Мен Димнанинг ниҳоятда ҳийлакор эканлигини илгари жуда кўп эшитган эдим. 
Лекин унча ишонмас эдим. Эндиликда эса унинг ёлўонни тўқишга, баҳона топишга 
чечанлигини кўриб шубҳаларим тарқалди. 
Агар ҳоқон гапиришга озгина фурсат берса, у ўзини гирдобдан қутқариб оларди. Бу 
қаллобни тезлик билан йўқ қилиш керак, унга муҳлат бериб бўлмайди. 
Шер деди:
— Шоҳлар саройига яқин одамларнинг иши ҳамиша фисқ-фасоддир. Улар бир-
бирларини кўролмайдилар, бир-бирларига ҳасад қиладилар. Ҳасад шундай ўтдирки, агар 
тутаса, ҳўлу қуруқ баробар ёнади. Ҳасаднинг оқибати шундайки, бир-бирини кўрарга кўзи 
бўлмаган уч киши қиссасидагидек, ҳасадчи ўзига ҳам яxшиликни раво кўрмай қўяди. 
Шернинг онаси сўради:
— Уч ҳасадчи нима қилишибди? 
Шер деди:
— Айтадиларки, уч киши бир-бирига ҳамроҳ бўлиб сафарга чиққан эди. Ёши улуўи 
қолган иккисига деди:
— Сиз нима сабабли ўз ватанларингиз роҳатидан кечиб, сафар қийинчиликларини 
иxтиёр этдингиз? 
Бири деди:
— Мен бир жойда яшар эдим. Иши юришган одамларга ҳасад қилиб, уларни ҳеч кўра 
олмас эдим. Ўйлаб-ўйлаб бир кун, оз вақтга бўлса ҳам ватандан чиқиб кетсам, кўра 
олмайдиган нарсаларни кўрмай қўя қолсам, деган қарорга келдим. 
Бошқаси деди:
— Мен ҳам шу сабабдан мусофирликни иxтиёр этдим. 
Ёши улуў сайёҳ ҳам шу сабабдан даштга чиқиб кетганини айтиб берди. 
Учала ҳасадчи топишганларидан xурсанд бўлиб йўлга равона бўлдилар. Бир куни 
биёбонда йўлдан бир ҳамён олтин топиб олдилар. Ҳамжиҳатлик билан олтинни бўлиб 
олишга қарор қилдилар. Лекин ҳар бирининг ҳасад олови ёниб, бошқасининг оладиган 
улушига кўз олайтира бошлади. Шундай қилиб, бир кеча-ю бир кундуз жазирама 
биёбонда оч, ташна ва уйқусиз ҳолда жанжал қилдилар. Эртаси кун шу ернинг подшоҳи 
овга чиққан эди, маҳрамлари билан ўша ердан ўтиб қолди. Подшо уч ҳасадчини кўриб 
аҳвол сўради. Улар бор гапни айтиб бердилар:
— Биз учовимиз ҳам ҳасад ўтида куйиб-ёнамиз, шу сабабдан ватандан жудо бўлиб 
эдик. Мана энди топиб олган олтинларни тақсимлашда ўртамизда низо чиқди. Бу олтинни 
тақсимлаб беришга қодир бир одамга муҳтож бўлиб турганимизда, мана шоҳнинг ўзлари 
ўойибдан келиб қолдилар. 
Подшо деди:
— Ҳар бирингиз ўзларингизнинг қай даражада ҳасадчи эканлигингизни сўзлаб беринг, 
ҳасадингиз даражасига қараб олтинни тақсимлаб бераман. 
Бири деди:
— Менинг ҳасадим шу даражада кучлики, ҳеч вақт эҳсон ва шафқат қилишни ва бирон 
кишининг xушвақт бўлишини xоҳламайман. 
Иккинчиси деди:
— Сенда ҳасаднинг ўзи йўқ экан. Мен эса биров-бировга ўз молидан эҳсон қилса, 
жоним чиқиб кетади. 
Учинчиси деди: 
— Сиз икковингиз ҳам ҳасаддан ва ҳавасдан бебаҳра экансиз. Мен бировга яхшилик 
қилса, ўзгаларга ҳам яхшилик қилар экан, деб куйиб кетаман. 
Подшо буларнинг ичи қоралигига ҳайрон қолиб деди: 
— Сўзларингизга қараганда, бу олтин сизларга ҳаром. Сизларнинг ҳар бирингизга 
лойиқ азоб-уқубат лозимдир. Бировга бир нарса эҳсон қилишни хоҳламаганнинг жазоси 


60 
шуки, уни бадном қилиб, дунё неъматларидан маҳрум этиш керак. Бировга биров эҳсон 
қилганини кўра олмаган одамни ўлдириб, ундан қутулган яхши. Ўзгага ҳам, ўзига ҳам 
ҳасад қилувчи одамни дунёдаги барча азоб турлари билан қийнаб ўлдириш керак.
Шоҳ буйруўига биноан биринчи ҳасадчининг бошини ерга қилиб осдилар. 
Иккинчисининг бошини кесдилар. Учинчисининг эса баданига заҳар суртиб офтобга 
қўйдилар. Шундай қилиб, ҳасад уч кишини жазога гирифтор қилди. Ҳасад давосиз 
дарддир. Ҳасадчи ҳамиша бировнинг шодлигидан ўамнок, роҳатидан аламнок бўлади.
Ҳасад шундай ёмон хусусиятки, унинг касридан одам ўзига ҳам яхшиликни раво кўра 
олмай қолади. Шоҳлар саройига яқин одамларнинг иши иўво, ҳасад, адоват, чақимчилик 
ва бир-бирини ёмонлашдан иборатдир. Кеча-кундуз улар бир-бирларининг пайига тушиб, 
бир-бирларини ўийбат қилади. Ким истеъдодли бўлса, унинг ҳақида шунча кўп миш-
мишлар тўқийдилар... Балки Димнанинг мавқеи ва менга яқинлиги саройдагиларга ёқмас. 
Билмадим, ҳаммаларининг Димна ҳақида тил бириктиргандай бир хил сўз айтишлари 
менга хайрихоҳлигиданми ёки Димнага бўлган адоват ва нафратданми? Мен ҳақиқатни 
юзага чиқармагунимча уни ўлдиришни ўзимга раво кўра олмайман, чунки ҳиссиёт ва 
нафсониятга берилиш ақл ва камолот ойнасига доў туширади ва тўўри қарор чиқаришга 
моне бўлади. Агар ҳунар эгаларини ва ишбилармон одамларни ёлўиз шубҳа ва гумонга 
асосланиб xоин ҳисоблаб ўлдирсам, балки юрагим таскин топар, лекин менга ҳам, 
мамлакатга ҳам бунинг зарари катта. 
Димнани зиндонга ташлаб, оёқларига оўир кишан солдилар. Калиланинг эски дўстига 
раҳми келиб, кеч кириши билан Димна ёнига келди. Димнанинг аҳволини кўриб, 
кўзларидан қонли ёшлар оқизди ва деди: 
— Эй биродар! Сени бундай мусибат ва азобда кўриб қандай чидай оламан. Сенсиз 
яшашнинг мен учун маъноси йўқдир, энди мен ким билан бирга улфатчилик қилиб, ким 
билан ўйнаб-куламан? Шодлигим ва ўамларимни ким билан баҳам кўраман? 
Энди иш бориб шу даражага етганда, мен сенга нима десам ҳам арзийди, чунки мен 
буларнинг ҳаммасини олдиндан кўрган, шунинг учун сенга насиҳат қилиб, кўзингни 
очишга ҳаракат қилган эдим. Лекин сен сўзларимга қулоқ бермасдинг. Агар илгарилари 
сенга насиҳат қилмаган, огоҳлантирмаган бўлсам, бугун сенинг xиёнатингга шерик бўлиб 
ўтирар эдим. Лекин сенинг xарислигинг, такаббурлигинг ақлингдан, билимингдан 
устунлик қилди. Мен сенга олимлар томонидан айтилган, «xоин ўз вақтидан олдин 
ўлади», деган масални эслатиб ўтган эдим. Бу билан олимлар инсоннинг ўлдирилишини 
эмас, сенинг тортаётган азоб-уқубатларингни, ҳозирги аҳволингни назарда тутганлар, бу 
— ўлимдан ҳам оўирдир. Ҳар ҳолда, бу аҳволда яшашдан кўра ўлим афзал. «Тилингни 
сақласанг, бошинг омон қолади», деб жуда тўўри айтганлар.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish